Международный


 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг чиқиш маълумотлари


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/40
Sana14.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1357073
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40
Bog'liq
O\'z DSt ISO 9001 2015

 
8.3.5 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг чиқиш маълумотлари  
Ташкилот лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг чиқиш маълумотлари: 


O’z DSt ISO 9001:2015 
12 
a) кириш талабларига мувофиқ бўлишини;
b) маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг кейинги жараёнлари учун айнан 
бир хил бўлишини;
c) қанчалик мос келса мониторинг ва ўлчашларга доир талабларни, ҳамда қабул қилиш 
мезонлари ёки уларга ҳаволаларни сақлашини;
d) маҳсулот ва хизматларнинг мақсадли вазифаси, хавфсиз ва тегишли тақдим қилиш 
учун мухим аҳамиятга эга бўлган маҳсулот ва хизматларнинг тавсифини аниқлашини 
таъминлаши керак.
Ташкилот лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг чиқиш маълумотлари бўйича 
ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак.
 
8.3.6 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишдаги ўзгартишлар
Ташкилот маҳсулотлар ва хизматларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш вақтида ёки 
ундан кейин қилинган ўзгартишларни, талабларга мувофиқликка салбий таъсир қилмаслигини 
таъминлаш учун зарур бўлган даражада идентификатлаши, таҳлил қилиши ва бошқариши 
керак.
Ташкилот: 
a) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг ўзгартишлари;
b) таҳлилларнинг натижалари; 
c) ўзгартишларга рухсат бериш;
d) салбий таъсирни олдини олиш учун кўрилган ҳаракатлар бўйича ҳужжатлаштирилган 
ахборотларни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак.
 
8.4 
Ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсу-
лотлар ва хизматларни бошқариш
 
8.4.1 Умумий қоидалар
Ташкилот ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, 
маҳсулотлар ва хизматлар талабларга мувофиқлигини таъминлаши керак.
Ташкилот қуйидаги ҳолларда ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган 
жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматлар учун қўлланиладиган бошқарув воситаларини аниқлаши 
керак:
a) ташқи таъминловчиларнинг маҳсулотлари ва хизматлари ташкилотнинг ўзи таклиф 
қилаётган маҳсулотлар ва хизматларнинг таркибига киритиш учун мўлжалланганда;
b) маҳсулотлар ва хизматлар ташқи таъминловчилар томонидан тўғридан-тўғри 
истеъмолчи(лар)га ташкилот номидан етказиб берилади; 
c) ташкилот қабул қилган қарори натижасида ташқи таъминловчи томонидан жараён ёки 
унинг қисми бажарилади.
Ташкилот, фаолият натижаларини баҳолаш, танлаш, мониторинг қилиш мезонларини
ҳамда ташқи таъминловчиларнинг жараёнларни бажариш ёки талабларга мувофиқ маҳсулотлар 
ва хизматларни етказиб бериш қобилиятидан келиб чиққан ҳолда уларнинг такрорий баҳолаш 
мезонларини аниқлаши ва қўллаши керак. Ташкилот ушбу ҳаракатлар ва баҳолардан келиб 
чиқувчи ҳар қандай зарур ҳаракатлар тўғрисида ҳужжатлаштирилган ахборотларни рўйхатга 
олиши ва сақлаши керак.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling