Международный


 Маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларни ўзгартириш


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/40
Sana14.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1357073
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
O\'z DSt ISO 9001 2015

8.2.4 Маҳсулотлар ва хизматларга доир талабларни ўзгартириш
Агар маҳсулотлар ва хизматларга доир талаблар ўзгартирилган бўлса, ташкилот тегишли 
ҳужжатлаштирилган ахборотга тузатишлар киритилишини, тегишли ходимлар эса 
ўзгартирилган талаблар тўғрисида хабардор қилинишини таъминлаши керак.
 
8.3 Маҳсулотлар ва хизматларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш
 
8.3.1 Умумий қоидалар
Ташкилот кейинги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни таъминлаш учун 
мос бўлган режалаштириш ва ишлаб чиқиш жараёнини ишлаб чиқиши, жорий қилиши ва 
қўллаб қувватлаши керак.
 
8.3.2 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни режалаштириш
Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш босқичлари ва воситаларини аниқлаш вақтида 
ташкилот қуйидагиларни кўриб чиқиши керак: 
a) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш бўйича ишларнинг характери, давомийлиги ва 
мураккаблиги;
b) жараённинг талаб қилинадиган босқичлари, жумладан лойиҳалаштириш ва ишлаб 
чиқишнинг қўлланиладиган таҳлилларини ўтказиш;
c) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни верификатлаш ва валидатлашга нисбатан талаб 
қилинадиган ҳаракатлар;
d) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш соҳасида мажбуриятлар, жавобгарлик ва 
ваколатлар;
е) маҳсулотлар ва хизматларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган 
ички ва ташқи ресурслар;


O’z DSt ISO 9001:2015 
11 
f) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этувчи шахслар орасида ўзаро 
муносабатни бошқариш зарурати;
g) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш жараёнига истеъмолчилар ва фойдаланувчиларни 
жалб қилиш зарурати;
h) маҳсулотлар ва хизматларни кейинги ишлаб чиқариш учун талаблар;
i) истеъмолчилар ва бошқа тегишли манфаатдор томонлар тарафидан кутиладиган 
лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш жараёнини бошқариш даражаси;
j) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишга доир талабларни бажаришни намойиш қилиш 
учун зарур бўлган ҳужжатлаштирилган ахборот.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling