Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш. Режа
Ижро варақалари бўйича ушланмалар
Download 36.79 Kb.
|
МЕҲНАТ ВА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ. реферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кредитга солинган товарлар бўйича ушланмалар. К
Ижро варақалари бўйича ушланмалар. Ижро варақалари алимент суммаларини ушлаш ва ўтказиб бериш учун асос бўлиб ҳисобланади. Олинган ижро варақаларини бухгалтерия махсус журнал ёки карточкада рўйхатга олади. Ходимларнинг аризасига мувофиқ алиментлар Қуйидаги ҳолларда ушланади: агар ушланмаларнинг умумий суммаси 50 фоиздан ошса, шунингдек агар суд қарори билан бошқа онадан бўлган болалар фойдасига, меҳнатга лаёқатсиз ота-оналар фойдасига, хотини (хотинлари) фойдасига.
Ижро варақалари бўйича олиб бориладиган ҳисоб китоблар ҳисоби 6890 “бошқа мажбуриятлар” счётининг 1-“ижро ҳужжатлари бўйича ташкилот ва шахслар билан ҳисоб-китоблар” аналитик счётида юритилади. Алимент ҳисобот ойи бўйича ҳисобланган иш ҳақи, вақтинчалик қобилиятини йўқотган даврида ҳисобланган нафақа суммасига солиқлар ушлангандан кейин, шунингдек ҳисобланган пенсия ва стипендия суммасидан ушланади. Бу вақтдан Қуйидагича проводка берилади: Д-т 6710 “меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар” К-т 6890 “бошқа мажбуриятлар”. Иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар тўлаш учун белгиланган уч кунлик муддат ичида алимент суммалари тўланиши ёки алимент олувчи ҳисобидан почта орқали ўтказиб бериши керак. Бунда 6890-счёти дебетланиб 5010-счёти кредитланади. Моддий ёрдам, ихтирочилик, рационализаторлик таклифлари учун берилган рағбатлантириш ва шу каби суммаларидан алимент суммаси ушланмайди. Кредитга солинган товарлар бўйича ушланмалар. Кредитга сотилган товарлар бўйича ариза-мажбуриятларни ҳамма суммасини корхона банк ссудаси ҳисобидан савдо ташкилотларига ўтказиб берганда кредитга сотилган товарлар бўйича ушланган муаммолари содир бўлади. Шундай қилиб, қисман ушланмаларни ўнлаб савдо ташкилотларига ўтказиб бериш учун банка тўлов топшириқлари ёзиш вақти қисқаради. Бу шаклдаги ҳисоблашишлар учун счётлар режасида 4610 “кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари” счёти тайинланган. Бу счет актив бўлиб унинг қолдиғи корхонага қайтарилмаган кредит бўйича ишчи ва хизматчиларнинг қарзини кўрсатади; дебет обороти-банк ссудаси ҳисобидан корхонанинг яна берган топширик-мажбурият суммасини кўрсатади; кредит обороти-қарзни қоплаш учун ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақларидан ушланган суммани кўрсатади. Башарти ходим мажбурият суммасини тўлиқ қопламасдан бошқа корхонага ишга ўтса, корхона савдо ташкилотига ходимнинг янги иш жойини кўрсатиб хабар беради. Корхона шунингдек ссуда бўйича банк билан тўлиқ ҳисоблашади. Агар корона ўз ходимларининг кредитга сотиб олган таварлари бўйича банк ссудасидан фойдаланиладиган бўлса, 6890 “Бошқа мажбуриятлар” счётида савдо корхоналари бўйича шахсий счётлар очади. Ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақларидан ушланадиган мажбурий ушланмалардан ташқари уларнинг ёзма аризаларига мувофиқ ихтиёрий ушланмалар ҳам булиши мумкин: иш ҳақини Халк банкига, суғурта ташкилотларига ўтказиб бериш, касаба уюшмалар бадалларини тўлаш, далабоғ уй ва участкаларини қуриш ва ободонлаштириш учун олинган ссудани қайтариш. Бундай ҳисоблашиш муаммоларни 4610 “кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари” ва 6890 “Бошқа мажбуриятлар” счётларида ҳисобга олинади. 8.5. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига биноан ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи бир ойда камида бир марта берилади. Айрим ҳолларда ходимларнинг алохида категориялари учун Ўзбекистон Хукумати томонидан иш ҳақи тўлаш бўйича бошқа муддатлар белгиланиши мумкин. Ойнинг биринчи ярмида иш ҳақи ҳисоблашнинг авансли ва аванссиз тартиби қўлланилади. Биринчи ҳолда ходимга аванс берилиб ойнинг иккинчи ярмига иш ҳақи тўланишда пировард ҳисоб қилинади. Жамоа шартномасини тузишда аванс миқдори иш берувчи билан келишиб олинади. Аванснинг минимал миқдори табилга бинолан ишчининг ишлаган вақти бўйича тириф ставкаси кам бўлмаслиги керак. Иккинчи ҳолда корхона режали аванс тўлашнинг урнига ойнинг бринчи ярми бўйича ҳақикий ишлаб чиқарилган маҳсулоти(бажарилган иши) ёки ишлаган вақти буйичи иш ҳақи ҳисоблайди. Аванслар оклад ёки таъриф ставкасининг,солиқ чиқарилгандан кейин,40-50 фоизи миқдорида ҳисобланади. Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоблашишни расмийлаштириш учун фойдаланиладиган ҳужжат бўлиб ҳисоблаш ведомости ҳисобланади. Қуйидаги дастлабки хужатлар иш ҳақи ҳисоблаш ведомасти ва ҳисоблаш варақаларни тузиш учун асос бўлиб ҳисобланади. иш вақтидан фойдаланишни ҳисобга олиш табели –асосида фойдаланилган вақт ётадиган вақт бай иш ҳақи ва бошқа тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланилади (бекор туришлар, тунги ва иш вақтидан ортиқ ишлагани, вақтинчалик иш кобулиятини йукотгани ва шу кабилар учун туланадиган ҳақ); иш ҳақини йигиб борувчи карточкалар- иш бай ишчилар учун; барча турдаги кушимча ҳақ ва вақтинчалик иш кобилиятини йукотгани бўйича нафақалар ҳисоблаш бухгалтерия расчёти; ўтган ой бўйича ҳисоблаш ведомостлари – солиқ ушланмалар суммасини ҳисоблаш учун; ижро варақалари бўйича ушлаб қолиш учун суд органларининг қарорлари; ойнинг бринчи ярми учун аванс бериш бўйича тўлов ведомастлари; режасиз аванслар бериш бўйича касса – чиким ордерлари ва х. к. Ҳисоблаш ведомасти аналитик ҳисоб регистор бўлиб ҳисобланади,чунки у ҳар бир табел номери, цехлар, ходимлар категориялари, тўлов ва ушланмалар турлари бўйича тузилади. Тўлов ведомости Қуйидаги кўрсаткичлардан иборат: -тўлов турлари бўйича ҳисобланди – 6710 счётнинг кредит обороти бўйича; -тўлов ва зачёт турлари бўйича ушланди ва зачёт қилинди – 6710 счётнинг дебет обороти; -кулига тегадиган ёки корхонанинг ой охирига қарзи – 6710 счётнинг кредит сальдоси. Ҳисоблаш ведомостининг охирги кўрсаткичи пировард ҳисоблашиш бўйича тўлов ведомостини тузиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Корхонанинг ишчи ва хизматчилар билан ҳисоблашишини расмийлаштиришда бир канча вариантлар кулланилади: -ҳисоблашиш – тўлов ведомостларини тузиш йули билан. Бунда икки регистр бирлаштирилган: ҳисоблаш ва тўлов ведомости, яъни бир вақтнинг узида тўлашга тегишли сумма ҳисобланади ва у берилади (туланади); -ҳисоблаш ведомости тузиш йули билан, тўлаш эса тўлов ведомости билан амалга оширилади; -ҳар иш ойи учун (ҳисобланди, ушланди,кулига тегадигани) “Иш ҳақи ҳисоблаш” варақаларини машиналарда тузиш йули билан. Бунга асосан иш ҳақи бериш учун тўлов ведомости тузилади. Download 36.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling