Менежментда раҳбар ташкилий хатти ҳаракатларини тартибга солиш усулларини ривожлантириш


Download 33.16 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi33.16 Kb.
#1467667
Bog'liq
Амрилло 4-босқич



Менежментда раҳбар ташкилий хатти - ҳаракатларини тартибга солиш усулларини ривожлантириш.
Андижон машинасозлик институти “Иқтисодиёт” факультети “Менежмент” йўналиши 4-босқич талабаси Амирулло Абдулазизов
Бозор муносабатларини шакллантириш корхона ва ташкилотларда замонавий менежмент ва маркетинг тизимларини жорий этиш, унга мос равишда раҳбарлик(менежерлик) сифатлари ва кўникмаларини такомиллаштириш ва ривожлантиришни талаб этмоқда. Шунинг учун бўлажак мутахассисларда раҳбарлик сифатлари ва кўникмаларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугунги кун раҳбарлардан менежерлик ва сардоалик сифатлари, уларга таъсир этувчи омиллар, одамларга таъсир ўтказа олиш санъати, ташаббускорлик, янгиликка интилувчанлик ва тадбиркорлик хислатларини ривожлантиришни ҳамда такомиллаштиришни талаб этмоқда.
Ташкилотда кишиларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солишда қуйидаги омиллардан фойлаланиш мумкин:
1.Унумдорликни ошириш омиллари:

  • хизмат поғонаси бўйича юқорига кўтарилишнинг яхши имкониятлари;

  • яхшигина иш хақи олиш;

  • иш хақининг меҳнат натижалари билан боғлиқлиги;

  • яхши бажарилган ишни тан олиниши ва тақдирланиши;

  • ўз қобилиятларини ривожланишига кўмаклашувчи тадбирлар;

  • мураккаб ва қийин ишлар;

  • мустақил фикрлашга имкон берувчи вазифалар;

  • юқори даражадаги жавобгарлик;

  • қизиқарли фаолият;

  • ижодий ёндошишни талаб қилувчи вазифа.

Мутахассислар ҳисобига кўра ушбу омиллар ходимлар ишлашини 35-50%га жадаллаштиради. Шу билан бирга, бу омиллар ишни жозибалироқ қилади. Кўриниб турибдики, эҳтиёжлар иерархиясидаги юқори босқичдаги эҳтиёжларни қондиришга қаратилган омиллар сони салмоқлироқ. Айнан, мана шулар кишилик жамиятининг ривожланишини кейинги босқичида ходимларнинг хатти-ҳаракатларини мақсад сари йўналтиришга зарур бўлган восита бўлиб хизмат қилади.


2. Ишни жозибали қилувчи омиллар:

  • катта зўриқиш ва стрессларсиз ишлаш;

  • иш жойининг қулайлиги ва ҳамкорлик муҳитининг яхшилиги;

  • иш жойида шовқин йўқлиги ва экологиянинг тозалиги;

  • ёқадиган кишилар билан ишлаш;

  • бевосита бошлиқ билан яхши муносабатлар;

  • ташкилот фаолияти тўғрисида етарлича ахборот бўлишлиги;

  • мослашувчанлик иш суръати;

  • аҳамиятли кўшимча имтиёзлар;

  • иш хажмининг адолатли тақсимланиши.

Мутахассислар ҳисобига кўра ушбу омиллар ишнинг жозибалилигини 45-65% га оширади.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки раҳбар қайси омилни қандай ҳолатда қўллашни аниқ билиши керак. Бундан аввалги мавзулардан бизга маълумки, битта ҳолатда ходим фаолиятини фаоллаштиришга ёрдам берган омил, иккинчи бир ҳолатда бундай таъсир кучига эга бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам раҳбарлар ҳар бир ҳолатга, ушбу ҳолатни келтириб чиқарган сабабларни ҳисобга олган ҳолда ёндошмоғи керак.
Илмий раҳбар: А. Тўхтабоев АндМИ., Менежмент ва бухгалтерия кафедраси и.ф.н, профессори.

Фойдаланилган адабиётлар
1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъят билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. – Т.: «Ўзбекистон» НМИУ, 2019 й.

  1. Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. – Т.: «Ўзбекистон» НМИУ, 2019 й.

  1. Мескон М.Х. и другие. Основы менеджмента. М.:«Дело»2008 г.
  2. Русинов Ф. и другие. Менеджмент: учебник. М.: ФБК-ПРЕСС, 1999 г.


  3. Тўхтабоев А.Т., Эралиев А.А. Ташкилий хатти-ҳаракатлар қўлланма. -Андижон: «Ҳаёт», 2001

  4. Тўхтабоев А. Менежер фазилатлари. Ўқув қўлланма. – Т.: «Молия», 2008й.

  5. To’xtaboyev A.T. Tashkiliy xatti-harakatlar. Darslik. –T.: “Universitet”, 2021y. 260 bet.

Download 33.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling