Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган


 ходим пандемия вақтида коронавирус инфекцияси билан касалланганда, Иш берувчи


Download 0.53 Mb.
bet36/46
Sana27.08.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1670661
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46
Bog'liq
Соғлиқни сақлаш 2023 йил учун ЖШ макет якуний 4

13.17.2. ходим пандемия вақтида коронавирус инфекцияси билан касалланганда, Иш берувчи унга Касаба уюшмаси қўмитасининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 3416-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом”да белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатади;
13.17.3. пандемия шароитида ходимнинг оила аъзоларидан касалланиб, даволанаётганларга Иш берувчи томонидан унга касаба уюшмаси қўмитасининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 3416-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
13.17.4. пандемия муносабати билан касаллик юқтирган ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан Иш берувчи Муассасанинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
13.17.5. ходимларни иш фаолиятлари билан боғлиқ турли юқумли касалликларга чалинишлари мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида огоҳлантирувчи маълумотлар билан таъминлайди, стендлар, тарқатма материалларни чоп эттиради;
13.17.6. Муассаса ходимлари ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олиш мақсадида Иш берувчи ходимларни иш жойларида антесиптик ва зарур санитария-гигиеник воситалар, ниқоблар билан таъминлашни, касаллик учун тест таҳлилларини топширишни, юқумли касалликларга қарши вакцина билан эмлашни, шунингдек иш жойларини, ошхонани, ювиниш хонасини, ҳожатхонани, Муассасага тегишли ётоқхоналарни, ишчиларни ташувчи транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ишларини Муассаса ҳисобидан амалга оширади.
13.18. Пандемия даврида касалланиб вафот этган ходимларнинг оиласига молиявий имкониятдан келиб чиқиб Иш берувчи ёки Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратилади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling