Менежер ва раҳбарлик услуби тушунчаси


Download 136.91 Kb.
bet2/7
Sana31.01.2024
Hajmi136.91 Kb.
#1818237
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
k3lQRrk2VsBcZA7JgkuYBloLDt4KaaSRRVXsIgNN

Бошқарув услуби - бу бошқарув жараёнида юзага чиқадиган муаммоларни ҳал қилиш усуллари, йўллари мажмуидир.
Иш услуби - бу бошқарув функцияларини самарали бажариш мақсадида бирор-бир органнинг ёки раҳбарнинг бўйсинувчиларга аниқ ва нисбатан барқарор таъсир кўрсатиш усули ва йўллари мажмуидир. Масалан:
-мамлакат бошқарув органларининг иш услуби;
-вазирлик, қўмита, ҳокимларнинг иш услуби;
-суд, прокуратуранинг иш услуби;
-корхона, цехларнинг иш услуби;
-айрим раҳбарларнинг иш услуби ва ҳк. Бошқарувнинг турли поғона ва босқичларида турган бошқарув органлари ва раҳбарларнинг иш услублари ҳар хилдир. Шу нуқтаи назардан иш услуби ғоят кўп қиррали тушунчадир.
Раҳбарнинг иш услуби - бу бошқарув жараёнида у ёки бу масалани ҳал қилишда унинг ўзига хос ёндошишидир. Раҳбар қарор қабул қилганда, унинг бажарилишини ташкил этганда ва қўл остидаги кишилар ишини назорат қилганда ўз вазифаларига мувофиқ иш кўради.
Бироқ, ҳар бир раҳбар бунда ўзига хос равишда, бошқарув жараёнида ўзи учун мос бўлган, ўз раҳбарлик услубини белгилайдиган усуллар билан ҳаракат қилади. Мутлақо бир хил икки киши бўлмаганидек, раҳбарликда ҳам мутлақо бир хил услуб йўқ. Раҳбарлик услуби раҳбарларнинг ўз қўл остидагилари билан алоқасида, уларнинг ўзаро муносабатларида таркиб топади.

Услуб бошқарув органининг интеллектуал салоҳияти, сифатлари, унинг индивидуал хусусиятлари билан белгиланади.



2. Раҳбарлик усулубига қараб раҳбарнинг турларга ажратилиши
Раҳбарлик усулуби, белгиси ва бўйсунувчиларга нисбатан муносабатига қараб, барча раҳбарларни қуйидаги уч турга ажратиш мумкин:

  • Автократик раҳбар

  • Либерал раҳбар

  • Демократик раҳбар

Ушбу раҳбарларнинг ижобий ва салбий хислатлари, уларнинг иш услублари тўғрисида 7- жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин.

Download 136.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling