Мелиорация и орошаемое земледелие
ВОДОСЛИВДАН ЎТАЁТГАН СУВ САРФИНИ ЎЛЧАШ
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
Чиполетти
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗГАРМАС ЎЗАН
ВОДОСЛИВДАН ЎТАЁТГАН СУВ САРФИНИ ЎЛЧАШ
Томсон, Чиполетти ва Иванов водосливларининг сув сарфи жадвали, (л/с). ЎЗГАРМАС ЎЗАН Ўзгармас ўзан (ЎЎ) очиқ канал ва ариқлардаги сув сарфини даврий ва мунтазам ўлчашда, агарда бошқа воситаларни ишлатишни иложи бўлмаса ҳамда сув оқиш режими ўзгарувчан – димланишли бўлмаганда ишлатилади. ЎЎ канал ёки ариқнинг кўндаланг кесимини (туби ва ён бағирлари бирон қаттиқ материал билан ўзгармайдиган қилиб) мустахкамланган қисмдан иборат (5 - Расм). ЎЎ дан ўтаётган сувнинг сарфи Q = f (H ) ифодаси f функцияси ёрдамида олдиндан “тезлик х юза” усули билан сув сарфининг Q min дан Q max гача бўлган оралиқда бир нечта нуқта (қиймат) да ўлчаб тузилган эгри чизиқ ёки сарф жадвалидан фойдаланган холда, сув оқими сатхи Н нинг қиймати орқали аниқланади. Сув оқимининг танланган гидрометрик створдаги сатхи Н нинг қиймати ярим сантиметрдан даражаланган рейка ёки нивелир ёрдамида ўлчанади. Бу ерда рейканинг нол белгиси ЎЎ туби белгиси билан бир хил бўлиши лозим. Ўзгармас ўзанни қуришнинг асосий қоидалари: - канал ёки ариқ туби ва ён бағирларини қоплашда ювилиш ҳамда бузилишга чидамли материаллар – монолит бетон, бетон тахталар, махаллий тошлар ва хоказолардан фойдаланилади; -қоплашни лойихалаштириш ва амалга оширишда шундай иншоотлар учун шарт бўлган барча техник қоидаларга бўйсунган холда олиб борилади; -ўзгармас қилиб мустахкамланган ўзан остининг профили ариқ ёки канал узунасининг ўртача профилига мос келиши, кўндаланг кесими эса сув оқимига қўшимча қаршиликлар кўрсатмаслиги керак; -канал ёки ариқнинг ЎЎ ли қисми ўлчаш створида сув оқимининг равонлигини таъминлаши керак; -сув оқимининг чуқурлиги (Н) 0,2 м дан кам бўлмаслиги керак; ЎЎ тубининг нишаблиги каналнинг ўртача нишаблиги билан бир ҳил бўлиб, сув оқимининг сокинлигини ҳамда лойқани чўктирмайдиган тезлигини таъминлаши керак. ЎЗГАРМАС ЎЗАН ЎЎ туби каналнинг тубидан P = (0.05...0.2) Hmax га тенг баландликка кўтарилган бўлиши тавсия қилинади. ЎЎ ён бағирларининг қиялиги каналники билан бир хилда бўлиши керак. Ўзаннинг сув оқими билан туташган қисми ўнқир – чўнқирликларсиз ва текис бўлиши керак. ЎЎ индивидуал градуировкалангани сабабли уларнинг ўлчамларига муайян талаблар қўйилмайди. ЎЎ камида бир йилда бир марта кўздан кечирилади (кўрикдан ўтказилади), ва агарда лозим топилса тозаланади, таъмирланади. Сув оқимининг тезлиги (V) 0,3 м/с дан кам бўласлиги керак. Ўзаннинг ўзгармас қисмининг узунлиги L ≥ 5b шартга асосланиб белгиланади. Бу ерда: b – каналнинг сув сатхи бўйича кенглиги, м. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling