Менежмент қарорлари ва уларни қабул қилиш йўллари
Download 24.84 Kb.
|
Xojiyev.U mustaqil ish
МЕНЕЖМЕНТ ҚАРОРЛАРИ ВА УЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ РЕЖА: 1. Бошқариш қарорларини мазмуни, ўрни аҳамияти ва хусусиятлари. 2.Бошқарув қарорларининг классификацияси ва уларга қўйиладиган талаблар. 3. Бошқарув қарорларини тайёрлаш жараёни ва қабул қилиш босқичлари. 4. Бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари ва амалга ошириш жараёнлари. 5. Бошқариш қарорларининг самарадорлигини ошириш йўллари. 1.Ташкилотларда бошқарув фаолиятининг самарадорлиги, қабул қилинаётган қарорларга боғлиқ. Корхонадаги бутун савол ва муаммолар занжири, уларнинг аниқ ечими ва бошқарувчига юкланган, ишлаб чиқариш, техник, ижтимоий, иқтисодий, маркетинг ва ҳуқуқий вазифалар қарорларни тўғри қабул қилиш ва ўз вақтида бажарилишига боғлиқ. Ечилаётган муаммоларнинг ҳаммаси ҳар-қандай бошқарувчи томонидан ҳисобга олинади ва бу нарса унинг бошқарув услубида ҳамда бутун бошқарув жараёнида акс этади. Инсон фаолияти даврида бир неча имконли ҳаракатлардан биттасини танлаб олиш вазияти доим пайдо бўлиб туради. ҳар бир инсон кун давомида ўнлаб, юзлаб қарор қабул қилишига тўғри келади. Аммо бошқарув қорорини қабул қилиш шахсий ҳаётдагига қараганда кўпроқ тизимлашган жараёндир. Қарор – бу бошқарув фаолиятини натижасидир. Агар бошқарувда меҳнат предмети ахборот бўлса, унинг меҳнат маҳсули – бошқарув қароридир. Қарорни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш – бу бошқарув фаолиятининг асосий шакли бўлиб, унда раҳбар меҳнатининг мазмуни, унинг жамоага мақсад сари йўналтирилган ҳаракат жараёнидир. Қарорлар мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида қабул қилинади. Муаммо – бу ҳар қандай тизимни мавжуд ва зарур бўлган аҳволини тавсифловчи вазият ҳисобланади. Бошқарув қарорининг элементларини қуйидагилар ташкил этади Бошқарув қарорининг элементлари. Бошқарув қарорлари Масала Восита Жавобгарлик Мухлатлик Бошқарув қарори - кенг маънода жамиятдаги моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг реал қондирилиш имкониятлари билан бир нуқтада кесишуви. Бошқарув қарори - шунингдек корхона олдида турган мақсадлар ва миссиясини амалга ошириш демакдир. Айнан шу жараёнда юзлаб, минглаб инсонлар ўз эҳтиёжларини қондиради, мавқега эга бўлади, ҳар томонлама ривожланади. Умуман жамият тараққий этади. Қарорларни ишлаб чиқариш ва амалда қўллаш раҳбарнинг кейинги фаолиятидаги силжишларига боғлиқ. Битта муаммо бўйича бир неча қарорлар ишлаб чиқилади ва улардан биттаси амалда қўлланилади. Бу қарорлар таснифи муҳим назарий ва ҳаётий аҳамиятга эга. 2.Ташкилотларда бошқарув амалиётида қарорлар бир неча ишлаб чиқариш, хўжалик, иқтисодий, ижтимоий фаолият масалалари қабул қилинади ва улар ўзларининг ифодаланиш шакли бўйича, қабул қилиниш услуби билан бири-биридан фарқ қиладилар. Шу муносабат билан қарорлар қуйидагича туркумланади: 1. Бошқарув қарорлари таъсир кўрсатиш даври билан - стратегик ва тактик турларга бўлинади. Стратегик қарорлар долзарб олий муаммолари ҳал этишда мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда ишлатилади. Улар узоқ вақтга, одатда бир неча йилга ҳисобланади ва стратегик масалаларни ҳал этишга қўлланилади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида бу қарорлар корхонанинг фаолиятидаги янгича ёндашувлар, кескин бурилишларни силлиқ ўтишини таъминлайди. Стратегик қарорлар корхона, ҳудуд, соҳа даражасида қарорлар жамиятдаги янги манбаалар ҳисобига бутун иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечишга ёрдам беради. Тактик ёки оператив қарорлар бу моҳияти бўйича хўжалик бошқарув қарорларидир. Улар бошқариладиган объектни узлуксиз ишлаш жараёнини қўллаб-қувватлаши учун жорий шахсий муаммолар буйича қабул қилинади. Яъни, унинг мураккаб механизмини структура ва ўзаро алоқаларни ўзгартирмасдан ушлаб туришдир. Бу қарорларни раҳбар махсус тайёргарликсиз етарлича тез қабул қилади. Бундай қарорларга ходимларни ишга олиш ва бўшатиш, уларнинг иш хақларини ўзгариши, корхонани қишги мавсумга тайёрлаш ҳақидаги ва шу каби ҳужжатларни киритиш мумкин. 2. Бошқарув қарорларининг маъноси ва тавсифига кўра ижтимоий– иқтисодий, техник, ижодий қарорларга бўлинади. Ижтимоий - иқтисодий қарорлар меҳнат жамоаларида жамоа аъзоларини ижодий фаоллиги ва иш самарадорлигига оширишга йўналтирилган. Техник қарорлар ишлаб чиқаришда техникага оид сиёсатни олиб бориш, яъни, корхонада моддий- техники таъминотини яхшилашга йўналтирилган. Ижодий қарорлар бирламчи вужудга келган қарорлардир. Улар ишни ҳолатини, атрофлича ўрганиб чиқилишини, махсус изланишларни талаб қилади. Бу қарорлар кўпроқ эркин ҳаракат қилишини кўзда тутади. 3. Бошқарув субъекти заминида бор бўлган ахборотни тўлалик даражасига қараб - аниқлик, тавакалчилик ва ноаниқлик шароитида қабул қилинадиган қарорлар. Аниқлик шароитидаги қарорлар - бунда раҳбар танлаб олинган вариантларни натижасини муқобиллигини аниқ билади. Масалан, ортиқча маблағни 10% ни депозит сертификатига қўйиш. Раҳбар биладики, жуда кам учрайдиган фавқулотда ҳолатлар юзага келганда, давлат ўз мажбуриятини бажара олмайдиган вақтда ташкилот қўйилган воситани 10% ни қўлга киритади. Тавакалчилик ва ноаниқлик шароитида қабул қилинадган қарорлар - потенциал натижалар эҳтимолини аниқлаш мумкин бўлмаганда юзага келади. Масалан, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати максимал даражада муайян бир маҳсулотни 1000 дона ишлаб чиқара олсада, қарорда 1200 дона ишлаб чиқаришни қабул қилса. Шунинг учун амалиётда унча кўп бўлмаган, бошқарув қарорларини ноаниқлик шароитига қабул қилишга туғри келади. 4. Муҳимлиги бўйича - бир лаҳзалик ва кечиктирилган қарорларга бўлинади. Бир лаҳзали - бу тезда бажариладиган қарорлардир, раҳбарларда вазиятни чуқур ўйлаб кўришга, фикрлашга вақт етишмаганда қабул қилинадиган қарорлардир. Кечиктирилган – бу ўз вақтида қабул қабул қилинмаган қарорлардир. 5. Муайян объектга нисбатан - ташқи ва ички қарорларга бўлинади. Ташқи қарорлар - булар юқори ташкилотлар ёки идоралар томонидан қабул қилинадиган қарорлар. Ички қарорлар - бу тизим ичида қабул қилинадиган қарорлардир. 6. Мазмуни ва пайдо бўлиши манбаига қараб андозали ва ноандазали қарорларга бўлинади. Андозавий бу – қабул қилиниш процедураси ва таркиби ишлаб чиқилган қарорлардир. Ноандазавий қарорлар - бу ижодий қарорлардир. Уларга ташкилот мақсади қандай бўлмоғи керак, маҳсулотни яхшилаш йўллари, қандай қилиб, бошқарув тизими таркибини такомиллаштириш ва бошқалар киради. 7. Таъсир соҳаси бўйича – умумий ва маълум гуруҳга йўналтирилган қарорларга бўлинади. Умумий қарорлар – барча жамоага таъсир кўрсатади. Маълум гуруҳга йўналтирилган қарорлар – битта гуруҳ, битта участка, битта бригадага нисбатан ишлатилади. 8. Қабул қилиш усулига қараб шахсий, бошқарувчи ва мажмуавий қарорларга бўлинади. Шахсий - бу ишчининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги қарорлардир. Бошқарувчи – бу фақат фирма раҳбари томонидан қабул қилинадиган қарорлардир. Мажмуавий – бу жамоа тавсифига эга қарорлардир. Бу ерда муаммони ечиш учун турли соҳа мутахассислари жалб қилинади. Шу тариқа бошқарув қарорлари инсон фаолиятининг ҳар қандай доирасида ташкилий бошланиши бўлиб ҳисобланади. Унинг асосида қонунлар тасдиқланади, материал-техник, молиявий ва меҳнат ресурслари ишлатишни режалаштириш, ижрочилар ва раҳбарлар маъсулияти оширилади ва мақсадга етишиш йўлида уларнинг ўрни белгиланади. Бошқарув қарорлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши, пайдо бўлаётган муоммоларни ечмоғи; бошқарув қарори ҳуқуқга эга бўлмоғи керак, у раҳбар эга бўлган ҳуқуқ доирасида қабул қилиниши; қарор қабул қилишда шошмашошарлик ва кечикиб қолишга йўл қўйилмаслик; қарама-қарши бўлмаслиги керак, бошқа қарорлар билан келишилган бўлиши; шакли бўйича тушунарли, аниқ ифодаланган бўлиши; тўғри бошқарув қарори аниқ вазиятни барча хусусиятларини ҳисобга олган ва илмий ёндашув асосида тузилган бўлмоғи, ижтимоий – иқтисодий қонунларни таъсирини ҳисобга олган ҳолда ва ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлили асосида қабул қилиниши керак; қарор реал амалга ошувчи бўлмоғи, уни қабул қила туриб, барча объектив ва шахсий чекланишларни, мавжуд ресурсларни ва уларни реал шароитларини ҳисобга олиш керак; қарор самарали бўлиши керак, яъни қўйилган мақсадга эришишни таъминлаши зарур. Хулоса қилиб айтганда, бошқарув қарорларини ҳар томонлама ўрганилиб, корхона ёки ташкилотнинг шарт-шароити ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш лозим. 3.Менежмент амалиётида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалиётга қўллашнинг кўплаб шакл ва методлари мавжуд. Саволларнинг мураккаблиги ва мазмунига қараб, бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилишда, иқтисодий таҳлил, экспорт баҳоларни каби усуллардан фойдаланишдан раҳбар фаолияти ҳаракатининг кетма-кетлигини умумий схемаси мавжуд, уни билиш аниқ қарорни кўриб чиқишга ёрдам беради. қарор қабул қилишдан олдин раҳбар қуйидагиларни аниқлаб олиш шарт: 1.Ҳаракат мақсади ва унга эришиш йўллари. 2.Муаммонинг муҳим томонларни. 3.Керакли моддий, ва меҳнат ресурслари. 4.