Меҳнат келишуви ҳақидаги сон шартнома “13” март 2023 йил Тошкент шаҳар
Download 31.09 Kb.
|
Меҳнат келишуви 16.03.2023 — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ҲАМДА ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
- VII. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ
V. ДАЛОЛАТНОМАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
5.1. “Директор” жорий ой учун хизматлар кўрсатишни тугатганидан сўнг бажарилган ишлар номини кўрсатиб, бажарилган ишлар тўғрисида далолатнома (кейинги ўринларда – Далолатнома деб юритилади) тузади ва имзолаш учун “Таъсисчи”га тақдим этади. 5.2. “Таъсисчи” ушбу Далолатномани олган кундан эътиборан 2 кун ичида кўриб чиқиши ва имзолаши шарт. Агар таълим хизматлари “Директор” томонидан ушбу шартномада назарда тутилганидан бошқача ёки камчиликлар билан тақдим этилса, “Таъсисчи” буни (таклиф ва/ёки эътирозларини) Далолатномада тасдиқлайди. 5.3. Далолатнома “Тарафлар” учун 1 та нусхадан жами 2 та нусхада тузилади. 5.4. “Директор” томонидан тузилган далолатномадаги ишлар натижасини “Таъсисчи” текшириб олганидан сўнг, “Таъсисчи” далолатноманинг имзоланган 1 та нусхасини “Директор”га топширади. VI. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ҲАМДА ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ 6.1. Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун “Тарафлар” Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. 6.2. “Таъсисчи” “Директор”га кўрсатилган таълим хизматларининг ҳақиқий ҳаражатларини тўлаш шарти билан “Директор”нинг таълим хизматларидан воз кечишга ҳақлидир. Бунда, “Таъсисчи” “Директор”ни 3 иш куни олдин ёзма равишда огоҳлантириши шарт. 6.3. “Директор” таълим хизматлари кўрсатишни шартноманинг 2.2-бандда назарда тутилган таълим хизматларини кўрсатиш имкони йўқлиги ҳақида хулосага келганда, ушбу шартноманинг ҳуқуқий воситаларидан келиб чиққан ҳолда, у тегишли асослар билан “Таъсисчи”га ҳабар беради. Бундай ҳолатда “Тарафлар” шартномани бекор қилиш ҳақида тегишли баённома тузадилар ва имзолайдилар. “Тарафлар” мазкур баённомани имзолаган санаси ушбу шартномани бекор қилиш санаси ҳисобланади (ушбу шартноманинг 8.2-бандига биноан). VII. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ 7.1. “Тарафлар”, табиий офатлар, исёнлар, ҳокимиятларнинг тақиқловчи ҳаракатлари ва бошқа фавқулотда вазият деган маънони англатувчи ҳолатларда шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслик ёки нотўғри бажариш учун жавобгарликдан озод қилинади. 7.2. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ҳолда форс-мажор ҳолатлар деб ҳисобланади. Download 31.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling