иш берувчи ________________________________________________________
_______________________________________________________________ тимсолида
(муассаса раҳбари ёки муассасанинг алоҳида бўлинмаси раҳбари ёхуд жисмоний шахс кўрсатилади)3
ходимлар __________________________________________________________
(касаба уюшмаси қўмитаси (касаба уюшмаси ташкилотчиси ёки
_________________________________________________________ тимсолида
касаба уюшмаси гуруҳи ташкилотчиси) кўрсатилади)4
1.2. Шартнома __________дан кучга киради ва уч йил давомида амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, Шартнома тарафлар янги Шартнома тузгунча ёки амалдаги Шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.
1.3. Мазкур Шартнома Иш берувчига ва Муассасанинг меҳнат шартномаси асосида ишлаётган барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган ҳамда ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳам татбиқ этилади.
Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:
ходимнинг оила аъзоларига;
пенсияга чиқиши муносабати билан меҳнат муносабатлари бекор қилинган шахсларга;
Касаба уюшмаси қўмитасининг штатдаги ходимларига;
мазкур Муассасада меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етган собиқ ходимларга;
меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).
Do'stlaringiz bilan baham: |