Бажарувчиларнинг вазифалари. 5.Вазифа бажарилишини ташкил этиш тартиби. Бошқарув қарорлари демократик ва ўзини бошқариш тамойиллари асосида жамоа аъзоларини қарор қабул қилишда қатнашувида амалга ошади. Ташкилот фаолияти билан боғлиқ бошқарув қарорлари бевосита раҳбар томонидан ишлаб чиқилади, бу қарорлар ташкилот мезони ва қонунчиликка зид келмаслиги керак. Жамоа «кенгаши» қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқилишининг барча босқичларида фаол иштирок этади. ҳар бир муракаб қарорларни қабул қилиш жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади: Мақсадни аниқланиши, муаммони тушуниш ва керакли ахборотни йиғиш; Йиғилган ахборотни таснифлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш, яъни ахборотни қайта ишлаш. 1.Қарорларни турли вариантларини ишлаб чиқиш. 2.Вариантларни таҳлил қилиш, муҳокама қилиш ва баҳолаш. 3. Охирги ва оптимал вариантни қабул қилиш. 4. Ҳар бир қарорни керакли шаклда ҳужжатлаштириш. 5. Қарорларни мухрлаб қўйиш. 6. Қарорни бажарувчиларга етказиш. 7. Қабул қилинган қарорлар бажарилишини ташкил қилиш. 8. Қарорни бажарилишини назорати ва ҳисоби. Биринчи босқичда жамоадаги ижтимоий-иқтисодий жараён таҳлил қилиш асосида амалга ошади. Бу босқичда раҳбар ва жамоа орасидаги ўзаро муносабатига боғлиқ, раҳбарни бу босқичда ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида раҳбар ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечишга катта эътибор бериши керак. Иккинчи босқичда йиғилган ахборот таҳлил қилинади ва баҳоланади. Бу босқич мураккаб жараён бўлиб, малака, билим ва тадбиркорликни талаб қилади. Учинчи босқичда ахборотни йиғиш давом этиб, унинг ҳақиқий имкониятлари баҳоланиб, бир неча ўзаро алмашувчан вариантлар, яъни муқобил вариантлар ишлаб чиқилади. Муқобил, вариантлар маъсул шахслар томонидан ишлаб чиқилиб, бевосита раҳбар назорати остида бўлади. Тўртинчи босқичда муқобил қарорларнинг таҳлили ва ҳар томонлама муҳокамасида қарорлар ишлаб чиқилади. қанчалик муқобиллик кўп бўлса, шунчалик қарорни оптимал вариантини танлаш ва тайёрлаш мумкин бўлади. Бошқарув қарорларининг турли вариантларини таҳлил ва баҳолаш одатда ЭХМда таққослаш орқали амалга оширилади. Бешинчи босқичда диққат билан ҳар бир вариант кўриб чиқилади ва баҳоланади, шунинг асосида охирги ва оптимал вариант танланади. 6-7-босқичларда, шунингдек кам аҳамиятли мазмунга эга бўлган, танланган қарорни аниқ тасвир бериладиган босқичдир. Бу жараёнда ҳужжатнинг икки қисми, яъни аналитик ва конструктив кўриб чиқилади. Аналитик қисмида муаммони келиб чиқиш сабаблари, конструктивликда эса муаммони ечиш учун воситалар ва ресурслар, асосий йўллар ва услублар кўрилади. қарор ишбилармонлик хусусиятига эга бўлиши керак. Бошқарув қарорлари амалиётда умумий сўзлар билан кўпинча ишланади (мажбур қилмоқ, талаб қилмоқ, кўрсатмоқ, назарда тутмоқ ва ҳ.к.). Охирги ва энг зарур босқичи қабул қилинган қарорни батафсил тайёрлаш жараёнини ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир. Бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнини аниқ тизимли ёндашишни назорат қилишни талаб қилади. Булар қуйидагилар: -ахборотнинг ягона комплекс тизимини яратиш. У ишлаб чиқариш жараёнининг таркибий қисмларини қамраб олади, ўз вақтида ва аниқ корхонанинг иқтисодий, ижтимоий-психологик аҳволини тавсифлайди; -муаммолар ечишни тезлаштириш иқтисодий ва ижтимоий-психологик муҳитлар унинг ўзгариши билан боғлиқ; -алоҳида бўлмаган ва шу билан биргаликда барча вариантли ечимлар таҳлили; -ишлаб чиқаришга таъсир қиладиган кучларни аниқлаш билан бирга эмас, балки улар самарадорлигини аниқлаш; -таҳлил қилиш учун оператив, ҳисоб-китоб ва статистикадан кенг фойдаланиш. 4.Бошқариш жараёни бошқарув қарорларини қабул қилиш билан амалга оширилади. Субъектнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш бир қатор муҳим масалаларнинг ечимини топиш билан боғлиқ. ҳар қандай бошқарувчи ишлаб чиқаришни ташкил этар экан, биринчи навбатда қуйидаги саволларга жавоб топмоғи лозим: -қандай товар ва хизматларни ишлаб чиқариш истеъмолчиларнинг моддий эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга имкон беради? -мавжуд ресурсларнинг қанча қисмини жалб этган ҳолда, қандай ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқарган маъқул? -бу маҳсулотларни яратишда қандай ишлаб чиқариш тизими ва технологиясидан фойдаланилади? -маҳсулот ким учун ишлаб чиқарилади, унинг истеъмолчилари кимлар? -субъект истеъмолчиларининг талабида, бозор конъюктурасида ва ишлаб чиқариш технологиясида юз берадиган доимий ўзгаришларга мослашиб борадими? Маълумки, қарор бу муаммони ечилиш натижасидир. Шундай қилиб муаммони ечилишининг биринчи қадам муаммовий вазиятни аниқлаш, қарор мақсадини белгилашдир. Бу ерда асосан нимани қарор қилиш керак. Масалан, янги қурилишга смета бўйича қанча маблағ ажратиш – бу муаммовий вазият, чунки унинг ечилиш кўп омилларни талаб қилади: қанча маблағ ажратиш керак, қандай муҳлатга бажариш ва бошқалар. Иккинчи қадам муаммовий вазиятни шарт ва имкониятлари аниқлаштирилади. Бу зарурий ахборот билан бўладиган ишдир. Бунга ахборотни аниқлаштириш киради, яъни ишни бажариш муддатини режалаштириш, меъёрий ахборот – бу амалдаги меъёрларни ўрганиш ва бошқалар. Бу босқичда муҳим масалани ҳуқуқий томонини ўрганишдир. Учинчи қадам қарорни ишлаб чиқиш жараёни ҳисобланади. Бу олинган маълумотлар асосида бунёд этилади. Бунга қарор турларини ишлаб чиқиш ва уларни натижаларни баҳолаш киради. Бу ерда қарорни ифодаланиши, уни ҳужжат сифатида расмийлаштириш ишлари амалга оширилади. Бошқарув қарорларининг асоси деб оптимал вариантга энг яқин бўлган, энг зўр вариант қабул қилинади. Бу вариант меҳнатни, молиявий-техник ресурсларни ва вақтни энг кам сарф қилган ҳолда, корхонадаги мавжуд ҳолат ҳақидаги мантиқий ахборотларни йиғиб, таҳлил қилиш орқали келиб чиқади. Оптимал қарорни ёки унга яқин қарорни танлашда керакли усул ва услубни қўллаш даркор. Бошқарув амалиётида қарорларни қабул қилиш ва улар билан ишлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: 1.Мақбул режалаштириш усули иқтисодий математик усулларини электрон ҳисоблаш техникасини турли ишлаб чиқариш масалаларини ечиш учун ишлатилади. Мақбул режалаштиришнинг ҳар хил шаклларнинг катта қисми мунтазам дастурлаштириш масалаларига келтирилади. Мунтазам дастурлаштиришни бошқарувда ишлатилишини ўхшаш турлари қуйидагилар ҳисобланади. -ишлаб чиқаришни йириклаштирилган режалаштирилиши. Ишлаб чиқариш умумий харажатларини камайтириш жадвалларини тузиш. Бу жадваллар меҳнат ресурслари ва заҳира меъёрларини ўрнатилган чекланишларини ҳисобга олиб тузилади; -маҳсулот ассортиментини режалаштириш. Маҳсулотни мақбул ассортиментини аниқлаш, унда унинг ҳар бир турига ўзининг харажатлари ва ресурсларга бўлган талаб тўғри келади; -технологик жараённи бошқариш, чиқиндиларни энг кам миқдорга келтириш; -янги қуриладиган қурилиш ташкилотини мақбул жойлашадиган майдонини аниқлаш. Бундай жой янги қурилиш ташкилотини муқобил жойлашадиган жой бўлиши, транспорт харажатларини, уни хом ашё билан таъминлаш ва маҳсулотни сотиш жойларини муқобиллигини аниқлаш. 2.Операцияларни изланиши усули. Улар ёрдамида сон таҳлили жараёнини амалга ошириш мумкин. Бунга хизмат кўрсатиш, математик статистикани, эҳтимолликлар назариясини киритиш мумкин. Уларнинг барчаси турли қарорларни тузишни ва самаралисини танлаб олишни кўзда тутади. 3. Тизимли таҳлил – раҳбарга қарор қабул қилиш жараёнида энг самарали ёрдам кўрсатиш воситаси ҳисобланади. Умумий кўринишда тизимли таҳлилни бошқарув соҳасидаги йирик муаммолар мажмуасини ечиш услубияти деб тавсифлаш мумкин. Тизимли таҳлил раҳбарлар томонидан қарор қабул қилиш жараёнида жиддий сон усули деб ва оқилона мулоҳаза тажриба деб кўзда тутилади. 4. Тармоқли режалаштириш ва бошқариш – ишлаб чиқаришни бошқаришда самарали илмий усулдир. Тармоқли режалаштириш ва бошқариш тармоқли моделини қуришга асосланган. Ушбу жараён барча ишларни бажариш вақти бўйича аниқ боғлашга, ҳар қандай вақтда топшириқни бажаришга таъсир этувчи муҳимроқ ишларни излаб топишга, амалдаги меҳнат, моддий ресурсларини тўғри тақсимлашга ва жараённи яхши бошқаришга имкон беради. 5. Эвристик усуллар – қарор қабул қилишнинг бу усулига кирувчи ахборот етарли даражада тўла ва аниқ эмаслиги ҳамда номаълум эҳтимолли натижа тўла ва аниқ бўлган эҳтимолли вазиятларда ишлатилади. 6. Алгоритмлик усуллар – бу қарор қабул қилиш усули етарли ахборотлар бўлмаганда, иш натижалари аввалдан тузилган алгоритм асосида маълум бўлган ҳолларда ишлатилади. Ташкилот раҳбари қабул қилинган қарорларни бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ишларни амалга ошириши лозим бўлади: ишлаб чиқилган қарорни буйруқ ёки фармойиш билан расмийлаштириш ва ташкилот жамоаси учун кўринадиган жойга эълон қилиш; бажарувчилар орасида ечилиши зарур бўлган масалаларини аниқ тақсимлаши ва бажариш муҳлатларини кўрсатиб бериш; қарорни жамоа аъзолари орасида тушунтириб бориши ва уни бажаришга чақириши зарур. Ташкилот раҳбари қарорни бажарувчиларга маълум қилинганидан кейин уни бажарилишини мунтазам назорат қилиши ва текшириб бориши керак Download 24.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling