Мелиорация ва ерларни рекултивациялаш


Download 42.53 Kb.
bet3/3
Sana11.11.2023
Hajmi42.53 Kb.
#1767077
1   2   3
Bog'liq
1-маруза

Кимёвий мелиорация - тупрок таркибига махсус кимёвий моддалар киритиб, унинг кимёвий хоссаларини ўзгартириш билан шуғулланади.
Буларга: шўртоб ерларни мелиорация қилиш, яъни тупроққа ундаги натрий ионини чиқариб ташлаш қобилиятига эга бўлган моддалар, мисол учун гипс киритиш; тупрокнинг кислоталилигини пасайтириш мақсадида охак қўшиш ва б.
Бундай моддалар - гипс, охак ва бошқалар - кимёвий мелиорантлар деб аталади.
Маданий-техник мелиорация - экин экиладиган тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги ноқулай шароитларни бартарф қилишдир.
Буларга: тупроқ устки катламини шоҳ-шаббалардан тозалаш, даладаги майда тепалик ва чуқурликларни текислаш, хайдаладиган катламдаги тош ва бошка предметларни йиғиб олиш, лойли тупроқларга қум қўшиш (қумлаш) ва қумли тупроқларга оғир таркибли тупроқлар қўшиш (лойлаш) ва бошқалар киради.
Қишлоқ хўжалиги мелиорациясига қўйиладиган талаблар

  1. Суғориладиган ерлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш.

  2. Тупроқ унумдорлигини, иш унумини ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини мунтазам равишда ошириб бориш.

  3. Замонавий ресурстежамкор технологияларни қўллаш.

  4. Мелиорацияни юқори унумли агротехник тадбирлар билан боғлиқ равишда олиб бориш.

  5. Мелиоратив майдонларда ишларни тўлиқ механизациялаш ва мелиорацияни индустрлаштириш.

  6. Сув ресурсларни оқилона бошқариш ва улардан самарали фойдаланиш.

  7. Мелиоратив жараёнларни ва сув ресурсларни бошқариш хамда фойдаланишни механизациялаш ва автоматлаштириш.



Дунё мамлакатларида суғорма деҳқончилик
Жахон қишлоқ хўжалиги йилига 2,8 минг км3 чучук сув ишлатади. Бу дунё бўйича чучук сув истеъмолининг 70% ини, ёки жахон саноати ишлатадиган сувдан 7 марта кўпдир. Бу сувнинг деярли хаммаси экинларни суғоришга ишлатилади.
Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссиянинг маълумотлари бўйича жахонда суғориладиган ерлар 299,488 млн. га ни ташкил этади

Т.р.

Мамлакатлар

Суғориладиган майдон, млн.га

1

Хитой

69,01

2

Хиндистон

66,70

3

Америка қўшма штатлари

26,40

4

Покистон

20,20

5

Европа Иттифоқи

15,45

6

Эрон

9,55

7

Таиланд

6,42

8

Мексика

6,50

9

Туркия

5,22

10

Бразилия

4.45

11

Россия

4,30

12

Ўзбекистон

4,22

13

Миср

3,65

14

Афғонистон

3,21

15

Австралия

2,55

16

Япония

2,47

Жахондаги суғориладиган майдон

299,488

Мавзу бўйича назорат саволлари

  1. Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорациянинг мақсади нималарни ўз ичига олади?

  2. Қишлок хўжалиги мелиорациясини вазифаларини келтириб ўтинг?

  3. Қишлок хўжалиги мелиорациясини амалга ошириш бўйича турлари нималардан иборат?

  4. Қишлоқ хўжалиги мелиорациясига қўйиладиган талаблар.

  5. Ер куррасида суғориладиган майдон кўлами қанча?

  6. Хозирги кунда Ўзбекистон Республикасидаги суғориладиган майдон кўлами қанча?

  7. Гидротехник мелиорациянинг вазифалари нима?

  8. Агротехник мелиорациянинг вазифалари нима?

  9. Маданий-техник мелиорациянинг вазифалари нима?

  10. Ўрмон мелиорациясининг вазифалари нима?

  11. Кимёвий мелиорацияснинг вазифалари нима?

Download 42.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling