Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган


Download 0.77 Mb.
bet19/19
Sana02.06.2024
Hajmi0.77 Mb.
#1833613
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
63523 Tarmok ZhSh maketi 2022 yil

17.4. Шартнома имзолангандан сўнг, томонлар унинг бажарилиши бўйича тадбирлар режаси, масъуллар ва муддатларни белгилаб оладилар.
17.5. Корхонада ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш, жамоа музокаралари ўтказиш, жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш, унинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш, шунингдек, Иш берувчи томонидан касаба уюшмаси билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа локал норматив ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш мақсадида тенг ҳуқуқлилик асосида ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама комиссия фаолияти йўлга қўйилади.
Шартномани имзолаган тарафлар комиссия йиғилишида унинг бажарилишини таъминламаётган масъуллар ҳисоботини эшитиш масаласини қўйиш ҳуқуқига эга.
17.6. Шартнома имзоланган кунидан бир ойдан кечиктирилмаган муддатда брошюра кўринишида ______ нусхада чиқарилади. Шартноманинг бир нусхаси ходимлар учун кўринарли жойга осиб қўйилади, шунингдек ходимлар Шартнома матни ва иловалари билан Корхонанинг ходимлар бўлимида, меҳнат муҳофазаси, иш ҳақи ва юридик бўлимларида ҳамда Касаба уюшмаси қўмитасида танишишлари мумкин.


XVIII. ШАРТНОМАНИ БУЗГАНЛИК ВА БАЖАРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
18.1. Шартнома бўйича мажбуриятларни бузганликда ёки бажармаганликда айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
18.2. Иш берувчи ушбу Шартнома шартларини бузувчи қарор қабул қилган тақдирда, Касаба уюшмаси қўмитаси ушбу қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақли, бу тақдимнома бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитасининг ушбу талабларини қаноатлантиришни рад қилган ёки белгиланган муддатда келишувга эришилмаган тақдирда, келишмовчиликлар қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддаси).

XIХ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


Ушбу Шартнома ўзбек ва рус тилларида тузилган. Шартнома қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келганда, ўзбек тилидаги матн асос учун қабул қилинади.
Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling