Муассасада васийликка олинган ногиронлиги бўлган
Муассаса раҳбарлари томонидан меҳнат қонунчилигига зид равишда ўзларига қўшилган ставкаларни бекор қилиш ва бу борада Агентликка кафолат хатлари тақдим этиш
Download 29.83 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муассасадаги видеокузатув камераларини тўлиқ ишлашини, архивда сақланиши ҳамда киберхавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
Муассаса раҳбарлари томонидан меҳнат қонунчилигига зид равишда ўзларига қўшилган ставкаларни бекор қилиш ва бу борада Агентликка кафолат хатлари тақдим этиш.
Муассаса раҳбари Қ. Уразов томонидан меҳнат қонунчилигига зид равишда ўзига ставка қўшмаганлиги тўғрисида тушунтириш хатида ёзиб берди, ўрганиш жараёнида ҳам аниқланмади. Муассасада ишловчи ҳар бир ходимнинг лавозим йўриқномалари ва функционал вазифалари қайта кўриб чиқиш ва ўрнатилган тартибда жорий қилинишини таъминлаш. Ходимлар лавозим йўриқномаси ва функционал вазифалари 2020, 2021 йилларда тасдиқланган бўйича эски ҳолатда, 2022 йил учун хизмат вазифалари қайта кўрилмаган ва тасдиқланмаган. Ўрганиш жараёнида бартараф этиш тавсия қилинди. Штатлар жадвали бўйича тарификация кўриб чиқилганда даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишловчи Мирзаматов Абдуллажон Мураталиевич 1,0 ставка даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари, 0,25 ставка навбатчи-врач лавозимида 2018 йилдан буён ишлаб келаётганлиги маълум бўлди. Даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишловчи Мирзаматов Абдуллажон Мураталиевичдан тушунтириш хати олинди. Камчиликлар бартараф этилди. Ходимларнинг шахсий йиғма жилдларининг юритилиши ўрганилганда, Соғлиқни сақлаш тизими ҳолатида юритилган ҳолда қолган, янгиланмаган. Ўрганиш жараёнида бартараф этилди. Муассасадаги видеокузатув камераларини тўлиқ ишлашини, архивда сақланиши ҳамда киберхавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш. Муассасада 38 та жойга видеокузатув камералари ўрнатилган бўлиб, киберхавфсизлик қоидаларига мувофиқ муассаса директорининг хонасига жойлаштирилган ва назоратга олинган. Муассасада яшовчиларни баҳорги диспансер кўригидан ўтказиш бўйича аниқ мақсадли чораларни кўриш мақсадида ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалар билан тегишли чора-тадбирларни белгилаш ва ижросини таъминлаш. Муассасада яшовчиларни баҳорги диспансер кўригидан ўтказиш бўйича тегишли тиббиёт бошқарма ва бирлашмаларига хат билан мурожаат этилиб, март ойи давомида, баҳорги диспансер кўригидан ўтказиш ишлари амалга оширилиши белгиланган. “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари фаолиятига тегишли нарматив ҳужжатлар ва қўлланмалардан фойдаланган ҳолда барча ходимлар ўртасида ўқув семинарлари ташкил этилган. Муассасада давлат таъминотига олинганларни фуқаролик паспорти ва ногиронлик белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотномалари муддати тугаган шахсларни рўйхатини шакллантириш, ушбу ҳужжатларни тиклаш чораси кўриш ҳамда натижаси бўйича Агентликка ахборот киритилишини таъминлаш. Муассасада давлат таъминотига олинганларни фуқаролик паспорти мавжуд бўлмаган 35 нафар васийликка олинган фуқароларга паспорт олиш юзасидан Адлия бўлимига ва ИИБ паспорт бўлимига хат билан мурожаат қилинган. Муассасада давлат таъминотига олинган васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида физиотерапия ва даволаш бадантарбия усулларидан фойдаланиш машғулотлари йўлга қўйилмаган. Муассасада тиббий-ижтимоий муассасаларда тиббий ҳужжатлар юритилишини тартибга солиш тўғрисидаги 2021 йил 30 декабрдаги 117-П-сонли буйруғи ижроси таъминланмаган. «Саховат» интернат уйларига қабул қилинаётган ҳар бир шахс учун шахсий йиғмажилд юритилади. Васийликка олинганларнинг шахсий йиғмажилдлари «Саховат» интернат уйи статисти хонасида сақланиб келинмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарори ижроси таъминланмаган. Бинонинг бўлимларидаги хожатхоналарнинг унитазларига пластмасса ўриндиқлар қўйилмаган, васийликка олинганлар муздай унитазларга ўтирадилар, квачлар қўйилмаган, ювиниш хоналарида сочиқ ва гигиена воситалари қўйилмаган, хоналар таъмирталаб, деворлар кўчиб кетган. Download 29.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling