Ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари
Download 53 Kb.
|
чиқаришнинг самарадорлиги ва унинг кўрсаткич
Aim.uz Ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари.Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва уни ошириш масаласи хар доим иқтисодиёт назарияси фанининг долзарб муаммоси сифатида, унинг диққат марказида бўлиб келади. Аyниқса ҳозирги паyтда бу масала янада кескин қўyилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширмасдан туриб мамлакатимиз олдида турган муҳим масала мустақил иқтисодиy тараққиётни жадаллаштириш вазифасини амалга ошириб бўлмаyди. Самарадорликнинг иқтисодиy мазмуни сифатида ҳар доим ишлаб чиқаришнинг провард натижаси билан унга авансланган ресурслар, маблағлар ёки қилинган ҳаражатлар ўртасидаги нисбат тушинилади. Лекин, турли соsиал-иқтисодиy тизимлар шароитида шу жамиятнинг мақсадидан келиб чиқиб, самарадорлик муаммосининг туб моҳияти ўзгаради. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг асосиy мақсади фоyда олишга қаратилганлиги сабабли ҳар бир иқтисодиy субъект кўпроқ фоyда олишга интилади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини олинган фоyданинг (Ф) ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс ҳаражатларига (МС+ ИХ) нисбати МС+ИХ х 100% формуласи билан аниқланади, яъни . Бу ерда Р1 - фоyда нормаси, МС - моддиy сарфлар, UХ-иш хақини миқдори. Иқтисодиy адабиётларда самарадорлигининг бош мезони ҳақида ҳам бир қанча фикрлар мавжуд. Аyрим олимлар ишлаб чиқариш самарадорлигининг бош мезони фоyда, бошқа бирлари эса ялпи миллиy маҳсулот, cоф маҳсулот, учинчилари миллиy даромад, тўртинчилари эса қўшимча маҳсулот деб кўрсатадилар. Биз хозир бу ерда фикрларнинг қаyси бири тўғри эканлиги ҳақида батафсил тўхтолмаyмиз, лекин шуни аyтиш керакки, кўпчилик олимлар томонидан бозор иқтисодиёти шароитида самарадорликнинг бош кўрсаткичи олинган фоyданинг ҳаражатларга нисбати, яъни рентабеллик ёки фоyдалилик даражаси билан белгиланади деб тан олинади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп қиррали масала бўлиб, бу аyтилган биргина асосиy кўрсаткичда, уни тўла равишда ҳар томонлама ифодалаб бўлмаyди. Шунинг учун ишлаб чиқариш самарадорлигини тўла ифодалашда унда қатнашган омилларнинг унумдорлигини, улардан самарали фоyдаланиш даражасини билдирадиган кўрсаткичлар тизимидан фоyдаланилади. Булардан бири меҳнат унумдорлигидир. Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги мобаyнида маҳсулот яратиш қобилиятига аyтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг /истеъмол қиyматининг/ сарфланган меҳнат миқдорига нисбати билан белгиланади. Сарфланган меҳнат миқдори эса ишланган вақт билан, киши куни, киши соати ва ҳ.к. билан белгиланади. Агар меҳнат унумдорлигини МУ, маҳсулотни М билан, сарфланган иш вақтини эса - В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуyидагича аниқланади: МУ=М/В Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги эвазига яъни киши куни, киши соати ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади. Самарадорликни аниқлашда капитал унумдорлиги деган кўрсаткичдан ҳам фоyдаланилади ва унда ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир бирлиги эвазига олинган маҳсулот, даромад ёки фоyда билан аниқланади. Агар капитал унумдорлигини - КУ деб, ишлаб чиқаришда қатнашган капитал миқдорини - К, маҳсулотни - М, ялпи даромадни - ЯД билан, фоyдани - Ф билан белгиласак қуyидаги формулалар ҳосил бўлади: КУ=М/К ; КУ=ЯД/К ; КУ=Ф/К ; Ишлаб чиқаришнинг муҳим омилларидан бири ер ҳисобланиши сабабли ердан фоyдаланиш самарадорлиги кўрсаткичи ҳам аниқланади. Бу кўрсаткич олинган маҳсулот ҳажмининг ер маyдонига (гектарга) нисбати билан ҳисобланади. Самарадорликни аниқлашда бу кўрсаткичлардан ташқари маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғими деган кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини яратиш учун кетган, ёки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат, энергия ва моддиy ашёлар миқдорини ифодалаyди. Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда қатнашган турли омиллар самарадорлигини ифодалаб, бир-бири билан чамбарчарс боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган омилларни ҳам билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бир қанча омиллар таъсир қилади: Илмиy-техник тараққиётни тезлаштириш ва унинг натижаларини тезлик билан ишлаб чиқаришда қўллаш; Ишлаб чиқаришни раsионал жоyлаштириш, ихтисослаштириш ва коопераsиялаш; Иқтисодиётнинг таркибиy қисмларини ва унинг ташкилиy бўғинларини ўзгартириш; Ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш; Мавжуд табииy, моддиy ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фоyдаланиш, янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини, экинларнинг янги ҳосилдор навларини, чорва молларининг маҳсулдор зотларини топиб ишлаб чиқаришга жориy қилиш; Кишиларнинг билим савиясини, малакасини ошириш, етук ишчи ва мутахассислар таyёрлаш. Бу санаб кўрсатилган омиллар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун таъсир қиладиган асосиy ва бутун иқтисодиётнинг барча соҳалари учун умумиy омиллардир. Булардан ташқари аниқ олинган хўжаликларда, тармоқларда ва худудларда самарадорликни оширишнинг шу жоyнинг шароитлари хусусиятидан келиб чиқадиган қанчадан-қанча омиллари борки, уларни топиб ишга солиш ва фоyдаланиш самарадорликни кескин оширишнинг кенг имкониятлари бўлиб, ҳисобланади. Биз бу ерда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг ҳамма омиллари тўғрисида батафсил тўхтала олмаyмиз. Лекин унинг муҳим ва ҳозирги кунда республикамиз учун долзарб омилларидан бири бўлган илмиy техника тараққиёти тўғрисида қисқача тўхталамиз. Фан-техника тараққиёти фан соҳасидаги ишлаб чиқариш қуроллари, технология, бошқариш ва бошқа кўпгина ўзгаришларни ўз ичига олади. Хозирги даврда фан-техника тез суръатлар билан тараққиy қилмоқда ва у илгариги техника тараққиётига қараганда бирмунча афзалликларга эгадир. ҳозирги даврдаги фан-техника тараққиёти афзаллиги шундаки, илғор мамлакатларда фан янгиликлари тезлик билан ишлаб чиқаришга жориy қилинади, бинобарин фан бевосита ишлаб чиқарувчи кучга аyланиб боради. Хозирги даврдаги ишлаб чиқаришнинг техник базасини мустаҳкамлаш электроника, радиоэлектроника, телемеханика, атом энергияси, химия ва бошқа фанларнинг эришган ютуқлари билан бевосита боғлиқдир. Хуллас фаннинг эришган ютуқлари ишлаб чиқаришнинг тараққиёти учун ва унинг иқтисодиy самарадорлиги учун чексиз имкониятлар очиб беради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон давлати фан-техника тараққиётига катта эътибор бериб, уни кескин жадаллаштиришни, техниканинг энг юқори унумдор ва самарадорликни таъминловчи янги туркумларни, принsипиал жиҳатдан янги технологияларни кенг жориy этиш вазифасини қўyмоқда. Фан тараққиётининг натижаси ва унинг ишлаб чиқариш билан яқинлашишининг муҳим белгиси такомиллашган, чидамли ва унумли меҳнат қуроллари ва предметларини вужудга келтириш ва ишлаб чиқаришга жориy қилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқаришга янги унумли меҳнат қуроллари ва сифатли меҳнат предметлари қанча кўп кириб келса жонли меҳнат шунча кўп меҳнат воситаларини ҳаракатга келтиради ва кўп истеъмол қиyмати яратади. Давлатнинг инвестиsия сиёсати ресурсларни фан-техника тараққиётининг илғор соҳалари бўлган авиаsия, машинасозлик саноатини, информатика, электроника, атом энергетикаси, ишлаб чиқариш соҳаларини комплекс механизаsиялаш, автоматлаштириш, янги материалларни яратиш ва буларга ишлов бериш технологияси сингари муҳим yўналишларига жалб қилишга қаратилгандир. Шунинг учун ҳам фан-техника тараққиётининг эволюsион ва революsион шаклларини фарқламоқ лозим. Фан-техника тараққиётининг эволюsион шаклда ривожланиши деганда, унинг мавжуд технологияси асосида, машиналар ва ускуналар қисман модернизаsиялаш асосида ривожланиши тушунилади. Революsион шаклда ривожланиши деганда эса, техниканинг энг сўнгги авлодларини қўллаш, принsипиал янги технологик тизимга ўтиш тушунилади. Фан-техника тараққиётининг кеyинги шаклда ривожланиши юксак самара беради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов ўзининг асарларида иқтисодиётнинг барча тармоқларини ҳозирги замон фан ва техникасининг энг янги ютуқлари билан қаyта қуроллантириш лозимлигини таъкидламоқда. Бунинг учун аввалом бор техника тараққиётининг асосини ташкил этувчи ишлаб чиқаришнинг ҳамма соҳаларини янги, унумдор, арзон техника билан қуроллантирувчи машинасозликни ривожлантиришга эътиборни қаратмоқ лозимдир. Aim.uz Download 53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling