14.3.8.
Ташкилотда ойнинг бир шанба кунини “Спорт – саломатлик куни” деб
эълон қилиш ва Иш берувчи билан ҳамкорликда ходимларни спорт билан
шуғулланишлари учун шароитлар яратиш бўйича чоралар белгилаш, жисмоний
тарбия жамоаларини тузиш ва уларнинг ишини жонлантириш;
14.3.9.
ходимларни спорт кийимлари ҳамда спорт анжомлари билан
таъминлаш, уларни спорт тадбирларига кенг жалб этиш;
14.3.10.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Жисмоний тарбия
ва спорт-соғломлаштириш бошқармаси” унитар корхонаси билан алоқаларни
мустаҳкамлаш.
XV.
МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ
15.1.
Келишувчи томонлар, ижтимоий шериклик принципларини тан олган
ҳолда, мазкур Шартноманинг бажарилишида юзага келган ҳар қандай низоларнинг
олдини олиш чораларини кўришни ўз зиммасига оладилар. Баҳслашувлар ўзаро
ишонч ва хурмат билан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ҳал этилади.
15.2.
Ташкилот ва унинг таркибий бўлинмаларида якка тартибдаги меҳнат
низолари Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тайинланган _____
нафар аъзодан тенглик асосида ташкил топган (ҳар тарафдан _____ нафардан) ва
мазкур Шартноманинг амал қилиш муддатига тузиладиган Меҳнат низолари бўйича
комиссия томонидан кўриб чиқилади.
15.3.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг фаолияти ва иш юритиш тартиби
қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланган
(12.01.2015
й., 20-66 с, 15.01.2015 й., 01-СП), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш вазирлиги билан келишилган тавсияларга асосан ишлаб чиқилган Низомга
мувофиқ олиб борилади (34-илова).
15.4.
Жамоавий меҳнат низолари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида
белгиланган тартибда ҳал этилади.
44
Do'stlaringiz bilan baham: |