Меҳнат муносабатлари ва меҳнат муносабатларини тартибга солишда давлатнинг роли. Меҳнат муносабатлари


Меҳнат ҳақи масалаларида жамоа-шартномавий ҳужжатларнинг аҳамияти


Download 45.04 Kb.
bet6/7
Sana29.01.2023
Hajmi45.04 Kb.
#1137419
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мехнат муносабатлари (2)

Меҳнат ҳақи масалаларида жамоа-шартномавий ҳужжатларнинг аҳамияти
Миллий меҳнат қонунчилигида жамоа шартномалари ва келишувлари воситасида меҳнат ҳақи масалаларини ҳал этиш учун кенг имкониятлар яратилган.
 Жумландан, Меҳнат кодексига биноан жамоа шартномалари воситасида қуйидаги масалалар ҳал қилиниши лозим:

  • меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловларни белгилаш (153-модда);

  • иш вақтидан ташқари ишлар ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори (157-модда);

  • тунги вақтдаги ва кечки сменадаги иш учун тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори (158-модда);

  • ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун камайтирилган ишбай баҳолар (159-модда);

  • меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари, иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш кечиктирилганлиги учун жавобгарлик (161-модда);

  • иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш вақтида ходимга бериладиган кафолатлар (166-модда);

  • ходимнинг иш билан боғлиқ қўшимча харажатларини (хизмат сафари даврида ва кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда, бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда, ходимга тегишли мол-мулкдан фойдаланганлик учун) компенсация қилиш шартлари ва тартиби (170-модда);

  • меҳнат учун рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш (180-модда).

Касаба уюшмаларининг меҳнат ҳақи соҳасидаги вазифалари
Касаба уюшмасининг ташкилот сифатидаги энг муҳим иқтисодий мақсади – ходимларнинг меҳнат ҳақи ва даромадларини юксалтиришга кўмаклашишдир.
 
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016 - 2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишларига биноан Федерация ва унга аъзо ташкилотлар бир қатор вазифаларни амалга оширадилар.

Download 45.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling