1. Усулул фиқҳ илми тушунчаси ва юзага келиш тарихи


Фуруъ ал-фиқҳ илми тушунчаси ва юзага келиш тарихи


Download 23.84 Kb.
bet3/3
Sana16.06.2023
Hajmi23.84 Kb.
#1502497
1   2   3
Bog'liq
Маъруза матни Усул ал фикх ва Фуру ал фикх

Фуруъ ал-фиқҳ илми тушунчаси ва юзага келиш тарихи.

Фуруъ (الفروع) сўзи араб тилида дарахт шоҳи ёки шаҳобча каби маъноларни англатади.
Фиқҳ (فقه) сўзи араб тилида фаҳмламоқ, англамоқ, билмоқ, тушунмоқ каби маъноларни билдириб, оддийгина тушуниш ёки англаш эмас, балки маълум соҳани чуқур билиш, барча томонларини дақиқ тушунишни англатади.
Қуръони каримдан “фиқҳ” калимасининг луғавий маъносига мисол:

قال تعالى: ﴿ لَهُمْ قُلُوبٌ لا يَفْقَهُونَ بِهَا... ﴾
яъни, “Уларда қалблар бор, (лекин) улар билан «англамайдилар»”. (Аъроф – 179)
Имом Абу Ҳанифа (р.ҳ.) нинг берган таърифига кўра, фиқҳ:
وقد عرفه الإمام أبو حنيفة بأنه: "معرفة النفس ما لها وما عليها"
яъни, “Фиқҳ ҳар бир мукаллафнинг ўз фойдасига ва зарарига бўлган шаръий ҳукмларни билиб олишидир.
Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеий (р.ҳ.) нинг берган таърифига кўра, фиқҳ:
وعرف الشافعي الفقه بالتعريف المشهور بأنه:العلم بالأحكام الشرعية العملية المكتسب من أدلتها التفصيلية2
яъни: “Тафсилий далиллардан амалий шаръий ҳукмларни чиқариб олиш илми”.
Таърифдаги “тафсилий далиллар”дан мурод Қуръон оятлари, суннат хабарлари каби манбалар, “ҳукмлар”дан мурод эса шариат буюрган ёки қайтарган ишлар, “амалий”дан эътиқодий бўлмаган ишларни назарда тутилган.
Фуруъ ал­-фиқҳ – фиқҳ илмининг тармоқлари, соҳалари, яъни усулда белгилаб берилган қоидалар орқали асосий манбалардан чиқариб олинган ҳуқуқий нормалар мажмуасини ташкил этади. Янги ҳодисаларга замонавий фатволар излашда Фуруъ ал-­фиқҳнинг аҳамияти катта.
Фиқҳ исломдаги энг мўътабар ва кенг қамровли илмлардан бўлиб, тарихи ҳам Пайғамбар (а.с.) ва саҳобалар даврига бориб тақалади. Илк ислом даврида шаръий ҳукмларга оид нозил бўлган оятларни Пайғамбар (а.с.) ўзлари тушунтириб, амалий ижросини ҳам кўрсатиб берар эдилар. Аммо, у даврда фиқҳий ва бошқа соҳаларга оид асарларни китоб шаклида ёзилмагани сабаби, Қуръон оятларига бошқа нарсалар аралашиб кетмаслигини таъминлаш бўлган.
Саҳобалар даврида ислом дини турли ўлкаларга кенг ёйилди, ўзига хос иқлими, табиати ва урф-одатларига эга халқларда янги-янги фиқҳий масалалар пайдо бўлди. Саҳобалардан Умар ибн Хаттоб, Али ибн Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Зайд ибн Собит, Оиша онамиз (р.а.) каби ўнлаб саҳобалар ўз ижтиҳод услублари билан Қуръон, суннат, ижмоъ ва қиёсга асосан шаръий фатволар берганлар.
Улардан кейин тобеин ва табаа тобеинлар даврида фиқҳий мазҳаблар шаклланишида кўплаб илм ва зуҳдда танилган фақиҳ олимлар етишиб чиқиб, улар бу илмга оид сермаҳсул асарларни таълиф ва тасниф этдилар. Улар ўз даврида содир бўлган ҳар бир воқеа ва ҳодисаларга ўзига ҳос услубда фиқҳий нормаларни ишлаб чиққанлар.
Бу илм бугунги кунимизга қадар ўз қадрини йўқотмай, биздан кейин ҳам сақланиб қоладиган илмлардан бири ҳисобланади.
Фуруъ ал­-фиқҳ соҳасида ёзилган китоблар асосан ибодат, муомалот ва уқубот каби амалий ҳукмлар, фатволар ҳақида баён этилган.
Ибодат қисмида таҳорат, намоз, рўза, закот ва ҳаж ибодатларига тегишли амалий ҳукмлар тартибга солинади.
Муомалот қисмида савдо-сотиқ, никоҳ муносабатларига киришиш ва у билан боғлиқ фиқҳий ҳукмлар, никоҳни бекор қилиниши ва юзага келадиган ҳуқуқий оқибатлар, мулкий муносабатлар, шартнома, ижара ва бошқа шу каби ҳукмлар тиртибга солинади.
Уқубот қисмида жиноят ва жазо, суд тизими, давлат ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа, қўлга тушган асирлар ва ўлжалар каби ҳукмлар тиртибга солинади.
Ҳанафий мазҳаби имомлари Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Юсуф, Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийлар фуруъ ал­-фиқҳ соҳасида дастлабки фиқҳий китобларни ёзишни бошлаб берганлари таъкидланади. Шундан кейин фақиҳлар томонидан ҳаётнинг турли жабҳаларида пайдо бўлган масалаларга бағишлаб ёзган асарлари дунёни китобларга тўлдириб юборди. Уларнинг номлари кўплигидан кейинги мазуларда алоҳида рўйхатини келтириб ўтишни жоиз деб билдик.



1 Алломанинг бу асари бизгача етиб келмаган бўлсада, аммо ундан нақл қилинган парчалар Имом Мотридийнинг тафсир ва калом илмига оид асарлари ҳамда кейинги давр олимларининг усул бўйича ёзган асарлари ичида топиш мумкин.

2 Муаллифлар жамоаси. Ал-Фиқҳул муяссар фи давъи ал-китаби вас-сунна. – 2003. 18-Б.

Download 23.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling