Муассасада васийликка олинган ногиронлиги бўлган


Download 29.83 Kb.
bet3/5
Sana13.09.2023
Hajmi29.83 Kb.
#1677352
1   2   3   4   5
Кадр маълумотлари. Мавжуд бўлган вакант бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат ташкилотларига белгиланган тартибда топшириб келинган. Шу билан бирга, ташкилот тузилмаси ва ходимлар тўғрисида маълумотлар ва меҳнат дафтарчалар электрон шаклда Меҳнат my.mehnat.uz сайтига киритилган.
Ходимлар бўлимидаги буйруқлар амалдаги тартибга асосан юритилмоқда ва буйруқлар китоби электрон ва ёзма шаклда юритилмоқда.
“Саховат” интернат уйининг моддий-техника базасининг инвентиризация ишлари белгиланган муддатларда амалга ошириш ва моддий бойликларга жавобгар масъул шахс тайинланган.
Интернат уйи васийликка олинган шахсларнинг статистик маълумотлари амалдаги тартибга кўра юритилмоқда.
Интернат уйида васийликка олинган шахслар билан касб-ҳунарга ўргатиш борасида олиб борилаётган иш фаолияти ўрганилганда, штатлар жадвалида меҳнат инструктори штати кўзда тутилмаганлиги сабабли 05 ставкада ўриндошлик асосида ишловчи ижтимоий ходимга юклатилган. Муассасада кутубхона ташкил қилинган, лекин формулярлар юритилмаган, китобларнинг аниқ сони аниқланмаган компьютер қўйилган, интернет мавжуд. Текшириш жараёнида амалий ёрдам кўрсатилиб, иш режалари қайта тузилди.
Муассаса даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида” 2021 йил 25 мартдаги
ПФ – 6195-сон Фармони ижроси бўйича.

“Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг дори воситалари таъминоти учун ажратиладиган маблағ миқдорини ошириш бўйича 2022 йилда Молия бўлимига мурожаат этганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмади.
Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг озиқ-овқат таъминоти учун ажратиладиган маблағ миқдорини ошириш.
Озиқ-овқат таъминоти аутсорсинг хизматига ўтган бўлиб, парҳез ҳамшираси томонидан кунлик таомномада қайд этилган таомномага кўра, васийликка олинган кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган нормада (Санпин) 150 грамм гушт маҳсулоти белгиланган бўлсада,
100 граммдан гўшт бериб келинган, беморларга берилган маҳсулотлар баҳоси бош ҳисобчи томонидан ҳисоб-китоб қилинмаган, OOO “Marjon teks savdo” фирма томонидан берилган ҳисоб-китобга асосан маблағ ўтказиб берилган.
Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларни шахсий гигиена воситалари билан тўлиқ таъминлаш.
OOO Laylaxon Biznis “Барака савдо” билан (подгузник) катталар учун 500 та тагликка 2 млн 947 минг сўмга №142776-сонли шартнома, Sobirov Doniyorbek Ulug`bek ug`li билан кир ювиш воситаси кукуни (порошок) учун 380 минг сўмга №142956-сонли шартнома ва MCHJ Afzalbek-Barakaumldi invest, билан кир ювиш воситаси совун учун 350 минг сўмга
№143034 шартнома тузилган.

Download 29.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling