Меҳнат бозорида монополия ва монопсония нисбати муаммолари Монопсония меҳнат бозори


-расм. Меҳнат бозорининг неоклассик модели


Download 52.56 Kb.
bet2/5
Sana09.06.2023
Hajmi52.56 Kb.
#1470079
1   2   3   4   5
Bog'liq
Меҳнат бозорида монополия ва монопсония нисбати муаммолари

3.10-расм. Меҳнат бозорининг неоклассик модели


Иқтисодий назариянинг неоклассик йўналиши тарафдорлари ўз ўтмишдошлари каби меҳнат бозорини тартибга солиш механизми мавжудлигини рад қиладилар. Лекин улар ишсизликни тартибга солиш, баъзан эса талаб ва таклиф нисбатини тартибга солиш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрига кўра, иш ҳақи меҳнат бозорини тартибга солишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Меҳнат бозорини тартибга солишда неоклассиклар тавсиялари, хусусан, иш ҳақи ставкаси ва иш вақтини бир неча ходимлар ўртасида бўлиш, қисқартирилган иш кунидан фойдаланиш каби тавсиялари, айниқса, кўп қўлланади. Чунки мазкур чора-тадбирлар ноқулай конъюктура сақланиб турган шароитда ҳам ишсизликни камайтиришга олиб келади.
Меҳнат бозорини тартибга солиш муаммоларига яна бир ёндашув монетаризм ва кейнсчиликда акс этган (3.4-жадвал).


3.4-жадвал
Меҳнат бозорининг кейнсча ва монетар
моделларининг асосий қоидалари




Меҳнат бозорининг
кейнсча модели


Меҳнат бозорининг
монетар модели


-иқтисодиётда иш билан тўла бандликни кафолотловчи ҳеч қандай механизм мавжуд эмас;
-иш билан тўла бандлик қонуният эмас, балки тасодифдир;
-меҳнат бозорига фоиз ставкаси ўзгариши ҳамда нарх-наво ва иш ҳақи нисбати эгилувчанлиги ёрдамида таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд эмас;
-иш кучи баҳоси қатъий белгилаб қўйилган ва амалда, айниқса, камайиш томонига ўзгармайди, иш кучи баҳоси меҳнат бозорини мувофиқлаштириш воситаси бўла олмайди;
-меҳнат бозорини тартибга солиш роли давлатга тегишлидир, у жамланма талабни кўпайтириб ёки камайтириб меҳнат бозоридаги мувозанатсизликни бартараф эта олади;
-иш кучига талаб меҳнатга бозор баҳоси ўзгариши орқали эмас, балки жамланма талаб ёки ишлаб чиқариш ҳажми орқали мувофиқлаштирилади;
-ишсизлик мажбурийдир, аммо бунда ишсизликнинг бир қисми ихтиёрий хусусиятга эгалиги инкор этилмайди.

-бозор хўжалиги ўз ички тенденцияларига кўра барқарорликка, ўз-ўзини тартибга солишга интилади, агар номутаносиблик, бозор хўжалиги бузилиши мавжуд бўлса, улар, энг аввало, ташқаридан аралашиш натижасида пайдо бўлади;
-давлат аралашиши хўжалик ривожланиши нормал давом этишини бузишга олиб келади, давлатнинг тартибга солиш механизмлари сонини иложи борича камайтириш керак, бундан солиқ ва бюджет орқали тартибга солиш истиснодир;
-давлат томонидан иш ҳақи энг кам даражасининг ўрнатилиши, касаба уюшмаларининг кучлилиги, бўш иш ўринлари ва заҳира иш кучи мавжудлиги тўғрисидаги ахборотнинг йўқлиги бозордаги мувозанатсизликни кучайтиради ва меҳнат бозорининг салбий омиллари ҳисобланади;
-меҳнат бозорини Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат банкларининг Марказий банк ҳисоб варақларидаги мажбурий резервлари миқдорлари каби механизмлар орқали тартибга солиш мақсадга мувофиқдир.

Монетарчилар иш билан бандлик фақат кутилмаган инфляция билан боғлиқ, чунки у ишсизликнинг табиий даражасини ўзгартиради, деган тушунчага асосланадилар. М.Фридманнинг ишсизликнинг табиий даражаси мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси муҳим методологик аҳамиятга эгадир. Бу даража меҳнат бозори шароитлари билан қатъий чегаралаб қўйилган ва давлат сиёсати билан ўзгартирилиши мумкин эмас. Агар ҳукумат иш билан бандликни унинг табиий даражасини талабни кўпайтиришнинг анъанавий – бюджет ва кредит усуллари билан оширмоқчи бўлса, бу чоралар қисқа муддат самара келтириб, фақат нарх-наво кўтарилишига олиб келади.


Монетарчилар нуқтаи назаридан инфляция даражаси қанчалик юқори бўлса, такрор ишлаб чиқариш иштирокчилари ўз саъй-ҳаракатларида нарх-навонинг бўлажак кўтарилишини шунчалик кўпроқ ҳисобга оладилар ва буни меҳнат шартномалари, контрактларда турли махсус қайдлар орқали бартараф қилишга интиладилар. Демак, кейнсчилар асослаган инфляциянинг рағбатлантирувчи самараси вақт ўтиши билан камайиб боради. Ҳукумат ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун инфляциянинг қўшимча сакрашларига таяниб иш кўришга мажбур бўлади. Бу эса, бюджетдан молиялаштиришнинг янада кўпроқ тақчиллигига олиб келади.
Меҳнат бозорини тартибга солиш имконияти йўқлиги тўғрисидаги монетарчилар далиллари орасида энг асосийси давлат аралашуви кўрилган чоралар самараси узоққа чўзилиб кетиши оқибатида қандай натижаларга олиб келишини олдиндан прогноз қилиб бўлмаслиги ҳисобланади. М.Фридман фикрига кўра, табиий ишсизлик макроиқтисодий омилларга боғлиқ эмас, балки микроиқтисодий омиллар билан изоҳланади6.
“Таклиф иқтисодиёти” концепцияси доирасида ишлаб чиқилган юқоридаги муаммоларга назарий ёндашувлар (А.Лаффер)7 ҳам эътиборни тортади.
Мазкур мактаб вакиллари фикрларига кўра, инфляция туфайли меҳнат бозорига ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар таъсир кўрсатади. Давлатнинг иш билан бандлик даражасини ошириш соҳасидаги сиёсати инфляциянинг ўсишига олиб келади, бу эса фақат меҳнат бозоридаги аҳволнинг ёмонлашишига сабаб бўлади. Шу билан бир қаторда, мазкур назария муаллифлари давлат томонидан инфляцияга қарши бир қатор чоралар, шу жумладан, ижтимоий эҳтиёжлар учун ҳаражатларни қисқартириш, солиқларни камайтириш, яъни шахсий ташаббускорлик ҳамда эркин бозор муносабатлари ҳукмронлигига энг қулай шарт-шароит яратишга қаратилган чоралар кўриши мумкинлигини ҳам кўрсатадилар.
Кейнсча назарияда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, жумладан, меҳнат бозорини иш билан бандлик тизимининг қисми сифатида тартибга солиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, Ж.М.Кейнс иш билан тўла бандликка эришишни давлат томонидан тартибга солишнинг энг асосий вазифаларидан бири, деб ҳисоблаган. У биринчи бўлиб мажбурий ишсизлик тўғрисидаги ғояни илгари сурди. Интеграл таркибий қисми иш билан бандлик бўлган иқтисодий беқарорликнинг олдини олишга қаратилган механизмнинг мантиқий модели тўғрисидаги қарашлар, ҳеч шубҳасиз, унинг хизматидир. Ж.М.Кейнс ривожланган бозор хўжалигида миллий бойлик ортиб борган сари аҳолининг кўпчилиги томонидан олинган даромаднинг ҳаммаси истеъмол қилинмасдан, унинг бир қисми жамғариб борилади, деган хулосага келган. Жамғарилган маблағ инвестицияга айланиши учун самарали талаб, истеъмол ва инвестиция даражаси деб номланувчи муайян даража зарурдир8.
Шундай қилиб, кейнсчилар иқтисодиётнинг бир қисми сифатида ўз-ўзини тартибга солувчи меҳнат бозори нуқсонларини кўрсатиб, иш билан тўла бандликка эришиш учун давлат томонидан иқтисодий таъсир кўрсатиш зарурлигини асосладилар.
Меҳнат бозорининг амал этиши механизми умумлаштирилган тарзда меҳнат бозорларининг моделлари ҳисобланади. Бунда модель дейилганда ҳодиса, жараённинг тузилиши ёки баён этилиши тушунилади.
Меҳнат бозорида меҳнат талаби ва таклифи хусусиятининг таҳлили ундаги харидорлар ва сотувчилар ўзаро муносабатларининг бир неча моделлари ифода этиш имконини беради. Улардан бири меҳнат бозори муносабатларининг рақобат даражасига боғлиқлиги зусусиятига эгадир. Ана шу ёндашувга кўра, мукаммал рақобатли ҳамда меҳнатнинг харидори ёки меҳнат эгаси монопол ҳукмронликка эга рақобатли бўлмаган меҳнат бозорлари фарқланади.
Мукаммал рақобатли меҳнат бозори қуйидаги асосий белгиларга эга бўлади:

  • меҳнатнинг муайян турига (аниқ касб ва малакага эга бўлган ходимга) ўзаро рақобатлашадиган кўп сонли харидорлар - иш берувчиларнинг мавжудлиги;

  • бир хил касб ва малакага эга бўлган барча ходимларнинг бир-биридан мустақил равишда ўз меҳнатларини таклиф қила олмасликлари;

  • ҳам меҳнат хизматларини харид қилувчиларнинг (монопсония), ҳам меҳнат хизматини сотувчиларнинг (монополия) ўзаро бирлаша олмасликлари;

  • талаб агентларининг (фирмаларнинг) ва таклиф агентларининг (ходимларнинг) меҳнатнинг бозор нархини назорат қилишларининг, яъни иш ҳақи даражасини мажбурий тиқиштиришларининг объектив имконияти мавжуд эмаслиги.






Download 52.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling