Мен ҳам намоз ўҚийман


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/55
Sana28.09.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1689453
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55
Bog'liq
Men-ham-namoz-oqiyman

ПЕШИН НАМОЗИ
Пешин намози тўрт ракат суннат, тўрт ракат 
фарз ва икки ракат суннатдир. Пешин намо-
зининг вақти қуёш оғганидан бошлаб ҳар бир 
нарсанинг сояси (қуёш тик келгандаги узунли-
гидан ташқари), икки баробар бўлгунгачадир.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
46
Тўрт ракат суннат қуйидагича ўқилади:
Ният қилинади, ифтитоҳ такбири айтилади, 
сано ўқилади, сўнг “Аъузу” ва “Бисмиллаҳ” 
айтилиб, Фотиҳа сураси ва яна бир сура ўқи-
лади. Сўнг руку ва икки марта сажда қили-
нади ва иккинчи ракатга туриб, “Бисмиллаҳ” 
айтилиб, Фотиҳа сураси ва яна бир сура ўқи-
лади. Сўнг руку ва икки марта сажда қили-
нади, сўнг чўкка ўтириб Ташаҳҳуд ўқилади. 
Сўнг учинчи ракатга туриб, “Бисмиллаҳ” ай-
тиб, Фотиҳа сураси ва яна бир сура ўқилади,
сўнг руку ва икки марта сажда қилинади ва 
тўртинчи ракатга турилади. Ва “Бисмиллаҳ” 
айтилиб, Фотиҳа сураси ва яна бир сура ўқи-
лади ва руку ҳамда икки марта сажда қили-
нади. Сўнг чўкка ўтириб ташаҳҳуд, салавот 
ва дуо ўқилади. Ва икки елкага қараб салом 
берилиб, намоз тугатилади.
Пешин намозининг фарзи ҳам айни шу 
тартибда ўқилади. Унга бундай ният қилина-
ди: «Юзимни Каъбанинг бир тарафига қилиб 
шу вақт пешин намозининг фарзини холис 
Аллоҳ таоло учун ўқишни ният қилдим». Пе-
шиннинг фарз намози учинчи ва тўртинчи 
ракатларида Фотиҳа сурасидан кейин бош қа 
сура ўқилмайди.
Пешин намозининг икки ракат суннати 
бомдод намозининг суннати каби ўқилади ва 
дуо қилинади.


Мен ҳам намоз ўқийман
47
АСР НАМОЗИ
Аср намози тўрт ракат фарздан иборат. Аср 
намозининг фарзи ӽам пешин намозининг 
фарзи каби ўқилади. Ниятда «...шу вақт аср 
намозининг фарзини...» дейилади.

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling