Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси мавзу: Никохни ҳақиқий эмас деб топиш асослари, тартиби ва оқибатлари


Download 166.33 Kb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi166.33 Kb.
#1017230
  1   2   3
Bog'liq
Никохни ҳақиқий эмас асослари


МЕҲНАТ ВА ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР АКАДЕМИЯСИ

Мавзу: Никохни ҳақиқий эмас деб топиш асослари, тартиби ва оқибатлари
Р Е Ф Е Р А Т
ФАН НОМИ:
ОИЛА ҲУҚУҚИ


Қабул қилувчи : М.Ш.Бобоева
Тузувчи : А.Ю.Акмалов
S/YP-104-22
Тошкент шаҳри 2022 йил
«Оила мен учун муқаддас. Муқаддаслиги шуки, авваламбор қаерда ишлашидан қатъи назар, ким бўлишидан қатъи назар агар оилада тарбия, оилада муҳит, оилада ҳалоллик, муносабат, тарбияга алоҳида эътибор бермаса, ҳеч қачон натижа бўлмайди. Шунинг учун мен фарзандларимнинг тарбиясига жуда катта эътибор бераман. Ҳар бир фарзандимга ҳам, неварамга ҳам алоҳида ўзимнинг муносабатим бор. Ҳар бир неварамнинг алоҳида характерини биламан, орзусини, истагини биламан».
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев

Никохни ҳақиқий эмас деб топиш асослари
Оила кодекснинг 14-16 моддаларида, ҳамда 17- моддасининг учинчи қисмида белгиланган шартлар бузилган тақдирда, шунингдек сохта никоҳ, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадида кўзламай тузган никоҳ ҳақиқий эмас деб топилади.
Ушбу моддада никоҳни хақий эмас деб топиш асослари тўла-тўкис келтирилган ва бошқа ҳеч қандай ҳолат никоҳни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўла олмайди. Қонун никоҳ тузиш учун никоҳга кирувчиларнинг ўзаро розилиги бўлишини (ОК нинг 14-моддаси),шунингдек уларнинг қонунда белгиланган никоҳ ёшига (эркаклар учун 18, аёллар учун 17 ёш) тўлган бўлишлари талаб қилинади (Окнинг 15-моддаси).
Ўзаро розилик шарти никохга кирувчиларнинг ҳар бири томонидан эркин, ихтиёрий равишда берилиши шарт. Розилик ўзга (ота-она, қон-қариндош, мансабдор) шахсларнинг зўрлаши ёки алдаши оқибатида берилган бўлса, никоҳ тузишнинг ихтиёрийлик тамойили бузилгани учун, у ҳақиқий хисобланмайди.
Агар никоҳланувчи шахслардан бири ўзида таносил касаллиги ёки одам иммунитети тақчиллиги вируси (ОИТС инфекцияси) борлигини бошқасидан яширган бўлса, алданган шахс никиҳни ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилиши мумкин. Никоҳланувчилардан бирида бундай касалликнинг бирлиги эмас, балки никоҳга ўтишда бу касалликни бошқасидан яширганлиги юридик ахамиятга эга.
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш хақида суд чиқарган хал қилув қарори қонуний кучга киргач, ўн кун ичида ундан кўчирма никоҳ тузилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик холати далолатномаларини қайд этиш органига юборилади.
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш суд тартибида амалга оширилади. Бундай муносабатлардан келиб чиқмайдиган талабларга нисбатан даъво муддати жорий қилинмайди.
Амалдаги қонунлар ҳар бир ишнинг аниқ мазмунига ва бузилган шартга, монелик қилмайдиган ҳолларнинг характерига қараб даъво қилиши мумкин бўлган шахслар доирасини белгилайди.
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъвони шахсий ёки жамоат манфаати бўлган шахс қилиши мумкин. Бундайлар даврасига никоҳ тузилиши оқибатида ҳуқуқи бузилган эр ёки хотин, никоҳланувчиларнинг ота-оналари, васийлик ва ҳомийлик органи ва прокурор киради.
Келтирилган асосларга кўра, хақиқий саналмаган ҳар бир никоҳда аниқ ҳолатлар бу тўғрисида даъво қилувчи шахслар доираси белгиланади.
Руҳий касал ёки ақли заиф шахс билан тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъвони муомалага лаёқатсиз шахснинг ота-онаси, васийлик ва ҳомийлик органи ёки прокурор қилиши мумкин, чунки уларга муомалага лаёқатсиз шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўриқлаш вазифаси юклатилган.
Амалдаги қонунларга асосан, рухий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс билан тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар васийлик ва ҳомийлик органинг иштирокида кўрилади.
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида эр-хотинларнинг ўзлари (ёки уларнинг биттаси), шунингдек, бундай манфаатдор бўлган шахслар бир қатор асосларга кўра (биринчи никохдаги эр-хотиндан биттаси ёки унинг номидан прокурор ва васийлик органи) даъво қилиши мумкин.
Бу белги билан никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш никоҳдан ажралишдан фарқ қилади, чунки никоҳдан ажралиш хақида иш фақат эр-хотининг ёки улардан бирининг ташаббуси билан қўзғатилади. Бундан ташқари, никоҳни хақиқий эмас деб топишга эр-хотининг тириклик вақтида ҳам (никохдан ажралишдан фарқ қилиб), уларнинг ўлимидан сўнг хам (айниқса, агар даъвонинг мақсади мерос ёки пенсия олиш бўлса) йўл қўйилади.

Download 166.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling