Меморандум 2022 йил “13” апрель
Download 16.03 Kb.
|
000 Memorandum namuna
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ҳамкор дўконларга бериладиган имкониятлар
- 2. Ҳамкор дўконларга қўйиладиган талаблар
- 3. Қўшимча маълумотлар
- 4. Якуний қоидалар
- _____________________ (Ҳамкор дўкон №_) «Hilol-Nashr» нашриёти Директор _ А.Л.Саттиев
«Hilol-Nashr» нашриёти ва ________________________ (Ҳамкор дўкон №_) ўзаро хамкорлик ҳақида МЕМОРАНДУМ 2022 йил “13” апрель Тошкент шаҳри Ушбу ҳамкорлик бўйича меморандумни тузишдан асосий мақсад Ўзбекистонда нашр қилинаётган Мусъҳафи Шариф, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари ҳамда «Ҳилол Нашр» да чоп этилаётган диний-маърифий ҳамда бадиий китобларни буюн Ўзбекистон бўйлаб энг чекка манзилларга ҳам имкон қадар арзон ва тезроқ етиб боришини таъминлашдир. Меморандум асосида қуйидагиларга келишиб олинди: 1. Ҳамкор дўконларга бериладиган имкониятлар 1.1 «Hilol Nashr» ҳамкор дўконилигини билдирувчи LOGO берилади ҳамда ҳамкор дўкон сифатида таништирилади(Лого ҳаражатини ҳамкор дўкон тўлайди) 1.2 Умумий савдодан 10% гача чегирмалар қилиб берилади 1.3 hilolnashr.uz ҳамда kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаларимизнинг “Ҳамкор дўконларимиз” рўйхатида манзили берилади 1.4 «Hilol Nashr» Колл-Марказ орқали ҳамкор дўконлар ҳақида маълумот берилади 1.5 Ҳамкор дўкон фаолияти бошлангач 1 мартта веб сайт ва ижтимоий тармоқларда «Ҳилол-Нашр ҳамкори» деб эълон қилинади 1.6 Камёб китоблар(Мусҳафи шариф, Тафсири Ҳилол, Бахтиёр оила ва бошқалар) имкониятдан келиб чиқиб минимум ададда ажратилади 1.7 Ҳамкор дўконларда сотилмай туриб қолган махсулотлар харид қилинганда берилган рўйхат асосида алмаштириб берилади (3 ойда бир мартта) 2. Ҳамкор дўконларга қўйиладиган талаблар 2.1 «Hilol Nashr»дан бир ойда энг камида 2.000.000 (икки миллион) сўмлик махсулот харид қилиш 2.2 Бир ойлик харид таркибида махсулот турлари энг камида 5 та бўлиши керак. (3+2 шаклида яъни 2 та махсулот биз тавсия қилган китоб бўлиши керак) 2.3 Ҳамкор дўконга зарар қилмайдиган ҳажмда таклиф қилинган махсулотлардан олиш (энг кам миқдор ичида) 2.3 «Ҳилол» журнали ҳар нашридан олиш (энг кам миқдор ичида, сотилмаган тақдирда янги сонига алмаштириб берилади) 2.4 Мусҳафи шариф ажратилса, ўз нархида сотиш 2.5 «Ҳилол» совға сертификати ҳамкор дўконларда ҳам ўтади 2.6 Чекланган ададда тарқатма материаллар(реклама баннерлари, флаер ҳамда визиткаларни) дўконда мижозларга тарқатиш 3. Қўшимча маълумотлар 3.1 «Hilol Nashr» нашриёти бўлажак ҳамкор дўконлари ҳам ўзи каби сифатли, ҳалол ва тўғри ишлашини истайди. Шу маънода ҳамкор дўконлар томонидан ножўя ҳолатлар кузатилса(савдода ёлғон, қалбаки махсулотлар сотиш, мижозларни норози қилиш кабилар) Ҳамкор дўкон билан қилинган шартнома бекор қилинади. Бундай ҳолатда лого қайтариб олинади, имкониятлар бўлимидаги ҳамма хизматлар бекор қилинади, ўртада бошқа ҳеч қандай олди-берди қолмаган деб ҳисобланади. 3.2 «Hilol Nashr» нашриёти «Энг кам миқдор»ни (ҳозирда 2.000.000 (икки миллион) сўм) вазиятдан келиб чиқиб ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Миқдор ўзгарган ҳолда ҳамкор дўконни 1 ой олдиндан огоҳлантиради. 4. Якуний қоидалар 4.1 Меморандум имзоланган кундан бошлаб амал қилади. 4.2 Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ушбу Меморандумга тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин. 4.3 Меморандум узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни ўз ичига олиш билан бирга, 4.4 Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонга ёзма билдиришнома юбориш орқали ушбу Меморандумни бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. 4.5 Томонлар меморандумни имзолаган кундан эътиборан кучга киради. 4.6 Меморандум ўзбек тилида икки нусхада тузилиб, икки нусха ҳам тенг юридик кучга эга.
Download 16.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling