Меҳнат иқтисодиёти


Download 16.06 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi16.06 Kb.
#1287219
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ПРЕДМЕТИ


МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИжамиятда меҳнатни ташкил этиш ҳамда иш кучидан фойдаланишнинг самарадорлигини ифодаловчи и. ч. муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари маж-муи; меҳнатнинг ижтимоий ташкил этилишини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ўрганувчи фан.
Меҳнат иқтисодиётининг предмети - техникавий, ташкилий, кадрлар ёки бошқа характердаги омиллар таъсирида қарор то-падиган ижтимоий-иктисодий муносабатлардир. Меҳнат иқтисодиёти — фан сифатида меҳнат муносабатлари соҳасидаги қонуни-ятларни, иш билан бандлик, меҳнат унумдорлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш, унинг самарадорлиги, меҳнатни ташкил этиш ва нормалаштириш каби масалаларни ўрганади.
Меҳнат фаолиятини ташкил этиш, меҳнат ресурсларининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш, меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши, аҳолининг иш билан бандлиги ва ишсизлик, аҳолининг турмуш даражаси ва даромадлари, ходимларнинг иш ҳақини ташкил этиш, бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат унумдорлиги, меҳнат кўрсаткичларини таҳлил этиш Меҳнат иқтисодиётининг мазмунини ташкил қилади.
Меҳнат иқтисодиёти ўз тадқиқотларида статистик ва математик усуллардан фойдаланади.
Меҳнат иқтисодиёти фани нисбатан янги фанлар гуруҳига киради. Бу фан иқтисодиёт назарияситтг бир бўлимини ташкил этган бўлиб, у ўтган асрнинг 70-й. ларида алоҳида фан сифатида шаклланди.
Ўзбекистонда ҳам Меҳнат иқтисодиёти муаммоларини ўрганиш ўз тарихига эга. 1962 й. да Тошкент халқ хўжалиги ин-ти (ҳоз. Тошкент иқтисодиёт унти)да Меҳнат иқтисодиёти бўйича мутахассислар тайёрловчи ихтисослик очилди.
Ўзбекистонда Меҳнат иқтисодиёти фанининг ривожланишида Ўзбекистон ФА акад. Р. А. Убайдуляаева, проф. лар Қ. X. Абдураҳмонов, Д. Раҳимова, А. Сотволдиев, Ш. Р. Холмўминов, А. Ш. Назаров, X. М. Ҳакимов, 3. Худойбердиев, Л. Аллахвердиева, Л. Максаковаларнинг и. т. лари муҳим аҳамиятга эга.
Ад.: Эренберг Р. Х., Смит Р. С., Современная экономика труда, Меҳнат иқтисодиёти, 1996; Абдураҳмонов Қ. Ҳ. ва б., Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Т., 2001.
Download 16.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling