Меҳнат бозорида монополия ва монопсония нисбати муаммолари Монопсония меҳнат бозори
-расм. Мукаммал рақобатли меҳнат бозорида алоҳида бир фирма учун меҳнатга талаб ва унинг таклифи
Download 52.56 Kb.
|
Меҳнат бозорида монополия ва монопсония нисбати муаммолари
3.11-расм. Мукаммал рақобатли меҳнат бозорида алоҳида бир фирма учун меҳнатга талаб ва унинг таклифи
3.11-расмда ифода этилганидек, мукаммал рақобат ҳолатида, биринчидан, меҳнат таклифи мутлақ силлиқдир (SL тўғри чизиғи абциссага параллелдир), иккинчидан, меҳнат ресурсларига энг кўп чиқимлар (MRC), меҳнат баҳоси учун, яъни иш ҳақи ставкасига (W0) муқим ва тенгдир. Бундай ҳолатда мутлақ рақобатчининг меҳнатга талабга таъсири деярли сезилмайди. Иш берувчи қанча ходим ёлламасин, уларга фирманинг меҳнат бозорида таркиб топган бир хил иш ҳақи тўлашига тўғри келади. Демак, у ҳар сафар ходим ёллаганида бир хил энг кўп харажат қилишига тўғри келади. Бу ҳолда: SL = MRC = W0 Фирмага ходимларни ёллашни меҳнат учун энг кўп чиқимлар (MRC) энг кўп пул маҳсулотига (MRP) тенг бўладиган талаб ва таклиф чизиқлари кесишган нуқтагача (В) давом эттириш манфаатлидир. Катак чизиқлар майдони OABLО фирманинг умумий даромадига тенгдир. Бунда унинг бир қисми (OWОBLО тўртбурчак майдони) фирманинг иш ҳақига умумий харажатларини (иш ҳақининг ставкаси W0 ёлланма ходимларнинг сони LО га кўпайтирилади), иккинчи бир қисми (W0AB учбурчак майдони) меҳнат ресурслариддан фойдаланиш натижасида олинган соф даромадни (фойдани) кўрсатади. Мукаммал рақобат шароитларида бозорнинг ўзини ўзи тартибга солиш классик қонунлари бевосита намоён бўлади. Мувозанат нуқтасида иш кучи ортиқча ҳам, кам ҳам бўлмайди (талаб таклифга мутлақ тенг). Бу эса салбий ижтимоий оқибатларга олиб келадиган ишсизлик ҳам, меҳнат мотивациясини йўққа чиқарадиган, иш берувчининг ходимга талабчанлигини камайтирадиган иш кучининг камомади ҳам учрамаслигидан далолат беради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мувозанатга қандайдир ташқи таъсир ўтказишларсиз (масалан, давлатнинг аралашишисиз) эришилади. Ҳар бир фирма ўз фойдасини иложи борича кўпайтириш учун талаб қилинган миқдорда ходимларни ёллайди. Мукаммал рақобат шароитларида фирма қўшимча маҳсулотни унинг бозор нархига таъсир кўрсатмаган ҳолда сота олади. Шунинг учун қўшимча ходимни ёллашдан олинадиган энг кўп даромад қуйидагича бўлади: MRP = MP x P, бунда: MRP – меҳнатнинг энг кўп даромад келтириши; MP – қўшимча меҳнат бирлигидан фойдаланиш ҳисобига жамланма маҳсулот ҳажмининг ортиши; P – ушбу маҳсулотнинг бозор нархи. Фирма томонидан қўшимча ходимни ёллаш тўғрисидаги қарор унинг маҳсулотидан олинадиган энг кўп даромад билан меҳнат бирлигини қўшимча ёллаш учун энг кўп харажатлар (иш ҳақи – W) ўртасидаги фарқ асосида қабул қилинади. Бундан қўшимча ходимни ёллашнинг асосий қоидалари шаклланади: агар MRP > W бўлса, фирма қўшимча ходимларни ёллайди; агар MRP < W бўлса, фирма ходимларни ёлламайди, аксинча улар сонини камайтириш чораларини кўради; агар MRP = W бўлса, фирма ўз даромадларини энг кўп миқдорда оширади. Аммо замонавий меҳнат бозори учун мукаммал бўлмаган рақобат – монопсония ва монополия кўпроқ хосдир. Меҳнат бозоридаги монопсония меҳнат ресурсларининг харидори яккаю ягона бўлишини назарда туради. Унинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: иш билан бандларнинг асосий қисми (ёки ҳатто ҳаммаси) бир фирмада меҳнат фаолиятининг муайян бир тури билан машғул бўлади; ўз меҳнатини сотишда иш берувчисини ўзгартиришнинг реал имкониятига эга бўлмаган ходимларнинг мобиллиги йўқлиги; монопсончи (якка иш берувчи) томонидан фойда олишни иложи борича кўпатириш учун меҳнат баҳосини назорат қила олиши. Меҳнат бозоридаги монопсония вазиятини қуйидаги 3.5-жадвали орқали изоҳлаш мумкин. Монопсония ҳолатида уни мукаммал рақобатдан фарқ қилишининг асосий хусусияти ходимлар сони кўпаётганида иш ҳақи ставкасининг ортишидир. Бошқача қилиб айтганда, мукаммал рақобат фирмаси учун меҳнатнинг таклифи мутлақ қайишқоқ бўлади ва у талаб қилинган ходимларни ягона ставка бўйича ёллай олади. Монопсонияда эса меҳнатнинг таклифи одатдагидек, нарх қимматлашиши билан иш ҳақи ставкаси ошадиган бўлади. Бу – тушунардлидир, чунки фирма – бутун бир тармоқдир. Фирмада меҳнатга талабнинг ортиши автомат тарзда тармоқда ҳам иш кучига талабни кўпайтиради. У қўшимча ишчиларни ёллаши учун уларни бошқа тармоқлардан оғдириб олиши керак бўлади. Download 52.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling