Мелиоратив гидрогеология


Download 2.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/35
Sana16.09.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1678999
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология

15-расм. Турли геоморфологик шароитларда жойлашган суғориш суғориш 
майдонларида таянч қудуқларини жойлаштириш схемаси. 
8.1. Ташилиш конуси. 1-ер ости сувларини озуқа олиш минтақаси; 2-ер ости сувларини 
сарфланиш минтақаси, 3-қайта пасайиш минтақаси. I-II, II-II – воҳани кесувчи таянч қудуқлари 
йўналишлари. 
8.2. Аллювиал террасалар. 1,2,3 – турли ёшдаги террасалар, I-I, II-II, III-III – дарёнинг юқори, 
ўрта ва қуйи қисмидаги қудуқларни йўналишлари.
8.3. Субаэрал делта. I-I- магистрал каналлар, 2-2 – магистрал каналлардаги таянч қудуқлари 
йўналишлари,
-субаэрал делтани ўраб турувчи саҳро-чўл кенгликлари. 
8.4. Хозирги замон денгизолди делталари. I-I, II-II – воҳани кесувчи таянч қудуқлари 
йўналишлари, I-I – магистрал каналларни кесувчи таянч қудуқлари йўналиши.
–делтани ўраб турувчи саҳро-чўл кенгликлари. 
8.5. Тоғолди текислиги. I-I – тоғолди текислигини ташкил қилувчи ташилиш конуслари, 2-
конус оралиғи пастликлари, I-I, II-II, III-III – воҳани кесувчи таянч қудуқлари йўналишлари
8.6. Сув айирғич массив. 1-сув айирғич массив, 2-сув айирғич массивлар ичига қўйилган 
аллювиал террасалар, 3-магистрал каналлар, I-I, II-II, III-III – суғориладиган сувайирғич 
массивни кесувчи таянч қудуқлари йўналишлари. 
8.7. Қадимги денгизолди делталари. I-I, II-II, III-III – воҳани кесувчи таянч қудуқлари 
йўналишлари, 1- магистрал канал, IIIII – делта текислиги ёнида жойлашган саҳро чўл 
кенгликлари.
Хўжаликлар ҳудудида жойлашган кузатув қудуқлари 
Бу кузатув қудуқлари таянч қудуқлар билан биргаликда (уларни ҳисобга 
олиб) лойиҳа бўйича, массивнинг ёки хўжаликнинг гидрогеологик, тупроқ-
мелиоратив ва ирригацион-хўжалик шароитларини таҳлил қилиш асосида 
жойлаштирилади.
Унинг учун аниқ масштабли гидрогеологик ва тупроқ-мелиоратив съёмка 
натижаларидан фойдаланилади.
Одатда қудуқларни, масштаби 1:10000 лик ердан фойдаланиш харитасида 
(у ерда алмашлаб экиш массиви, суғориш ва коллектор-зовур тизими туширилган 
бўлади) белгиланади. Қудуқ жойлаштириладиган жойни аэрация минтақасининг 
113


геологик-литологик 
тузилишини, 
сизот 
сувларини 
чуқурлигини, 
минераллашганлигини, тупроқ қатламини характерини, шўрланганлигини 
ҳисобга олиб танланади. Пастда жойлашган босимли сувлар ҳам ҳисобга 
олинади. Шароитларни ҳисобга олиб тахминан 100 га майдонга 1-2 дона қудуқ 
жиҳозланади. Қудуқларни, суғориладиган ерларда суғориш каналларини, 
коллекторларни ва зовурларни сизот сувларига таъсирини тавсифлаш имкони 
бўладиган қилиб жойлаштирилади (қисман суғорилмайдиган ерларда ҳам). 
Қудуқлар хўжалик майдонларида иложи борича бир текис жойлаштирилади. 
Хўжалик ҳудудида жойлаштирилган қудуқлардан ва таянч қудуқларидан олиган 
маълумотлар, 1:50000 –1:25000 масштабдаги сизот сувларининг ётиш чуқурлиги 
ва минераллашганлик хариталарини тузишни етарли маълумотлар билан 
таъминлаши керак.
Кузатув қудуқлари хўжалик ҳудудида бир текис ёки йўналишлар бўйича 
жойлаштирилади. Биринчи тур қудуқлар йирик масштабли хариталарни тузишга 
ва ерларни мелиоратив ҳолатини тезкор кузатиб туришга имкон берса
иккинчиси эса сизот сувларини каналлар ва зовурлар билан алоқасини аниқлашга 
имкон беради.
Вақтинчалик кузатув қудуқлари. 
Бундай қудуқлар суғориладиган ва унинг атрофидаги ерларда мелиоратив, 
сув таъминоти, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ечиш учун турли 
ташкилотлар томонидан ўрнатилади. 
Вақтинчалик 
кузатув 
қудуқлари 
Сув 
хўжалиги 
вазирлигининг 
ташкилотлари, лойиҳа институтлари ва илмий-тадқиқот институтлари томонидан 
ўрнатилади.
Қудуқларни жойлаштириш, кузатув даврлари ва маълумотларини қайта 
ишлаш кўрсатилган (керакли) масалаларни ечиш учун қабул қилинган усулларда 
олиб борилади.
114



Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling