1. Усулул фиқҳ илми тушунчаси ва юзага келиш тарихи
Биринчиси. Мутакаллимлар йўналиши
Download 23.84 Kb.
|
Маъруза матни Усул ал фикх ва Фуру ал фикх
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчиси . Ҳанафийлар йўналиши
Биринчиси. Мутакаллимлар йўналиши - бу йўналиш Имом Шофеий асос солган назарияга кўра, фаръий ҳукмларга эътибор қаратмасдан фақат асосий қоидаларни белгилаб беради. Бунда улар асосан ақлий далилларга суяниш, бирон бир фиқҳий мазҳаб билан чекланиб қолмаслик ва зарур ўринларда фаръий мисолларни келтириш услубидан фойдаланганлар. Ушбу соҳа бўйича кўп мутакаллим олимлар иш олиб борганликлари учун, уни мутакаллимлар йўналиши деб атайдилар. Бу йўналишда Шофеий, Моликий, Муътазилий ва бошқа жумҳур мазҳаб уламоларнинг қуйидаги асарлари машҳур:
- Муҳаммад ибн Идрис ашШофеий (204/819) – “арРисола”; - Исмоил ибн Яҳё алМузаний (264/878) – “алАмр вааннаҳй ало мазҳаб ашШофеий”; - Қози Абдулжаббор Муътазилий (415/1024) – “Китаб алумда”; - Абу Бакр алБоқиллоний (403/1012) – “атТақриб валиршод”; - Абулҳасан алБасрий (436/1044) – “алМуътамад”; - Ибн Ҳазм алАндалусий (456/1064) – “алИҳком фи усул ал-аҳком”, “анНубаз фи усул алфиқҳ аззоҳирий”; - Абулвалид алБожий (474/1081) – “алИшора фи усул алфиқҳ”; - Абу Исҳоқ ашШерозий (476/1083) – “алЛумаъ”, “атТабсира фи усул ашшофеийя”; - Имомул Ҳарамайн Абулмаолий Абдулмалик алЖувайний (478/1085) – “алБурҳон”; - Абулмузаффар Мансур ибн Муҳамад асСамъоний (489/1096) – “Қавотиъ аладилла”; - Абу Ҳомид алҒаззолий (505/1111) – “алМустасфо”, “Шифо алғалил”, “алМанхул”; - Фахруддин арРозий (606/1209) – “алМаҳсул”; - Сайфуддин алОмадий (631/1234) – “Иҳком фи усул ал-аҳком”. Иккинчиси. Ҳанафийлар йўналиши эса амалий йўналиш бўлиб, улар ҳанафий мазҳаби мужтаҳидларидан нақл қилинган фиқҳий масалалар асосида усул қоидаларини ишлаб чиқишган. Олимлар фикрига кўра, усулул фиқҳ бўйича ҳанафийлар йўналиши умуман фиқҳийҳуқуқий тафаккурнинг кучайишига ёрдам бериб келган. Кейинроқ барча мазҳаблар (моликий, шофиъий, ҳанбалийлар ва жаъфарий шиа мазҳаби) ҳам ҳанафийлар йўналишидан фойдаланиб ўз мазҳабларида усулул фиқҳ бўйича китоблар ёзиб келганлар. Бу йўналишда қуйидаги асарлар ёзилган: - Абу Яъқуб Исҳоқ ибн Иброҳим ашШоший (325/936) – “Усул ашШоший”; - Абу Али Низомуддин Аҳмад ашШоший (344/955) – “Усул ашШоший”; - Абу Мансур алМотуридий (330/942) – “Маъохиз аш-шариъа”; - Абдуллоҳ ибн алҲусайн алКархий (340/951) – “Усул алКархий”; - Абу Бакр Аҳмад ибн Али арРозий алЖассос (370/980) – “алФусул фи алусул”; - Абу Зайд адДабусий (430/1039) – “Тақвим аладилла”, “Таъсис анназар”; - Фахрулислом алБаздавий (483/1090) – “Усул ал-Баздавий”; - Шамсулаимма асСарахсий (490/1097) – “Усул асСарахсий”; - Ҳусомуддин алАхсикатий (644/1247) – “алМунтахаб фи усул алмазҳаб”; - Абулбарокат анНасафий (710/1310) – “Манор аланвор”, “Кашф аласрор”; - Абдулазиз алБухорий (730/1330) – “Кашф аласрор”. Охирги давр (мутааххир) олимлари олдинги икки йўналиш (мутакаллимлар ва ҳанафийлар)ни қўшиб, фарқли томонларини кўрсатиш билан кифояланишган. Бундай услубда қуйидаги асарлар ёзилган: Музаффаруддин асСоатий (694/1295) – “Бадиъ аннизом байна Усул алБаздавий валАҳком”; Садрушшариъа Убайдулла ибн Масъуд (747/1346) – “атТанқиҳ ал-усул”; Тожуддин асСубкий (771/1369) – “Жамъ алжавомиъ”; Саъдуддин атТафтазоний (792/1390) – “атТалвиҳ”; Ибн Ҳумом (861/1457) – “атТаҳрир”; Муҳиббуддин ибн Абдулшакур (1113/1701) – “Мусаллам ассубут”. Ушбу асарлар усулул фиқҳ соҳасида мутакаллимлар ва ҳанафийлар йўналишини жамлаб ёзилган китоблар ҳисобланади. Усулул фиқҳ соҳасига доир илмларни ўрганаман деган ҳар бир толиби илм ушбу асарларни ҳамда уларга ёзилган шарҳларни албатта ўқиб ўрганиши тавсия этилади. Чунки, бу ерда битта мавзу остида усулул фиқҳга оид илмларни тўлиқ тушунтириш, диний фанлар ичида қандай аҳамиятга эга эканлигини очиб бериш имкони йўқ. Бу илмни алоҳида фан сифатида ўқитилса бу соҳада етук мутахассис бўлиб етишиш мумкин. Download 23.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling