Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган
Download 0.77 Mb.
|
63523 Tarmok ZhSh maketi 2022 yil
Касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчининг ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатилиш ҳақидаги қарорини олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.
Ходимларнинг рўйхатдаги сонидан камида 10 фоизининг бир вақтнинг ўзида ишдан озод этилиши ходимларнинг оммавий равишда ишдан озод этилиши деб ҳисобланади. Коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади. 6.2. Иш берувчи қисқартирилаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва қайта ўқитиш ишларини ташкил этиш ҳамда қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади. 6.2.1. Иш ўринларининг табиий қисқартирилиши (бўш ўринларни йўқ қилиш, ўриндошлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ҳ.к.)дан фойдаланиш; 6.2.2 қисқартириш тўғрисида огоҳлантириш амал қилаётган даврда ходим хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни томонлар келишувига биноан огоҳлантириш муддатига мувофиқ келадиган пул компенсацияси тўланган ҳолда амалга ошириш; 6.2.3 қисқартирилиши тўғрисида хабарнома олган ходимга огоҳлантириш муддати мобайнида унинг ўзига қулай бўлган хоҳлаган вақтда ҳафтасига камида бир кун ҳисобидан иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқини бериш; 6.2.4 бўшатиб олинаётган ходимларнинг малакасини ўзгартириш ва бошқа касбга ўргатиш учун бандликка кўмаклашиш Маркази билан шартнома тузиш ва қайта ўқитиш ва тайёрлаш ишларини амалга ошириш. 6.3. Агар ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103 - моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқига эга бўлмасалар, у ҳолда ходимларни ишда қолдиришда афзаллик бериладиган қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади: -қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга; -оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга; -мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга; -касб малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлган ходимларга; -ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугантгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мабойинида; -мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга; -уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар; -атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошдан кечирган шахсларга; ана шундай фалокатлар ваҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчиларига, шунингдек мазкур зоналардан эвакуация қилингин ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахслар; - пенсия ёшига яқинлашган (2 йил ва ундан кам) ходимлар; - нотўлиқ оилада ногирон болани тарбиялаётган ходимлар; - ------------------------------------------------------------------------------. 6.4. Ишдан бўшатилган ходимларни сақлаб қолиш мақсадида ишлаб чиқариш ва бошқа хизматлар турини кенгайтириш, қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича чоралар кўриш. Бунда барқарор иш ҳақини ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи доимий иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор берилади. 6.5. Корхона акциялари инвесторга сотилганда, меъёрий ҳужжатларда меҳнатга оид қонун ҳужжатларида кўзда тутилган кафолат ва компенсацияларни таъминлаш шарти билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш масалалари кўзда тутилади. 6.6. Ходимнинг вақтинчалик бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли ва бундай иш компания, филиалда мавжуд бўлса, Иш берувчи томонидан қондирилиши керак. Вақтинча бошқа ишга ўтказишнинг узрли сабабларига қуйидагилар киради: - ходимнинг ўқув муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиши; - малака ошириши; - бемор бўлган оила аъзосига қараши (тиббиёт муассаса маълумотномасига асосан); - аввалги иш жойида ходим ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатларнинг юзага келиши. Мазкур холатларда меҳнат ҳақи бажарилаётган иш бўйича тўланади. 6.7. Бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомила қилаётган ходим махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган моддий қимматликларнинг сақланиши учун тўлиқ моддий шахсан жавобгар ҳисобланади. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимлар тоифаларининг рўйхати 1-иловада белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1996 йил 2 апрелдаги 2/4-сон қарори). 6.8. Бевосита пул ёки товар бойликлари билан муомила қилувчи ходимлар томонидан ишлар биргаликда бажариладиган ҳолларда жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги жорий этилади. 6.9. Меҳнат шартномасининг бир тарафи (Иш берувчи ёки ходим) меҳнат соҳасидаги вазифаларни бажариши муносабати билан бошқа тарафга етказилган зарарни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг XII бобида кўрсатилган моддалар асосида ҳал этилади. Иш берувчи зарар етказилган чоғдаги аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб, айибдор ходимдан етказилган зарарни ундиришдан тўлиқ воз кечиш ҳуқуқига эга. 6.10. Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаган, шунингдек карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling