Меҳнат шартномаси №01 Тошкент ш. “01” февраль 2023 йил “Мехриддин таъмир барака”


III. ИШ ВАҚТИ, ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ ВА ТАЪТИЛЛАР


Download 53.05 Kb.
bet2/3
Sana27.10.2023
Hajmi53.05 Kb.
#1727096
1   2   3
Bog'liq
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

III. ИШ ВАҚТИ, ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ ВА ТАЪТИЛЛАР:

3.1. Иш берувчи ходимга қуйидаги иш тартибини белгилайди:


беш кунлик иш хафтаси (дам олиш кунлари - шанба ва якшанба);
40 (қирқ) соатлик иш хафтаси;
иш куни (вақти) соат 9-00 дан 17-00 гача;
танаффус вақти 13-00 дан 14-00 гача.
3.2. Зарур ҳолларда ходим Ўзбекситон Республикаси меҳнат қонунчилиги шартларига амал қилинган ҳолда иш вақтидан ташқари ишга жалб этилиши мумкин.
3.3. Ходимга Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги асосида давомийлиги 15 (ун беш) кундан иборат йиллик асосий меҳнат таътили берилади. Меҳнат таътили таътиллар жадвали асосида берилади. Меҳнат таътилидан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан меҳнат қонунчилиги шартларига риоя этган ҳолда йўл қўйилади.
3.4. Ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
3.5. Таътилни чўзиш, қисмларга бўлиб фойдаланиш, таътил муддатини бошқа кунга ўтказиш тарафларнинг розилигига асосан меҳнат қонунчилиги шартларига биноан амалга оширилади.


IV. МЕҲНАТГА ХАҚ ТЎЛАШ:

4.1. Ходимга меҳнат хақи лавозимлар жадвалига биноан ўрнатилиб, камида ҳар ярим ойда бир маротаба тўланади. Ўрнатилган меҳнат ҳақи ушбу шартнома талаблари бажарилган ҳолатда кафолатли ҳисобланди.


4.2. Иш берувчи амалдаги қонунчиликка биноан бошқа рағбатлантирувчи (мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, моддий ёрдам в.х.к.) тўловларни белгилаши ва тўлаши мумкин.
4.3. Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар ҳамда тунги вақтдаги иш учун Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги шартларига асосанҳақ тўланади.
4.4. Бир неча касбда (лавозимда) ва ўриндошлик асосида ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4.5. Иш ҳақидан ушлаб қолиш амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига биноан ҳал этилади.



Download 53.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling