Мен Қобулов Азим Иброҳимович 2002-йил 01. 07 санасида Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Деҳқонобод қишлоғида дунёга келганман


Download 45.67 Kb.
Sana02.05.2023
Hajmi45.67 Kb.
#1420642
Bog'liq
СС


Мен Қобулов Азим Иброҳимович 2002-йил 01.07 санасида Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Деҳқонобод қишлоғида дунёга келганман. Ҳурматли судя жаноби олийлари, менинг Америка Қўшма Штатларидан туриб сиздан ёрдам сўраётганимнинг асосий сабабларини сўзма-сўз ва мен, авваламбор, Аллоҳга, кейин сизга, мени ҳимоянгизга олишингизга ва менга ёрдам беришингизга ишонаман ҳамда сизга олдиндан Раҳмат айтувчи Қобулов Азим ва оила аъзоларим!
Мен Қобулов Азим 2017-йилда Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига диний таълим олиш мақсадида ўқишга кирдим. Мен мадрасада таълим олишни бошладим. Ҳаётим тубдан ўзгарди ва менинг ҳаётим яхшиланди, динга мукаммал киришни бошладим. Ислом дини қанчалик тўғри эканлигига ишончим янада кучайди. Мен 2010-йилда Кўкалдош мадрасасида ўтказилган Қуръон мусобақасида 2-ўринни эгалладим. 2020-йилда мадрасани тамомладим. Шундан сўнг мен ўз уйимга – Самарқандга келдим. Отам ва онам, сингилларимни кўрдим. Мен ёлғиз ўғил бўлганлигим учун ва оиламни боқишим кераклиги учун ўз касбим бўйича Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига ишга кириш мақсадида бордим ва менга берилган саволларга жавоб берганлигим учун мени ишга қабул қилишди. Отам ва онамга айтиб уларни хурсанд қилдим. Менинг ҳаётим тубдан ўзгарди ва Аллоҳ йўлида олган илмимни тарқатишга қарор қилдим. Шундай қилишда давом этдим. 2021-йилгача мен 10 дан ортиқ шогирдлар етиштирдимва менинг лавозимимни оширишди. Мени мусулмонлар диний идорасининг Фатво раисининг 3-ўринбосари лавозимига қилиб тайинлашди. Мен ўз лавозимимда ишлай бошладим.
2021-йилда мен мусулмонлар идорасида чиқаётган фатволарни кўриб ҳайрон бўла бошладим ва ўз фикрларимни айта бошладим – бу чиқарилаётган фатволар нотўғри эканлигини айтдим. Шунда менга мусулмонлар идораси фатво раисининг 1-ўринбосари “Сенинг ишинг бўлмасин бу қарорлар билан”, - деб ташланди. Менинг устозим Абдулла қори менга Ислом дини ҳақ дин деб ўргатган эдилар. Шундан сўнг мен ҳам мусулмонлар идорасининг 1-ўринбосари Абдуллаев Аббосхонга билганларимни сўзлай бошладим. “Нега сиз инсонлар дилингиз бошқа, тилингиз бошқа”, - деб айтдим. Бу чиқараётган қарорлари тўғри эмаслигини, Қуръонга ҳам Ҳадисга ҳам тўғри келмаслигини айтдим. Шунингдек, бу қарорлар инсонларни заҳарлашини айтдим. “Нега бундай қарорлар чиқаришга, одамларни заҳарлашга қўрқмайсизлар, Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб тургувчи зот-ку, Аллоҳдан қўрқмайсизларми?” – дедим. Шунда менга фатво раисининг 1-ўринбосари А.Аббосхон ўқрайиб қаради-да, хонасига киришимни тайинлаб, ўз жойига кириб кетди. мен А.Аббосхон хонасига кириш учун изн сўрадим. Хонасига қабул қилиб, менга “Сенинг ёшинг менинг энг кичик ўғлимдан ҳам кичкина экан, ёшингга яраши ишни қилгин, йўқса сенинг ақлингни киритиб қўйишга куимам етади, ақлим ҳам етади”, - деб ҳақоратлашни бошлади. Мен ўз сўзимда туриб “Сизнинг бугун қилган қарорингиз тўғри эмас” – дедим. Шунда “Сен билан кейинроқ ҳисоблашаман” – деб хонадан чиқиб кетишимни айтди, мен чиқиб кетаётиб “Аллоҳдан қўрқинглар!” – дедим ва хонани тарк этдим. Шундан кейин менинг ҳаётим тескарисига айланиб кетди. менга нисбатан туҳматлар, ҳақоратлар ва қамоқ жазосига тайёрланишимни айтиб менга бўҳтонлар қилишди. Буларнинг ҳаммасини сўзма-сўз айтиб беришимга ижозат берганингиз учун катта раҳмат. Мен буларни сизга айтиб беришимдан мақсад ўз она юртимни ёмонлаш эмас, баъзи нонкўр, аҳмоқ амалдорлар ўз манфаати учун, халққа фойдаси эмас, аксинча зарарикўпроқ тегадиган қарорлар чиқаришади. Аллоҳ кўриб турувчи зотдир. Лекин улар Аллоҳга қарши боришга қўрқмайдилар. Мен Қобулов Азим Мусулмонлар идораси фатво раисининг 1-ўринбосари билан тортишиб қолган кунимдан бошлаб менга нисбатан айбловлар бошланди. Ҳаттоки мени ДХХ ходимлари ҳам назоратга олишди ва мен билан суҳбат қилишини айтиб, чақирув қоғози юборишларини айтиб кетишди. Ва мен ҳақиқатан қўрқиб кетганлигим учун ишдан бўшашга ариза ёздим ва менинг аризамга жавобан ишдан кетишимни айтишди. 2022-йилнинг январь мени ДХХ ходими Шерматов Шуҳрат билан учрашишим кераклигини айтишди. Шундан кейин мен Ш.Шуҳрат хонасига бордим. Мени хонасига таклиф қилиб, мени неча ёшлигимни сўраб “Ёш бошингга нималар тушишини биласанми?” – деди. Мен ҳайрон бўлиб қараб қолдим ва Ш.Шуҳратга мен ёмон гапирмаганлигимни айтиб кулиб қўйди. “Мен ҳақ сўзни айтдим” – дедим. Шунда менга ДХХ ходими Ш.Шуҳрат ҳақиқатни сўзлаган инсонлар бари ер тагида ухлаб ётганлигини, хоҳласам мени ўша ерга тиқиб қўйишини, ўша ерда ҳақиқатни гапираверишимни менга дўқ-пўписа қилиб айтди. Отам гапирганлигини айтди. “Отангни ҳам, сени ҳам тергов қиламан” – деб мени изолятор хонасига тиқиб қўйишди. Отам келсалар бўлган вазиятни , мендан олдин дадамни чақириб, тергов изоляторига қамаб қўйишган экан. Бу ерда қани ҳақиқат, менинг дадамнинг нима айби бор, ҳурматли судя жаноблари?! Менинг айбим нима биласизми? – Ҳақиқатни сўзлаганим – менинг айбим! Ўз Она Юртимизда эркин сўзлашга эга эмасмиз, бизга бундай ҳуқуқла берилмаган, берилмайди ҳам! Дадамнинг айби мени Кўкалдош мадрасасига киритиб, Ислом динини ва ҳақ динни танисин, илм олсин деганидир! Буларни сизга кўзимда ёш билан ёзиб бермоқдаман. Мени изолятор хонасига чақириб, Ш.Шуҳратнинг хонасига олиб кириб, мен билан суҳбат қилишни бошлашди. Менга биринчи берган саволи “Қайтиб ота-онангни кўриш ниятинг борми?” – деди. Мен саволига жавобан “Ҳа” дедим. “Мен сенга 100% жавоб бераман, бу ердан тиригингмас, ўлигинг чиқади” – деди. Сўнг менга бирин-кетин саволлар бера бошлади. - “Ислом дини нима?”. – Мен жавоб бердимки, Ислом дини ҳақиқий дин, тўғрисўзлик ва ҳақиқат динидир. Улар менинг жавобимдан ғазабланиб, менга баланд овозда “Ҳа шундай дегин” – деди-да “Қани, гапириб бер-чи сен айтган Ислом динини” – деди бақириб. Мен аста-секин гапириб бердим. Шундан сўнг менинг ақлимни киритиб қўйиш учун изоляторга олиб кириб, мени совуқ жойга олиб кириб қўйишди, мен бу совуқ хонада 3 кун оч ўтирдим, фақатгина сув билан боқишди. 3 кундан кейин мени бошқа бир хонага олиб кириб яна савол-жавоб қилишади деб ўйлагандим, лекин мени савол-жавобга эмас, балки қийнашга олиб кирганини айтишди. Мени нега олиб кириб қийнашларини сизга айтсам, жаноб судя, менга бир қоғозга қўл қўйишимни ва уч йилга қамоқ жазосини ўтаб чиқасан ва ҳеч нарса бўлмагандек юраверишни таклиф қилишган эди. Мен бу қоғозга қўл қўймаслигимни айтганим учун мени азоблашди, жаноб судя, мени шундай қийнашдики, Аллоҳнинг ёрдами билан чидай олдим. Мени бошқа хонага олиб киргандан сўнг кийимларимни ечиб битта ич кийимда қолдиришди. Бошимдан муздай сув қуйиб, устимдан кулишди. Ҳаво совуқ, айни қиш пайти эди. Сувни қуйгач, хонадан чиқиб кетдилар. Тахминан 40 минутларда кириб, яна бир маротаба сув қуйишди ва мен бунга чидай олмай бақириб юбордимда ё Аллоҳ, ё Аллоҳ деб бақириб юбордимда, кўзларимда ёш билан “Инсофилар борми?” деб жон ҳолатда бақирдим. Улар яна хонани тарк этишди. Чиқиб кетгандан кейин мен ўзим қолдимда, йиғлаб Аллоҳ ўзинг қўлла, ўзинг куч-қувват бер, ўзинг ёрдам бер деб йиғлаб-йиғлаб Аллоҳдан сўрадим. Тахминан 2 соатлар ичида қайтиб кириб мени столга ўтирғизиб қўлимни орқага қилиб боғлаб қўйдилар. Инсон ҳам шунчалик бемеҳр бўладими, жаноб судя. Менга ёрдам беринг.ю судя жаноблари! Ва мен сизга ваъда бераман, Америка давлатига ўз ҳиссамни қўшишга ва қонун-қоидаларига амал қилишга ваъда бераман.
Ҳурмат билан, Қобулов Азим
Download 45.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling