Меҳнатнинг усул услубларини такомиллаштириш ҳамда уларни жорий қилишни ташкил этиш


Download 20.97 Kb.
bet3/3
Sana08.05.2023
Hajmi20.97 Kb.
#1441776
1   2   3
Bog'liq
МЕҲНАТНИНГ УСУЛ УСЛУБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ва жорий қилиш.
Ишлаб чиқариш корхоналарида самарали меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уларда меҳнатнинг илғор усуллари ва услубларини жорий қилиш керак. Ҳамма вақт ҳам меҳнатнинг самарали усул ва услублари кенг миқѐсда ўрганилиб борилиши ва илғорлар тажрибаси оммалаштириб борилиши лозим. Меҳнатнинг рационал усул ва услубларини юзага келтирувчи манбаи бўлиб илғорлар, янгилик яратувчилар, ишлаб чиқариш рационализаторлари хизмат қилади. Уларнинг ишлаб чиқаришдаги юқори кўрсаткичларини тушунишда асосан қандайдир индивидуал ажралганидан эмас, балки уларнинг техник маълумоти, меҳнат маданиятининг юқорилиги билан юқори фикрлаш билан ишдаги мажбурияти билан тушуниш мумкин. Ишлаб чиқариш илғорлари ишида асосан қуйидаги тежамкорлик омилларини кўришимиз мумкин: вақт, куч, материал, жиҳоз, асбоб ва ҳоказолар, шунингдек иш жойларини рационал ташкил этилганлиги ваш у сингарилар. Улардаги илғорлик сабабларини ўрганишда ҳар бир омилга алоҳида эътибор бериш керак. Илгор иш усулларини ўрганиш ва кенг оммалаштиришда қуйидаги босқичлар амалга оширилади:
1. Юқори меҳнат унумдорлигига эришган илғор ходимларни қидириб топиш ва танлаш.
2. Илғор ишчи ва мутахассислар томонидан амалга ошириладиган меҳнат усулларини ўрганиш.
3. Уларнинг иш усулларини таҳлил қилиш ва энг самаралисини танлаш.
4. Ишлаб чиқариш илғорлари томонидан бажариладиган иш усуллари асосида янги меҳнат жараѐнини лойиҳалаш.
5. Янги меҳнат жараѐнини жорий қилишга имкон берувчи тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
6. Зарурий хужжатларни тайѐрлаш.
7. Инструкторлар, усталар ва уста ѐрдамчиларини янги меҳнат жараѐнига ўргатиш.
8. Янги ишлаб чиқилган жараѐнни оммавий равишда жорий қилиш.
Ишлаб чиқаришдаги илғорларнинг иш усулларини ўрганиш ва уни корхонада қўллаш орқали меҳнат усуллари ва услубларини такомиллаштиришга эришиш мумкин ва катта самарага эришиш имконияти юзага келади. Кейинги йилларда ушбу йўналишда қатор ишлар амалга оширилди. Меҳнат усуллари ва услубларини такомиллаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш билан бир қаторда, бу йўналишда ишларни ташкил этишга ҳам эътибор қаратилди.
Илғор иш усулларини жорий қилиш ва оммалаштиришнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилмоқда:
а) корхонадаги ишчиларни малакавий жиҳатдан тайѐрлаш;
б) ишлаб чиқаришда тушунтириш бериш;
в) устоз-шогирд тизими;
г) илғор тажрибани мустақил равишда ўрганиш;
д) илғорлар тажрибасини ташвиқот қилиш.
Корхонадаги ишчиларни малакавий жиҳатдан тайѐрлашда янги ходимлар тайѐрлаш, ишчиларни қайта тайѐрлаш ѐки иккинчи касбга йўналтириш ва ишчилар малакасини ошириш амалга оширилади. Илғор иш усулларини ўрганиш ва жорий қилишдаги самарали усуллардан бири сифатида илғор иш усул ва услубларини ўрганиш бўйича ташкил этилган курсларни кўрсатиш мумкин. Ундан ташқари ишлаб чиқариш корхоналаридаги «Устоз-шогирд» тизими ҳам катта самара келтирмоқда.
Download 20.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling