Менинг конституциям


Download 0.93 Mb.
Sana18.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1582468
Bog'liq
Самарканд тарғибот маълумоти


Менинг конституциям” шиори остида Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири юзасидан
МАЪЛУМОТ
Бугун (25.03.2023) Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети фаоллар залида банк тизимида фаолият олиб бораётган ҳамда самарқандлик жами
220 нафар ёшлар иштирокида “Менинг конституциям” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Дастлаб, университетнинг кириш қисмида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби, грасместер Жахонгир Вахидов томонидан ёшларга “Шахмат сеанси” лойиҳаси ташкил этилди.
Тарғибот тадбири “Стратегик куч” номли видеоролик намойиши билан бошланди ва шундан сўнг “Туронбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова ҳамда “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси ижро этувчи директор ўринбосари Отабек Шавкатов томонидан лойиҳанинг аҳамияти, ёшларнинг электорал маданиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлигини оширишда шу каби тадбирларнинг роли ҳамда аҳамияти тўғрисида гапиришди.
Шундан сўнг, Тошкент давлат юдирик университети ўқитувчиси, юридик фанлар номзоди (PHD) Элёр Рахматов, ёшлар фаоли Акмалбек Алимов, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби, грасместер Жахонгир Вахидов ҳамда “Туронбанк” АТБ юридик хизмати бошлиғи Фахриддин Маҳмудов томонидан Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси, унинг мазмун-моҳияти, киритилаётган янги моддалар тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди.
Тарғибот тадбири давомида “Конституция билимдони” викторинаси ва унинг ғолибларини тақдирлаш маросими, #менингконституциям, #конституцияўзимизники, #бефарқэмасман мавзуларида флешмоб ва челленжлар амалга оширилди, лойиҳа юзасидан жавол-жавоблар бўлиб ўтди.
Лойиҳа Ёшлар иттифоқи, “Туронбанк” АТБ, Zarnews.uz сайти, Yoshlar va qonun канали, SamTVR | MTRK, Samarqand yoshlari ва ижтимоий тармоқ ҳамда мессенжерлар орқали тизимли ёритиб борилди.


ФОТОЛАВҲАЛАР







Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling