Андижон шароитида ҳимояланган ерларда Киви ўсимлигини етиштириш технологиясининг ўзига хос хусусиятлари
Download 61 Kb.
|
1 2
Bog'liqкиви мақола (18.06.2022 й) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
УЎТ: 634.717.2 Андижон шароитида ҳимояланган ерларда Киви ўсимлигини етиштириш технологиясининг ўзига хос хусусиятлари Хўжаев Хамидидулло Шохобидинович Мамадалев Акмалжон Тухриддинович Бердалиев Хусниддин Норқул ўғли (Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари Аннотасия. Мақолада Андижон шароитида иссиқхоналарда кенг миқёсда кивининг Aktinidiya Chinnec турига мансуб Hayward ва Atlas навларини етиштириш ҳамда аҳолини ушбу витаминга бой ўсимлик билан мунтазам равишда таьминлашга оид масалалар юзасидан маьлумотлар келтирилган. Аннотация. В статье приведены сведения о крупномасштабном выращивании сортов киви Actinidia Chinnec Hayward и Atlas в теплицах Андижана, а также о регулярном обеспечении населения этой богатой витаминами проволокой. Annotation. The article provides information on the large-scale cultivation of Hayward and Atlas varieties of kiwifruit Actinidia Chinnec in greenhouses in Andijon, as well as the regular provision of the population with this vitamin-rich wire. Калит сўзлар: Киви, ҳимояланган ерлар, витамин, мева, парваришлаш, кўчат, агротехника, ўғитлаш, ҳосил. ҳосилдорлик. Ключевые слова: киви, защищенный грунт, витамины, плоды, уход, рассада, агротехника, удобрения, посев. производительность Keywords: Kiwi, greenhouses, vitamin, fruit, care, seedling, agricultural technology, fertilizers, harvest, yield. Киви шундай экспортбоб меваларлар каторидан ўрин олмоқда. Унинг ватани Хитой хисобланади. Ушбу кичик яшил мева Осиё мамлакатларида пайдо бўлганида, у хитой крижовниги деб номланди. XX асрнинг бошларида декоратив ўсимлик сифатида Янги Зеландияда термофил актинидия дея етиштирила бошланди ва боғбонлар орасида тез вақтда оммалашди. У қулай иқлими шароитида ушбу янги экин фаол ривожланиб. Ҳозирги кунга келиб киви Грузия, Абхазия, Болгария, Греция билан чегарадош ҳудудларда, шунингдек Индонезия, Италияда жуда кўп майдонларни эгаллади. Ушбу ўсимликнинг йирик мевали навлари Краснодар ўлкасида этиштирилмоқда.[4] Киви ўсимлиги иссиқ иқлимли-тропик ҳудудлардан келиб чиққан ўсимлик ҳисобланади. Киви дарахтга ўхшаш тропик лианадир (чирмашиб ўсувчи ўсимлик). Киви меваси таркибида А, Б1, Б2, Б6, Б9, C, Э, PP витаминлари ва кўплаб микро ва макроэлементлар мавжуд. Шу сабабли уни организм учун жуда фойдали шу билан бирга кам калорияли бўлгани боис, диетологлар пархез тутиш пайтида унинг маҳсулотларини истеьмол қилишни тавсия этадилар. Киви меваси онкологик, юрак-қон-томир касалликларини бартараф этиб, қондаги тромб (тиқин)ларни йўқотишга ёрдам беради. [3] Овқатланишдан олдин 1-2 дона киви истеьмол қилинса, қондаги холестерин миқдори камаяди. Бизнинг мамлакатимизнинг — Андижон иқлим шароитлари киви етиштириш учун кўп ҳам мос келмасада, бироқ миришкор деҳқонларимиз, ҳаваскор боғбонлар ҳимояланган жой иншоотларида ва очиқ майдонларда Кивининг Hayward ва Atlas навларини етиштириб аҳолини сервитамин ва ўзига ҳос таьмга эга киви маҳсулотлари билан таминлашни олдиларига мақсад қилиб қўйишган, бу борада бир қанча ижобий натижаларга эришилмоқда. Киви етиштиришдаги замонавий усулларини илмий асосларини ўрганиш ушбу ишнинг мақсадидир. Энди, ушбу экзотик мевани Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон илмий тажриба станцияси тажриба майдонларида етиштириш агротехникаси ишлаб чиқилмоқда. Уруғидан униб чиққан киви кўчатининг биринчи меваларини узоқ вақт (4-5 йил) кутиш керак - киви экилгандан 3-4 йил ўтгач гуллайди, баъзида гуллаш фақат 6 йиллик уруғкўчатларда содир бўлади. Ушбу ўсимлик чанглатувчи тупларни талаб қилади. Чангчили ва уруғчили киви туплари бир-бирига яқин атрофда жойлашиши керак. Урғочи гул тугунчаси анча катта. Бир вақтнинг ўзида иккала эркак ва урғочи гуллари бўлган икки жинсли навлари ҳам мавжуд. Уларга чанглатувчи нав бўлиши шарт эмас. Киви ўсимлиги уруғкўчатларини етиштириш учун, биологик пишиб етилган мевасидан уруғларини ажратиб олинади ва мева эти қуйқа (пульпа) сидан яхшилаб ювилади ва уруғлар қуритилади. Уруғларни ундириб олиш учун стратификасия қилиш лозим Пластик касеталарга чиринди-тупроқ аралашмасидан солиниб махсус озуқали муҳит таёрланади, сўнгра 2-3 мм. чуқурликда киви уруғлари экилиб, тупроқ намлигини 75-80 % даражада тутилиши зарур ва ҳаво ҳарорати 22-240C да киви уруғлари 2 ҳафта ичида униб чиқади. Уруғидан униб чиққан киви кўчатининг биринчи меваларни узоқ вақт (4-5 йил) кутиш керак - киви экилгандан 3-4 йил ўтгач гуллайди, баъзида гуллаш фақат 6 йиллик уруғкўчатларда содир бўлади. Ушбу ўсимлик чанглатувчини талаб қилади. Чангчили ва уруғчили киви тупларини бир-бирига яқин атрофда жойлаштирилиши керак. Урғочи гул тугунчаси чангчили гул тугунчасидан анча катта бўлади. Бир вақтнинг ўзида иккала эркак ва урғочи гуллари бўлган икки жинсли ўсимликлар ҳам мавжуд. Уларга чанглатувчи нав бўлиши шарт эмас. Киви ёки Aktinidiya Chinnec уруғкўчатларидан, пайвандланган ва селекцион навлари кўчатларидан, поясининг ёғочлашган қисми ва илдиз бачкисини пайвандалаш йўли билан ҳам кўпайтирилади. Кивининг Хейворд нави яшил қаламчаларининг илдиз олувчанлиги оралиқ масофа сийраклашган сари юқори бўлади ва қарийб 95% га етади. Бироқ, майдон бирлигидан кўчат чиқиши нуқтаи назаридан, 10х20 ва 15х15 см экиш схемалари ишлаб чиқаришга тавсия этилади. Ушбу экиш схемаларида майдон бирлигидан (м2) 44-46 донагача стандарт ўлчамга етган кўчат олиш мумкин. Киви ўсимлигини суъний туман ҳосил қилиш қурилмаларида кўпайтирилганда, новдалари ўсиш даврида ёғочлашган қисмидан новда 15 cм. кесилади; Ҳар бир кесишда 3-4 куртак бўлиши керак. Юқори иккита баргни қолдириб, бошқалари олиб ташланади. Пастки қисми бир оз - 45 даража қияроқ бўлиши керак. Юқори қисми куртакдан тахминан 1 см. қолдириб кесилиши керак. Қаламачанинг пастки қисми биостумяторлар билан ишлов берилади ва тупроқ, қум ва вермикулит (перлит) аралашмаси билан тўлдирилган дренажли политилен идишларга вертикал равишда экилиб суғорилади. Экилган ўсимликлар илдизлари 3-4 ҳафта ичида пайдо бўлади. Иссиқхонани тез-тез шамоллатиш пайтида қаламчаларни мунтазам равишда намликни сақлаш мақсадида сув пуркалиб турилади.[5] Қаламчаларидан кўпайтирилиб, илдиз олган кўчатлар она ўсимликнинг қимматли хўжалик хусусиятларини тўлиқ такрорлайди ва тез ҳосилга киради. Тайёр бўлган кўчатларни асосий ўстириш жойига, баҳорда экиш тавсия этилади. Одатда ҳар бир эркак тупига 5-6 урғочи ўсимлик тупини мўлжаллаб экилади. Киви юзаки илдиз тизимига эга эканлигини ҳисобга олсак, экиш чуқурчалари саёз бўлади: 0,5х0,5х0,5 м. Киви яхши қуриган, гумусга бой тупроқларни яхши кўради. Энг яхшиси нисбат чириган гўнг ёки компост ва унумдор тупроқининг 1:2 нисбатдаги аралашмаси ҳисобланади. Киви кўчатларини асосий ўстириш жойига кўчириб ўтқазишда, илдиз бўйни ер сатҳидан 3 см. баландликда бўлиши мақсадга мувофиқдир, чунки чуқур экилганда ўсимлик қуриб колиши мумкин. Киви намликни яхши кўради, шу билан бирга ўсимликнинг яхши ривожланиши учун ҳар бир ўсимлик учун 20-25 г. азот, 10 г. фосфор, 10-20 г. калийли ўғитлар билан озиқланитирилади. Киви тез ўсишини ҳисобга олсак, яхши ривожланиш учун дарҳол симбағазлар ўрнатиш керак, Download 61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling