Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш. Режа
Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимда тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиқ кетмаслиги керак
Download 36.79 Kb.
|
МЕҲНАТ ВА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ. реферат
Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимда тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиқ кетмаслиги керак.
Даромад солиғи ҳисобланган иш ҳақининг бутун сонига ҳисоблаб топилади. Жисмоний шахсларнинг иш ҳақиси ва бошқа даромадлардан ушланган даромад солиғи суммаси корхона томонидан бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб борилиши керак. Ишчи ва хизматчиларга ушланадиган даромад солиғи молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1998 йил 23 февралдаги “жисмоний шахсларнинг даромадларидан бюджетга солиқ ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида“ ги йўриқномада белгиланган тартибда ушланади. Жисмоний шахслардан даромад солиғи ягона шкала ставкаси бўйича йиллик жамғарма даромадда ушланади : -ҳар бир фуқаронинг солиқ мажбуриятини базиси бўлиб ўтган йили барча манбалардан йиғилган даромад суммаси ҳисобланади; -ойлик даромад оралиқ даромад деб ҳисобланади; -даромадлар миқдоридан қатьий назар солиқдан бутунлай озод қилинадиган фуқаролар категорияси назарда тутилмаган. Даромад миқдоридан қатьий назар Ўзбекистон Республикасини барча фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқароси бўлмаган шахслар солиқка тортилади; -агар фуқаронинг корхонасидан олинадиган иш ҳақидан ташқари четдан яна бошқа даромадлари бўлса, ҳар йили иш ҳақисини ҳам қўшган ҳолда олинган даромадларининг умумий суммаси тўғрисида солиқ инспекциясига декларация топшириши керак. 1998 йил 23 февралда қабул қилинган «жисмоний шахсларнинг даромадларидан бюджетга солиқ ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» ги Молия Вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси йурикномасига 2000 йил 30 декабрда киритилган 3 – сонли ўзгаришлар ва қўшимчаларга биноан солиқ тўловчининг асосий иш жойидан олинган солиқка тортиладиган даромадидан ҳар ойда қонун билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи суммаси чиқариб ташланмайди. Жисмоний шахслардан даромад солиғи ягона шкала ставкаси бўйича йиллик жамғарма даромаддан қуйидаги жадвал бўйича ушланади:
Даромад солиғи ҳисобланган иш ҳақининг бутун сонидан ҳисоблаб топилади. Жисмоний шахсларнинг иш ҳақиси ва бошқа даромадлардан ушланган даромад солиғи суммаси корхона томонидан бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши керак. Фуқароларнинг даромадларидан давлат бюджети фойдасига ушланган солиқ суммаларини ҳисобга олиш учун 6410 «бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» пассив счёти қўлланилади. Бу счётнинг кредит қолдиғи корхонанинг бюджетдан бўлган қарзини кўрсатади, дебет обороти-бюджетга ўтказиб берилган суммани кўрсатади; кредит обороти-ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақларидан ушланган солиқ суммасини кўрсатади. Download 36.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling