Меҳнат келишуви ҳақидаги сон шартнома “13” март 2023 йил Тошкент шаҳар
III. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Download 31.09 Kb.
|
Меҳнат келишуви 16.03.2023 — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Директор”қуйидагиларга ҳақли
- 3.3. “Таъсисчи” қуйидагиларга мажбурият олади
- 3.4. “Таъсисчи” қуйидагиларга ҳақли
- VI. ШАРТНОМА БАҲОСИ ВА ТЎЛОВ ТАРТИБИ
III. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. “Директор” қуйидагиларга мажбурият олади: 3.1.1. Таълим хизматларини ушбу шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш. 3.1.2. Ушбу шартномада белгиланган муддатларда “Таъсисчи”га таълим хизматларини кўрсатилиши бўйича хар ойнинг 10- санасида хисобат бериш. 3.1.3. “Директор”нинг ушбу шартномага мувофиқ амалга оширадиган ҳаракатларининг тартиби ва қонунийлигини “Таъсисчи”га тушунтириш. 3.1.4. Ушбу шартноманинг бажарилишида “Таъсисчи” манфаатлари йўлида ҳаракат қилиш. 3.1.5. “Таъсисчи”нинг сўровига биноан ушбу шартнома бўйича таълим хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги охирги хисоботларни тақдим этиш. 3.2. “Директор”қуйидагиларга ҳақли: 3.2.1. “Таъсисчи”дан ушбу шартноманинг тўғри бажарилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар, маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиш, махфий ахборот бундан мустасно. 3.2.2. “Таъсисчи”дан бажарилган таълим хизматлари учун ушбу шартноманинг 4.4.-бандига мувофиқ расмийлаштирилган далолатномага асосан ҳақ тўлашни талаб қилиш. 3.3. “Таъсисчи”қуйидагиларга мажбурият олади: 3.3.1. “Директор”ни ушбу шартномани тўғри бажарилиши учун зарур бўлган ахборот ва маълумотлар билан (махфий ахборотдан ташқари) таъминлаш. 3.3.2. “Директор”нинг таълим хизматлари учун ушбу шартномада белгиланган миқдор, тартиб ва шартларда ҳақ тўлаш. 3.4. “Таъсисчи” қуйидагиларга ҳақли: 3.4.1. “Директор”нинг фаолиятига аралашмаган ҳолда таълим хизматлари кўрсатиш жараёнини кузатиш. 3.4.2. “Директор”га таълим хизматларининг ривожланиши тўғрисида ҳисобот тақдим этишни талаб қилиш. 3.4.3. “Директор” томонидан хизматларни ушбу шартномада белгиланган тартибда тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини талаб қилиш. VI. ШАРТНОМА БАҲОСИ ВА ТЎЛОВ ТАРТИБИ 4.1. Шартнома бўйича таълим хизматлари нархи ушбу шартнома муддати мобайнида тақдим этилган таълим хизматлари учун – меёрлар миқдорида белгиланади. 4.1.1. Шартноманинг 4.1.-бандида белгиланган сумма Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўмда) тўланади. 4.1.2. “Таъсисчи” мазкур шартноманинг 4.1.-бандида белгиланган суммани таълим хизматлари якуни бўйича ушбу шартноманинг 4.3.-бандида белгиланган тартибга мувофиқ тўлаб беради. 4.2. Шартнома бўйича таълим хизматлари учун тўловлар “Блокчейн технологиялари ва рақамли иқтисодиёт” курси дастурига мувофиқ тингловчиларни тайёрлаш бўйича шартнома асосида келиб тушган маблағлар ҳисобидан тўланади. 4.3. “Таъсисчи” ва “Директор” ўртасидаги бажарилган ишлар юзасидан яъни ўқув жараёнидаги ишлар Автомактаб хисоб рақамидаги ишлаб топилган маблағ ҳисобидан ҳисоб-китоб ишлари далолатнома имзоланганидан кейин 5 банк иш куни ичида “Таъсисчи” томонидан “Директор” ва унинг жамоасига иш хақи сифатида банк пластик карточкалари ҳисоб рақамларига ўтказиб беради. 4.4. “Таъсисчи” ва “Директор” ўртасидаги ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш учун “Таъсисчи” ва “Директор” ўртасида тузилган далолатнома асос бўлади. 4.5. “Директор” жамоаси томонидан кўрсатилган таълим хизматлари якуни бўйича бажарилган ишлар ҳақида хисобот бериш ва далолатномани тузиш “Директор” зиммасига юклатилади. Download 31.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling