Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган
2023 йил 25 апрел
Баён № 1
Қўрғонтепа туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли Қўрғонтепа туман 37-ДМТТ
2023-2025 йиллар учун
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ
Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши қарорига биноан жамоа шартномасига имзо чекдилар:
Иш берувчи
377-ДМТТ раҳбари
С.Содиқова
|
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси
Г.Машрабова
|
|
|
2023 йил 25 апрел
|
2023 йил 25 апрел
|
Жамоа шартномасига имзо чекиш вақтида қуйидагилар ҳозир бўлдилар:
|
Иш берувчи вакиллари
1. З. Тошматова
2. М. Сорбоева
3. Ш. Турсунов
|
Ходимлар вакиллари
1. Н. Аманова
2. Ф. Маматова
3. У. Холмирзаева
|
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Мазкур жамоа шартномаси (кейинги ўринларда «Шартнома») Қўрғонтепа туман мактабгача ва таълим ьўлимига қарашли 37-ДМТТ да иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, «Аҳоли бандлиги тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Касаба уюшмалари тўғрисида», «Ижтимоий шериклик тўғрисида», «Таълим тўғрисида», «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси ва Ўзбекистон Ўзбекистон Иш берувчилар Конфедерацияси ўртасида тузилган Бош жамоа келишув, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тузилган Тармоқ жамоа келишуви ва бошқа ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларга асосланиб иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларидаги ҳамкорлиги тўғрисида тузилган.
Мазкур Шартноманинг тарафлари деб қуйидагилар ҳисобланади:
- Мактабгача таълим машкилоти (кейинги ўринларда “МТТ”) раҳбари Содиқова С. тимсолида
- ходимлар 37-ДМТТ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Машрабова Гю
Do'stlaringiz bilan baham: |