Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган


Download 0.53 Mb.
bet9/46
Sana27.08.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1670661
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46
Bog'liq
Соғлиқни сақлаш 2023 йил учун ЖШ макет якуний 4

г) Муассасага Иш берувчининг таклифига биноан ишга жойлашган шахслар;
д) ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз ота-она, шу жумладан бева аёллар, бева эркаклар, никоҳдан ажралганлар, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари, ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар;
ж) ёлғиз, фарзанди йўқ аёллар.
МКнинг 98-моддасига асосан ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш деб қуйидаги холлар тан олинади:
а) ходимларининг сони йигирма нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) тугатиш;
б) ходимлар сонининг (штатининг) қуйидаги миқдорда:
- ўттиз календарь кун ичида эллик нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;
- олтмиш календарь кун ичида икки юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;
- тўқсон календарь кун ичида беш юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг қисқариши.
Иш берувчи ходимларни келгусида оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги хабарни ҳудудий тармоқ кенгашига ёки тўғридан-тўғри тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашига етказиши шарт.
3.17. Ходимларга Иш берувчининг маблағлари ҳисобидан ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш чоғида қуйидаги қўшимча кафолатлар белгиланади:
а) ишдан бўшатиш нафақасининг миқдорига таъсир кўрсатадиган иш стажига ходимларнинг тармоқдаги ёки муайян касбга доир меҳнат фаолияти даврларини мувофиқ киритиш;
б) ушбу Муассасага иш берувчининг таклифи билан ишга кирган ходимларнинг кўрсатилган стажида ходим илгари меҳнат қилган ташкилотда ишлаган вақтни ҳисобга олиш.
3.18. Касаба уюшмаси қўмитаси Муассасада бандликни таъминлаш, ишдан озод этилаётган ходимларни ҳимоя қилиш масалаларини, шунингдек ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. (Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси).
3.19. Иш берувчи Муассаса ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, қишлоқ хўжалигидаги турли ишлар, шунингдек газета ва журналларга мажбурий обуна қилишга жалб қилмайди.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling