Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган 20 йил


  бошқа ҳолларда, ходимнинг умумий иш стажига қараб - иш ҳақининг  60  фоизидан 80 фоизигача.  13.3


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/62
Sana27.10.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1726987
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   62
Bog'liq
2023-йил-ЖШ-макети

13.2.4. 
бошқа ҳолларда, ходимнинг умумий иш стажига қараб - иш ҳақининг 
60 
фоизидан 80 фоизигача. 
13.3. 
Ташкилотда камида _____ йил ишлаган ходимларнинг амалдаги иш 
ҳақлари ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари ўртасидаги фарқ қўшимча 
тарзда тўлаб берилади. 
13.4. 
Иш берувчи «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига биноан 
ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига иш ҳақининг 
_____ фоизи миқдорида қўшимча маблағ ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
13.5. 
Иш берувчи ходимларни йилида камида бир марта эпидемия хавфи 
мавжуд бўлган касалликлардан Ташкилот ҳисобидан эмлаб бориш мажбуриятини ўз 
зиммасига олади. 
13.6. 
Ходим сурункасига бир ойдан ортиқ касал бўлганида унга Ўзбекистон 
Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини _____ 
бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини Иш 
берувчи ўз зиммасига олади.
13.7. 
Ходимнинг отаси ёки онаси, яқин қариндоши вафот этганда Иш берувчи 
унга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам 
миқдорини _______________ баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатади ёки шу 
сумма доирасида дафн маросими хизматларини кўрсатувчи фирма билан тузилган 
шартнома учун пул ўтказиб беради.
13.8. 
Ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга 
кўра вафот этганда Ташкилот маблағлари ҳисобидан унинг оиласига Ўзбекистон 
Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини __________ 
бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилади. 
13.9. 
Иш берувчи ходимнинг иш вақтида овқатланиш сарф-харажатларини у 
ишлаган ҳар бир тўлиқ ой учун Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ 
тўлашнинг энг кам миқдорини _____ баравари ҳисобидан келиб чиққан ҳолда қисман 
қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 
37 



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling