13.10.
Иш берувчи шаҳар йўловчи транспортида (таксидан ташқари) юриш
сарф-харажатларини Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг
энг кам миқдорини _____ баравари ҳисобидан келиб чиққан ҳолда қоплаш
мажбуриятини ўз зиммасига олади.
13.11.
Иш берувчи ходимларга мобил алоқа учун (ҳар ойда мамлакат бўйлаб
______ дақиқа миқдорида), шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғи (ҳар ойда
___________ МБ миқдорида) учун компенсация тўлайди.
13.12.
Ҳар йили куз мавсумида Иш берувчи Ташкилотнинг рўйхатдаги
ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун Ўзбекистон
Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини _____
бараварига тенг келадиган моддий ёрдам тўланишини таъминлайди.
13.13.
Навбатдаги меҳнат таътилига кетаётган ходимга Иш берувчи томонидан
профилактик даволаниш учун қўшимча ҳақ тўланади (33-илова).
13.14.
Ташкилотда (тармоқ)да _____ ва ундан кўп йил ишлаган ходим ёшга
доир (ёки ногиронлик сабабли) пенсияга чиқаётганда унга лавозим маоши (ўртача иш
ҳақи)нинг ______ баравари миқдорида моддий ёрдам тўланади ва қимматбаҳо совға
топширилади.
13.15.
Иш берувчи кўп болали, кам таъминланган оилалар аъзоларига, уруш ва
меҳнат фахрийлари ҳисобланадиган собиқ ходимларга, Ташкилотда меҳнат қилган
марҳум ходимларнинг балоғатга етмаган фарзандларига йил давомида қўшиб
ҳисоблаганда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг
кам миқдорини ______ баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатиб боришни ўз
зиммасига олади.
13.16. 11
ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан
барча
касаба уюшмаси аъзолари Касаба уюшмаси қўмитасининг тавсиясига кўра
Ташкилот маблағлари ҳисобидан тақдирланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |