Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган


 Беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтаси қўлланилганда Ташкилотда


Download 0.5 Mb.
bet14/54
Sana25.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1295286
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54
Bog'liq
JSH-maketi

4.16. Беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтаси қўлланилганда Ташкилотда умумий дам олиш куни якшанба ҳисобланади. Беш кунлик иш ҳафтасида иккинчи дам олиш куни деб _____________________________ белгиланади.
4.17. Ташкилотнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларни бажариш зарур бўлган тақдирда ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш уларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.7
Умуман ташкилотнинг ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларнинг рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олган:
а) юқори турувчи ташкилотнинг, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз ваколатлари доирасида берган кечиктириб бўлмайдиган топшириқларини бажариш;
б) ;
в) ____________________________________________________;
г) ____________________________________________________.
Ходимлар ишга жалб қилиниши мумкин бўлган дам олиш ва байрам кунларининг сони календарь йилида _________ кун билан чекланади.
4.18. Иш кеч (соат 22.00 дан кейин) бошланган ёки тамом бўлган ҳолларда Иш берувчи ходимларни ишга олиб келиш ва олиб кетиш мажбуриятини олади ва навбатчи транспорт воситаси билан таъминлайди.
4.19. Ҳар йилги асосий (узайтирилган) меҳнат таътили (қонун ҳужжатларига биноан асосий узайтирилган таътиллар ўрнатилган ходимлардан ташқари) барча ходимлар учун ___________ календарь кундан иборат этиб белгиланади8.
(камида 21)
4.20. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар ҳар йилги қўшимча таътиллар олиш ҳуқуқига эга.
Қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг давомийлиги, уларни бериш тартиби ва шартлари 7-иловада келтирилган.
4.21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган Табиий-иқлим шароитлари ноқулай ҳудудларнинг рўйхатига киритилмаган ҳудудларда ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча таътил 12-иловага биноан берилади.
4.22. Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.9
Бунда, ушбу банднинг биринчи қисмида назарда тутилган йиллик қўшимча меҳнат таътиллари ҳуқуқини берувчи бир ташкилот ёки тармоқдаги иш стажига бошқа иш берувчида ёки бошқа тармоқдаги иш стажи киради.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling