Менинг яқин қариндошларим


Download 0.79 Mb.
bet1/2
Sana08.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1248560
  1   2
Bog'liq
Таржимаи хол




Мен Ўтабоев Баходир Бахтиёр ўғли 1993 йил 23-декабрьда Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ қишлоғидаги ишчи оиласида туғилганман. Миллатим ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. Маълумотим ўрта махсус, оилалиман.


2000 йил сентябрь ойида Тошкент вилояти Паркент туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабига 1-синфга ўқишга қабул қилиндим. 2009 йилда Тошкент вилояти Паркент тумани Агросаноат ва сервис касб-хунар коллежига сентябрь ойида ўқишга қабул қилиндим ва “Ўсимликшунос ва фермер хўжалик ишларини юритиш” мутахассислигини 2012 йилнинг июнь ойида тамомладим.
2012 йил сентябрь ойидан 2013 йил январ ойигача Янгийўл туманидаги мудофаа вазирлигига қарашли Ватанпарвар ташкилотига Тошкент вилояти Паркент тумани мудофаа ишлар бўлимидан ўқишга юборилдим.
Мен Тошкент вилояти Паркент тумани 2013 йил февраль ойида мудофа ишлар бўлими томонидан муддатли харбий хизматига чақирилдим ва 2013 йил 22-февраль ойидан 2014 йил 20-февральгача Қашқадарё вилояти Муборак шаҳри Машъал кўчаси 53943-сонли харбий қисмда катта ўқчи лавозимида

ўқиганман. 2014 йил 25-февральда оддий аскар харбий унвонида захирага бўшатилганман.


2014 йил апрель ойидан Ўзбекистон Республикаси М.Х.Х чегара қўшинларига қарашли 9231-сонли харбий қисм кадрлар бўлимига ишга қабул қилишлари учун мурожаат қилдим ва тест синовларидан муваффақиятли ўтиб 2015 йил Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги ДХХ чегара қўшинлари 9117-сонли харбий қисмга қўриқлаш бўлинмаси 1-гурух мутахассис ўқчи лавозимига ишга қабул қилинди. 2015 йил апрель ойидан, 2019 йил 6-ноябрьга қадар 9117 харбий қисмда хизмат қилдим.
Хозирги кунда 2019 йил 6-ноябрьдан 9261 харбий қисмда 2-взвод 3 тоифали назоратчи лавозимида хизмат қилмоқдаман. Шунинг тасарруфида мудофа вазирлигига қарашли 99280 харбий қисмда 2-взвод 4-гурухда техник назоратчи лавозимида қилмоқдаман.
Менинг яқин қариндошларим:
Отам – Шерматов Бахтиёр Отабоевич 1965 йил Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ қишлоғи Улуғбек махалласида туғилган. Миллати ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта. Айни вақтда вақтинчалик ишсиз. Айни вақтда Сўқўқ қишлоқ МФЙ Олмазор кўчаси 174-уйда яшайди.
Онам – Шерматова (Эрматова) Гулчехра Махкамовна 1970 йил 14-январьда Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта махсус, хозирда уй бекаси. Хозирги кунда Сўқўқ қишлоқ МФЙ Олмазор кўчаси 174-уйда яшайди.
Акам – Ўтабоев Ғолибжон 1992 йил 3-февральда Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида туғилган, миллати ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали. Маълумоти ўрта махсус. Хозирда Сўқўқ қишлоқ МФЙ Олмазор 174-уйда яшайди.
Укам – Ўтабоев Алишер 1997 йил 16-августда Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта махсус. Хозирда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Какайда қўрғони 54831 харбий қисмда шартнома асосида харбий хизмат ўтамоқда.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling