Международный
Ўзгартишларни режалаштириш
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'z DSt ISO 9001 2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7 Таъминлаш воситалари 7.1 Ресурслар 7.1.1 Умумий қоидалар
6.3 Ўзгартишларни режалаштириш
Ташкилот сифат менежменти тизимида ўзгартишлар зарур деб аниқлаган жойларда ушбу ўзгартишлар режа асосида амалга оширилиши керак (4.4га қаранг). Ташкилот қуйидагиларни кўриб чиқиши керак: a) киритилаётган ўзгартишдан мақсад ва уни киритишнинг кутилиши мумкин бўлган натижалари; b) сифат менежменти тизимининг бутунлиги; c) русурларнинг фойдаланишга осонлиги; d) мажбуриятлар, жавобгарлик ва ваколатларнинг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши. 7 Таъминлаш воситалари 7.1 Ресурслар 7.1.1 Умумий қоидалар O’z DSt ISO 9001:2015 6 Ташкилот, сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш, жорий қилиш, сақлаш ва доимо яхшилаш учун зарур бўлган ресурсларни аниқлаши ва уларнинг мавжудлигини таъминлаши керак. Ташкилот қуйидагиларни кўриб чиқиши керак: a) мавжуд ички ресурслар билан боғлиқ бўлган имкониятлар ва чеклашлар; b) ташқи етказиб берувчилардан олиниши керак бўлган нарсалар. 7.1.2 Инсон ресурслари Ташкилот сифат менежменти тизимини натижавий жорий қилиш ва унинг ишлаши, ҳамда унинг жараёнларини бошқариш учун зарур бўлган мансабдор шахсларни аниқлаши ва улар билан таъминлаши керак. 7.1.3 Инфратузилма Ташкилот маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигига эришиш мақсадида унинг жараёнларининг ишлаши учун зарур бўлган инфратузилмани аниқлаши, яратиши ва сақлаши керак. Изоҳ – Инфратузилма қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: a) бинолар ва улар билан боғлиқ бўлган муҳандислик тармоқлари ва тизимлари; b) жиҳозлар, жумладан техник ва дастурий воситалар; c) транспорт ресурслари; d) ахборот ва коммуникация технологиялари. 7.1.4 Жараёнларнинг ишлаши учун муҳит Ташкилот ўз жараёнларининг ишлаши, ҳамда маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларга мувофиқликка эришиши учун зарур муҳитни аниқлаши, яратиши ва сақлаши керак. Изоҳ – Мос муҳит қуйидагилар каби инсон ва жисмоний омиллар бирикмасини ўзида ифодалаши мумкин: a) ижтимоий (масалан, дискриминациянинг йўқлиги, тинчлик, низонинг йўқлиги); b) психологик (масалан, стресс даражасини пасайтириш, ҳиссий ёнишнинг олдини олиш, ҳиссий ҳимоя); c) жисмоний (масалан, температура, иссиқлик оқими, намлик, ёритиш, ҳаво ҳаракати, гигиена, шовқин). Ушбу омиллар етказиб берилаётган маҳсулотлар ва хизматларга боғлиқ ҳолда жиддий фарқ қилиниши мумкин. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling