Мелиорация и орошаемое земледелие


ЎЗГАРМАС ЎЗАНЛИ ГИДРОПОСТНИ ГРАДУИРОВЛАШ


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana07.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1337080
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Чиполетти

ЎЗГАРМАС ЎЗАНЛИ ГИДРОПОСТНИ ГРАДУИРОВЛАШ
ЎЎ ли гидропостни қўйидагича градуировкаланади. Вертикаллардаги сув оқими тезликлари
икки нуқтали услубда икки нуқтада сув оқими сатҳидан 0,2 h ва 0,8 h га тенг бўлган чуқурликларда
ўлчанади ( 5-расм, в, г).
Икки нуқтали усулда ҳар бир вертикалдаги ўртача тезлик иккала тезликнинг ўртача 
арифметик қиймати каби аниқланади:
Vўр= (V0.2h +V0.8h):2
Ўлчаш асбобининг ўлчамлари туфайли 0,8h га тенг чуқурликда ўлчаш мумкин бўлмаган
саёз тикликларда эса, тикликдаги тезликни 0,6h чуқурликда (5-расм, в) ўлчанади ва у ўртача
тезликка тенг деб қабул қилинади, яъни
Vўр=V0,6h
Юқори аниқликда ўлчаш талаб этилганда беш нуқтали услубдан фойдаланилади.
Бунда ўртача тезлик Vўр= (Vсатҳ +3V0,2h+3V0,6h+2V0.8h+Vтуб):10
ифодаси орқали ҳисобланади.


ЎЗГАРМАС ЎЗАНЛИ ГИДРОПОСТНИ ГРАДУИРОВЛАШ
Тезликни ҳар бир нуқтада ўлчаш давомийлиги 100 секунддан кам бўлмаслиги керак.
Вертикаллар оралиғидаги сув сарфи ҳамда сув оқимининг кесими бўйича умумий сарф ҳисоблаб
чиқарилгандан сўнг, сув сарфининг шу қиймати учун рейканинг кўрсатгичи белгилаб қўйилади.
Шундан сўнг сув сарфининг бошқа қийматлари ҳам ўлчаб ҳисобланади ва Q = f (V) ёки Q = f (H)
эгри чизиғи тузилади. Ушбу эгри чизиқ ёрдамида сув сатҳининг ҳар бир см ўзгариши учун
координатлар жадвали тузилади.
Сув оқимига хеч қандай тўсиқ хосил қилмаслиги ва қурилиш-монтаж ишларининг нисбатан
оддий ҳамда арзонлиги ЎЎ нинг афзаллиги ҳисобланади. Градуировкалаш ва текшириш
ишларининг кўп мехнат талаб қилиниши ҳамда сувнинг ўзгарувчан-димланишли тартибда оқиши
шароитида сув сарфини ўлчаш ҳатолигининг катталиги унинг асосий камчилигидир.


МАВЗУ БЎЙИЧА САВОЛЛАР.


Сув ўлчаш воситаси нама?

Гидропост турини танлашда асосий омилар

Водослив ва водосливлар туғрисида маълумот беринг

Водосливларни қўллаш шарт-шароитлари ва турлари

Водосливлардан ўтаётган сув сарфлари қандай аниқланади?

Ўзгармас ўзан қандай шароитларда ишлатилади?

Ўзгармас ўзанни қўришнинг асосий қоидаллари

Ўзгармас ўзанли гидропости ҳақида тушунча беринг


ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН 
РАХМАТ

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling