Суғориладиган ерларнинг шўрланганлик даражаси
ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИГА
ҚАРШИ МЕЛИОРАТИВ
ТАДБИРЛАР
ЕР ШЎРЛАНИШИНИНГ ВА БОТҚОҚЛАНИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
ШЎРЛАНГАН ВА БОТҚОҚЛАНГАН ЕРЛАРНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ
ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ
Ерларнинг шўрланишига қарши мелиоратив тадбирларни амалга ошириш усуллари:
суғориш тармоқларидан ва суғориш далаларидан бўладиган сув исрофгарчилигини кескин камайтириш
тупроқ намлигининг буғланишини камайтириш
фаол қатламдан ўсимлик ҳаёти учун зарарли тузларни йўқотиш
сизот сувлар сатҳини пасайтириш
гидротехник тадбирлар
электротехник тадбирлар
биологик тадбирлари
кимёвий тадбирлари
физик тадбирлар
агромелиоратив тадбирлар
сув хўжалиги тадбирлари
Мелиоратив тадбирлар
ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИГА ҚАРШИ
МЕЛИОРАТИВ ТАДБИРЛАР
ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИГА ҚАРШИ
СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАДБИРЛАРИ
1. Сувдан режали фойдаланиш - бунда хўжалик, туман, вилоятларда сувдан фойдаланиш режалари тузилади ва шу режада экинларни суғориш муддати, суғоришлар сони, меъёрлари ва тармоқдан лимит бўйича сув олиш кўрсатилади.
2. Суғоришни янги сувни тежайдиган усулларини қўллаш (эгатлаб, ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш усуллари).
3. Каналлардан сувни фильтрацияга исроф бўлишин камайтириш (асосий, химиявий ва оддий тадбирлар).
4. Суғориш тармоқларини лойқа ва бегона ўтлардан тозалаш.
5. Хўжаликда навбатлаб суғоришни жорий қилиш.
6. Хўжаликда сувдан сутка давомида туну-кун фойдаланиш.
7. Суғорилмайдиган даврларда суғориш тармоқларини беркитиб қўйиш.
8. Сизот ва ер ости сувларидан экинларни суғоришда ва шўр ювишда фойдаланиш.
9. Хўжаликда сув ўлчаш ишларини ташкил қилиш.
ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИГА ҚАРШИ АГРОМЕЛИОРАТИВ ТАДБИРЛАР
Суғориладиган ерларни ботқоқланиш ва шўрланишининг олдини олишда ва уларга қарши курашда агромелиоратив тадбирларнинг ахамияти катта. Агромелиоратив тадбирларга қуйдагилар киради: ерни текислаш, ихота дарахтлар ўтказиш, алмашлаб экишни жорий қилиш, тўғри агротехник тадбирлар қўллаш ва шўр ювиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |