Муассасада васийликка олинган ногиронлиги бўлган
Муассасада яшовчиларни даволаш бўйича фаолияти танлов асосида ўрганилганда қуйидаги хато ва камчиликларга йўл қўйилган
Download 29.83 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диспансеризация натижасига кўра кам қонли васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритилган беморларга тайинланган муолажалар касаллик тарихи ва рўйхатининг мувофиқлиги;
Муассасада яшовчиларни даволаш бўйича фаолияти танлов асосида ўрганилганда қуйидаги хато ва камчиликларга йўл қўйилган.
Масалан, ўрганиш куни Абдумаликов Жаҳонгирга махсус кийим кийдирилган. Бу ҳолат Абдумаликов Жахонгир касаллик тарихида қайд этилмаган. Беморнинг касаллик тарихи ўрганилганда; 1.2022 йил 17 февраль куни бемор безовталанганлиги учун амитриптиллин 0.25мг 1 таб 2 маҳал соат 10:00 ва 12:00да 20 кун, азалептол 1 ой кечкурунга берилган. 2.2022 йил 21 февралда онгли равшан, кўриниши кам ораста, кайфияти паст, уришқоқ, бир жойда тура олмайди, шерикларига ташланиб тишлаб олади. Кечалари уйқуси дори таъсирида, тавсия даволаш варақасида деб ёзилган. Лекин даволаш варақасида тавсия хлопрамазин 2 мгдан 5 кун ёзилган. 3.2022 йил 25 февралда психиатр Худойбердиев Мухиддин бемор безовталанганлиги сабаб азалептол 1 таб 2 маҳал 10 кун тавсия берилган. 4. 2022 йил 28 февралда, 1,3 ва 5 март кунлари бемор яна безовталанган ва унга хлопрамазин 2 куб қилинган. 2003 йил 22 ноябрда туғилган бемор Очилов Мухаммадали муассасага 2021 йил 30 декабрда келган. Очилов Мухаммадали физиологик жараёнда яъни ухлаётганида фиксация қилинган. 2022 йил 1 январь куни азалептол 0.5 дан 2 махал 10 кунга тавсия берилган. Кейинги кўрик 2022 йил 9 мартда ўтказилган кўрикда бемор руҳий безовталанган, сабабсиз бақириш, ўзини-ўзи уриши, ёнига борганларга тупуриб ташлаш, ҳолатига танқидий муносабати йўқ, ўзгалар қаровига мухтож деб ёзилган ва азалептол таблеткаси 0.5 мгдан 2 маҳал 20 кунга берилган. Психиатр томонидан беморга махсус кийим кийдириш оғзаки тавсия берилган ва энагалар томонидан ўз бошимчалик билан боғлаб келинган. Тиббий бўлимда васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларни қабул қилиш бўйича юритиладиган хужжатлар амалдаги тартибга асосан юритилмаган. Масалан, рўйхат журнали тикилмаган, саҳифаланмаган ва касаллик тарихи амалдаги тартибга жавоб бермайди. Муолажа журнали юритилиши нотўғри буюрилган муолажа инекция тури алоҳида журналга ва таблетка тури алоҳида журналга ёзилган. Дори-дармонлар олиш учун талабномалар нотўғри юритилган ҳужжатларни юритиш буйича тавсиялар берилди. Интернат уйига васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларни қабул қилиш жараёнини ҳужжатлаштирилганлиги, бунда Махсус комиссия таркиби ва буйруқлари ўрганиш жараёнида тақдим этилмади, бу камчилик кейин бартараф этилди. Васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиги тўғрисидаги чуқурлаштирилган кўрик маълумотларининг олдинги йилга нисбатан ўзгаришлар динамикаси юритилмаган. Васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг касаллик тарихи ўрганилганда, касаллик динамикалари ва кўрсаткичлари ёритилмаган. Касаллик тарихида шифокорлар томонидан буюрилган муолажаларни ўз вақтида амалга оширилиши билан бир навбатда, баъзи камчиликларга йўл қўйилган. Масалан, А.Абдуллаев 1998 йил 10 августда туғилган, 2010 йил 5 июнда муассасага васийликка олинган, 2022 йил 5 февралда сурункали гепатит, ичак пневматози касали ташҳиси (УЗИ 2021 йил 6 октябрда ўтган), қўйидаги тавсия берилган Эспумизан 200,0-бифидум-бактерин1/2 стакан сувда эритиб 3 маҳал ичиш, (дозаси ёзилмаган овқатдан 30 минут олдин ичиш кераклиги тайинланмаган), укропли сув ½ стакандан 3 маҳал ёзилган бошқа даво буюрилмаган, кундалик динамикаси ёритилмаган, соғайиши ёзилмаган. Норматов Равшан 27.05.1963 йил туғилган 15.03.2022 йил Сурункали бронхит ташҳис қўйилган А/Д 140/90 мм.су лекин тана ҳарорати пульс, сатурация кўрсаткичлар ёзилмаган ва қўйидаги даволар тавсия қилинган азимакс 1 таб 1 маҳал 3 кун (доза кўрсатилмаган) теофиллин 1 таб 2 маҳал 5 кун, димедрол 2 мл мушак орасига 10 кун. (артериал босимни туширишга дори ёзилмаган). Психотроп дори воситалари ишлатилиши учун лицензия мавжуд эмас, аптекада темир эшик ва сейф ўрнатилмаган. Бўлимларда сейф бор лекин қулфланмаган, цемент билан қотирилмаган. 2021 йилдаги ўлим ҳолатлари ва уларнинг ҳужжатлаштириш тартиби (вафот этиш сабаблари экспертиза хулосалари). 2022 йил 1 та ўлим ҳолати қайд қилинган, паталогоанатом хулосаси бор. 2021 йилда 8 та ўлим ҳолати қайд этилган, 2 та ҳолатда ота-онаси томонидан дафн этилган ва аризалари мавжуд. Диспансеризация натижасига кўра кам қонли васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритилган беморларга тайинланган муолажалар касаллик тарихи ва рўйхатининг мувофиқлиги; Кузги диспансеризация 2021 йил ўтказилган далолатномаси йўқ, кўрикдан кейинги якуний хулоса йўк. Соғломлаштириш режалари тузилмаган ва даво муолажалари ўтказилмаган. Анемия бўйича керакли даво муолажалари ўтказилмаган ва “Д” назоратга олинмаган, ҳар ой таҳлиллари ўтказилмаган. Сўнги 5 йилликда васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахслар шахслар кўрсатилган жарроҳлик амалиётлари ва уларнинг натижалари ўрганилганда, режали жарроҳлик амалиётлари ўтказилмаган. Download 29.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling