Меҳнат муносабатлари ва меҳнат муносабатларини тартибга солишда давлатнинг роли. Меҳнат муносабатлари
Download 45.04 Kb.
|
Мехнат муносабатлари (2)
энг кам иш ҳақини ўрнатиш;
Ягона тариф сеткасини ҳамда айрим бюджет тармоқлари учун тармоқ тариф сеткаларини жорий этиш; меҳнат ҳақи структурасини белгилаш, унинг маълум шаклларини жорий этиш ва миқдорини индексация қилиш. Энг кам меҳнат ҳақи кафолатлари Иш ҳақи миқдорига таъсир кўрсатувчи энг муҳим омил – умумдавлат миқёсида ўрнатиладиган энг кам меҳнат ҳақи кафолатидир. Кўплаб мамлакатларда (АҚШ, Франция, Испания, Канада, Бельгия, Португалия, Австралия, Янги Зеландия, Исроил ва бошқалар) энг кам меҳнат ҳақи давлат томонидан (одатда энг кам соатбай иш ҳақи кўринишида) белгилаб қўйилади. Айни пайтда қатор бошқа мамлакатларда (Италия, Швейцария, Австрия, Норвегия, Дания, Ирландия) умумдавлат миқёсида меҳнат ҳақи минимуми ўрнатилмайди. Ўзбекистон Республикасида энг кам иш ҳақи миқдори давлат раҳбари Фармонлари билан ўрнатилади. Юртбошимизнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон Қарорига биноан 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб: меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасининг бошланғич разряди этиб биринчи разряд белгиланди, нулинчи разряд бекор қилинди; мамлакатнинг барча ташкилотларида меҳнат ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряддан кам бўлмаган ҳолда белгиланди. Шунга биноан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (кейинги ўринларда - Кодекс) 155-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, меҳнат ҳақининг энг кам миқдори қуйидагича белгилаб қўйилди: “Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Меҳнат ҳақининг энг кам миқдорига қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, нормал иш вақтидан четга чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақлар (157, 158-моддалар), шунингдек район коэффициентлари (153-модданинг тўртинчи қисми) қўшилмайди”. Маълумки, Энг кам ойлик иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон фармонига асосан, 01.12.2017 дан мамлакатимизда энг кам иш ҳақи — ойига 172 240 сўм; ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм; Download 45.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling