Международный
Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш учун кириш маълумотлари
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'z DSt ISO 9001 2015
8.3.3 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш учун кириш маълумотлари Ташкилот лойиҳалаштирилаётган ва ишлаб чиқилаётган маҳсулотлар ва хизматларнинг муайян тури учун муҳим аҳамиятга эга бўлган талабларни белгилаши керак. Ташкилот қуйидагиларни кўриб чиқиши керак: a) функционал ва эксплуатацион талаблар; b) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш бўйича олдинги худди шундай фаолиятдан олинган маълумотлар; c) қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий талаблар; d) ташкилот қўллашни зиммасига олган стандартлар ёки амалиётлар тўпламлари; е) маҳсулот ва хизматларнинг характери билан боғлиқ бўлган муваффақиятсизликларнинг мумкин бў0лган оқибатлари. Кириш маълумотлари лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш мақсадларига айнан бир хил бўлиши, ҳамда тўлиқ бўлиши ва қарама-қарши бўлмаслиги керак. Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг кириш маълумотларининг қарама-қаршилиги рухсат этилган бўлиши керак. Ташкилот лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг кириш маълумотлари бўйича ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши керак. 8.3.4 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни бошқариш воситалари Ташкилот қуйидагиларда ишончни таъминлаш учун лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш жараёнини бошқариш воситаларини қўллаши керак: a) эришилиши керак бўлган натижалар аниқланган; b) талабларни бажариш учун лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш натижаларининг қобилиятини баҳолаш учун таҳлиллар ўтказилди; c) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишнинг чиқиш маълумотларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишга доир кириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида верификатлаш бўйича ҳаракатлар ўтказилди; d) белгиланган қўллашга ёки мўлжалланган фойдаланишга доир талабларга тайёр маҳсулотлар ва хизматларни мувофиқлигини таъминлаш мақсадида валидатлаш бўйича ҳаракатлар ўтказилган; e) таҳлил қилиш ёки верификатлаш ва валидатлаш пайтида аниқланган муаммолар бўйича зарур ҳаракатлар кўрилган; f) ушбу ҳаракатлар тўғрисидаги ҳужжатлаштирилган ахборотлар рўйхатга олинган ва сақланган. Изоҳ – Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни таҳлил қилиш, верификатлаш ва валидатлаш турли мақсадларга эгадир. Улар, ташкилотнинг маҳсулоти ва хизматларига қанчалик қўллаб бўлса, алоҳида ёки биргаликда бажарилиши мумкин. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling