1. Усулул фиқҳ илми тушунчаси ва юзага келиш тарихи


Download 23.84 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi23.84 Kb.
#1502497
  1   2   3
Bog'liq
Маъруза матни Усул ал фикх ва Фуру ал фикх


1. Усулул фиқҳ илми тушунчаси ва юзага келиш тарихи.
Маълумки, Фиқҳ икки асосий қисмга бўлинади: усулул ­фиқҳ ва фуруъ ал-­фиқҳ. Усулул фиқҳ – фиқҳнинг асоси, пойдевори деган маънони англатади. Усулул фиқҳ – шариатнинг асосий манбалари бўлмиш Қуръони карим, суннат, ижмо ва қиёсдан шаръий ҳукмларни чиқариб олиш йўлларини белгилаб берувчи қоидаларни ўрганадиган фан ҳисобланади.
Таъкидлаш лозимки, усулул ­фиқҳ бир қанча қоида ва методлардан иборат бўлиб, мужтаҳид олимлар фақат унда белгиланган қоидаларга асосланган ҳолда фиқҳий меъёрларни ишлаб чиқишади.
Демак ушбу фанда шаръий далиллардан қай тариқа амалий ҳукмларни чиқариб олиш мумкинлигини ўрганиб олиш мумкин.
Усулул ­фиқҳ фанини талабаларга ўқитишдан мақсад ҳам тўртта асосий манба – Қуръони карим, суннат, ижмо ва қиёсдан шаръий ҳукмларни ишлаб чиқиш малакасини ҳосил қилишдир.
Маълумки, ҳар бир жамиятдаги ижтимоий ҳуқуқий муносабатлар муайян нормалар билан тартибга солинади. Бундай нормалар инсоният тарихида шаклланган барча жамият, тузум ва давлатларда турли кўринишда пайдо бўлган. Лекин уларда ушбу нормаларни ишлаб чиқиш қоидалари, методологияси ишлаб чиқилмаган эди. Ислом илмлари ривожланиш жараёнида саҳобалар, тобеий ва табаа тобеий олимлар ушбу жиҳатга катта эътибор қаратиб, усулул ­фиқҳ илмига асос солдилар.
Ҳижрий II асрда усулул ­фиқҳ алоҳида фан сифатида шаклланиб, бу соҳада биринчилардан бўлиб Имом Муҳаммад ибн Идрис аш­-Шофеий алоҳида бир китоб таълиф этди. Бунга Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан келган хат туртки бўлди. Хатда ёзилишича ўша пайтда баъзи одамларнинг Қуръон ва ҳадислардан нотўғри фойдаланиб, улардан ҳукм чиқаришлари кўп содир бўлиб турган. Имом Шофеийдан ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича бирор кўрсатма беришини илтимос қилинади. Натижада имом Шофеий ушбу хатга жавобан бир хат ёзади. Ушбу хатда Қуръоннинг манба эканлиги, ундаги сўзларнинг ифодасининг кенг қамровли (омм) ва тор доирада эканлиги (хос), ҳукмларни бекор қилиш (насх), Пайғамбаримизнинг хатти­-ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий аҳамияти, ижмо, хабарлар ва уларнинг турлари ҳамда далил сифатидаги ўрни, қиёс, истеҳсон, ижтиҳод ва бошқа масалаларни атрофлича ёритган. Кейинчалик ушбу хат усулул фиқҳ бўйича ёзилган илк асар бўлиб, ҳозирги кунда «ар­-Рисола» (Хат) номи билан машҳур. Шу билан имом Шофеий усулул фиқҳ илмининг асосчиси сифатида эътироф этилган.
Кейинчалик ҳанафий мазҳабининг йирик олимлари усулул фиқҳ илмига оид 50 га яқин асарлар ва 100 дан ортиқ шарҳлар битдилар.
Жумладан, мовароуннаҳрлик алломалардан биринчи бўлиб Имом Абу Мансур Мотуридийнинг “Маъохиз аш-шариъа” номли усулул фиқҳга оид асари1, Имом Абу Зайд Дабусийнинг бизгача етиб келган энг қадимий ва энг машҳур усулул фиқҳ соҳасига оид “Тақвим ал-адилла” асари, Имом Али ибн Муҳаммад ибн Абдулкарим Фахрул Ислом Баздавийнинг усулул фиқҳга оид нодир масалаларни ўзида жамлаган “Усулул Баздавий” асари, Имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Ҳофизиддин ан-Насафийнинг усулул фиқҳга оид энг мўътабар “Манор ул-анвор” асари, Имом Содруш-шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорийнинг усулул фиқҳга оид “Танқиҳ” асари ва бошқаларни келтириш мумкин.
Имом Шофеийдан сўнг усулул фиқҳ соҳасида икки асосий йўналиш вужудга келди:

Download 23.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling