Менежер ва раҳбарлик услуби тушунчаси


Download 136.91 Kb.
bet7/7
Sana31.01.2024
Hajmi136.91 Kb.
#1818237
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
k3lQRrk2VsBcZA7JgkuYBloLDt4KaaSRRVXsIgNN

Хушхулқлилик - бундай раҳбар инсон гўзаллигининг асоси унинг чиройли хулқида эканлигини, айнан хушхулқлик инсонни улуғликка олиб боришини, ёқимли хулқ эгасидан барча катта-кичик хурсанд бўлишини, бундай хулқ эгасига бошқаларни хурсанд қилишдан ташқари, ўзи ҳам доимо хурсанд юришини, бошқалардан эса ўзига муҳаббат ва мулойимлик қайтишини яхши тушунади.
Қаноатлилик - бундай раҳбар қаноатсизликдан келадиган офатларни, яъни нафс балоси, ҳасад, худбинлик, бахиллик, тамагирлик кабиларни яхши англайди. Улар нафс балоси одамни ҳар куйга солишини, нафсини тийган ҳурмат-иззат топишини ва бехавотир яшашини, қаноатни эса иззатнинг асоси, ўлмайдиган боқий хазина, қуримайдиган дарахт, завол топмайдиган мулк эканлигини яхши тушунишади.
Обрў - бу ҳамма томонидан тан олинган ҳамда меҳнат эвазига орттирилган, раҳбар учун зарур ишонч ва қалқондир. Айни пайтда ҳар бир раҳбар ўзидан юқори турувчи раҳбарлар олдида ҳам, ўзига бўйсинувчи ходимлар олдида ҳам, ўзи билан ҳуқуқи тенг бошқа раҳбарлар олдида ҳам обрўга эга бўлиши лозим.
Раҳбар юқорида келтирилган талабларга риоя қилмас экан у ўз раҳбарлик усулида салбий ҳодисаларга йўл қўйиши, пировардида эса ўз обрўйини кетказиши ва эл назаридан қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Download 136.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling