Муассасада васийликка олинган ногиронлиги бўлган
Download 29.83 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муассасада васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароити бўйича.
М А Ъ Л У М О Т Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 15 мартдаги 21-х/s-сонли буйруғига ассосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарори ижроси, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлимининг 2022 йил биринчи ярим йиллик иш режаси, Агентликнинг жорий йил 14-февралдаги 2-сон Ҳайъат йиғилиш баёни ижроси юзасидан Охангарон шаҳар “Саховат” интернат уйи директори Қ.Уразовнинг огоҳлигида жорий йилнинг 26 март куни танлов асосида муассаса фаолияти ўрганилди. Ўрганиш жараёнида муассасада жами 255 нафар яшовчи учун мўлжалланган бўлиб, шундан ҳозирги кунда 191 нафар васийликка олинган шахслардан ўрганиш кунида 191 нафари яшаши, шундан 13 нафари пуллик асосда “Саховат” интернат уйига шартнома асосида жойлаштирилганлиги маълум бўлди. Муассасада жами 135 нафар ходим фаолият юритиши, улардан 7 нафари маъмурият, 2 нафар шифокор, 10 нафари ўриндош шифокор, ўрта тиббий ходим 39 нафар, кичик тиббий-ходим 45 нафар ва 36 нафар бошқа техник ходимлар хизмат кўрсатиб келмоқда. Муассасада васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароити бўйича. Васийликка олинганлар яшаётган хоналарнинг ҳолати ўрганилганда, беморларга қаровчи масъул ходимларнинг масъулиятсизлиги ўз лавозим мажбуриятига совуққонликлари ва эътибосизликлари оқибатида бир қатор нохуш ҳолатлар, камчиликлар аниқланди. Масалан, беморнинг ётоқ ўрин тушаклари маркировка қилинмаган, тушакларга кийдирилган чойшаблар кир. Бундан ташқари, васийликка олинган беморларга қаровчи, ҳамшира, санитарка ва бошқа масъул ходимларнинг баъзиларига тегишли стол, шкаф, тумбочка ғаладонларидан дори ва турли хил идиш-товоқлар, озиқ-овқатлар, кераксиз целлофан пакетлар, кийим-кечаклар сақланаётганлиги, кийим тахлаш хонасида санитарларнинг овқат пишириб ейишлари маълум бўлди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича масъул ходимларнинг тушунтириш хатлари олиниб, тегишли интизомий жазо чоралари қўллаш бўйича муассаса раҳбарига кўрсатма берилди. Download 29.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling