Меҳмонхона хўжалигида хизматлар сифатини бошқариш фанининг методологияси


Товарнинг оптимал ассортиментига мос келиши кўрсаткичи унинг мана шу тур маҳсулотлари ассортименти системасида фойдаланилиши ишларининг самарадорлигини тавсифлайди


Download 102.56 Kb.
bet7/10
Sana01.04.2023
Hajmi102.56 Kb.
#1317723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1..

Товарнинг оптимал ассортиментига мос келиши кўрсаткичи унинг мана шу тур маҳсулотлари ассортименти системасида фойдаланилиши ишларининг самарадорлигини тавсифлайди.


Маънавий эскириш кўрсаткичи мода йўналишлари ўзгариши, мавсум ўзгариши ёки янги сифатли маҳсулотнинг яратилиши билан маҳсулотни маънавий эскришини кўрсатади.
Ёндош ижтимоий самаралар кўрсаткичилари деб мазкур гуруҳ товарларини оммавий ишлаб чиқариш харидорларнинг товарларни харид қилишларига таъсирини тавсифловчи кўрсаткичларга айтилади. Масалан, мазкур гуруҳ товарларини ишлаб чиқаришганда, бошқа ёндош гуруҳ товарларига нисбатан бўлган талаб кескин ўзгариши мумкин.
Кийимларига нисбатан модаларнинг ўзгариши, кийиниш стилининг ўзгариши бош кийимларга нисбатан бўлган талабни ўзгартириши мумкин.

Функционал кўрсаткичлари.


Маҳсулот сифатининг функционал кўрсаткичлари уларнинг фойдаланиш мақсадларига мос келиши, моддий, маънавий эҳтиёжларни қондира олиш даражасини тавсифлайди. Бу кўрсаткичлар асосий функцияларининг бажарилишини такомиллаштириш кўрсаткичи, универсаллик кўрсаткичлари ва ёрдамчи операцияларини бажаришни такомиллаштириш кўрсаткичларига бўлинади.
Асосий функцияни бажаришни такомиллаштириш кўрсаткичлари истеъмолнинг фойдали самарасини, маҳсулотнинг истеъмолчилар томонидан фойдаланилганда маълум эҳтиёжни қондириш даражасини кўрсатади.
Универсаллик кўрсаткичи маҳсулотнинг ўз ўрнига қараб ишлатилиши билан бир қаторда, кишилар учун фойдали бошқа мақсадларда ҳам ишлатилиши мумкинлигини кўрсатади.
Ёрдамчи фунцкцияларнинг бажарилишини такомиллаштириш кўрсаткичи маҳсулотни “инсон-маҳсулот-ташқи муҳит” системасида асосий ва ёрдамчи фаолиятларини бажаришининг ёндош босқичларида: транспортировка, ўрнатиш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, сақлаш ва бошқа босқичларида маҳсулотни ўзига хос хусусиятларини кўрсатади.
Ёрдамчи операцияларни бажарилишини такомиллаштириш учун асосий фаолиятининг бажарилишини такомиллаштиришга ҳам таъсир кўрсатади.

Download 102.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling